23-Variant Стратегияси тушунчаси ва унинг назарий асослари



Download 0,73 Mb.
bet1/11
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#814715
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Sobirova Nargiza


O`zbekistonni rivojlantirish strategiyasi.Fuqarolik jamiyati” fanidan Oraliq nazorati topshiriqlari
23-Variant

  1. Стратегияси тушунчаси ва унинг назарий асослари.

  2. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш,суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш жараёнида судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш.

  3. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.

  4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик.



  1. Стратегияси тушунчаси ва унинг назарий асослари.

Давлатчилик ривожи ва унинг тараққиёт мезонлари миллатнинг маънавий даражаси билан белгиланади. Зеро, фақат ўзлигини англаган, муштарак мақсадларда якдил, муддаолари уйғун, ор-ноъмуслари устун, ягона маслакдаги маданиятга эга халқларнинг ривожланиш тарихи барқарор ва истиқболли бўлиши кишилик жамияти тажрибаларида ўзининг исботини топган. Инчинун, бугунги кунда мамлакатнинг стратегик сиёсати миллий давлатчилигимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий меросини янгича тафаккур асосида англаш ва уни бевосита жамият бошқарувига татбиқ қилиш билан жаҳон ҳамжамияти интеграциясига киришиш имкониятлари кенгайиб бормоқда.
Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятига кириб келади. Стратегик тафаккурга эга, узоқни кўрувчи сиёсатчилар, том маънодаги халқнинг ҳақиқий хизматкорлари жамиятда содир бўладиган муоммоларни олдиндан илғаб, уларнинг самарали ва истиқболли ечимларини топа билганлар. Айниқса, миллат учун мураккаб ва масъулиятли шароитларда жамият ривожини белгилаб беришга қодир “архитектор”ларнинг вужудга келиши ҳам даврнинг тақоза билан боғланади. Трумэн, Черчиль, Японияда Макартур, Сингапурда Ли Куан Ю, Хиндистонда М.Ганди, Хитойда Мао Цзэ-Дунларнинг узоқни кўра билиши миллатнинг фаровон келажагини таъминлашга эришиш салоҳиятлари билан баҳоланади. Айниқса, Франция, Германия, Малайзия, Жанубий Корея давлатлари иккинчи жаҳон урушлари талатўпларидан сўнг халқнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда мисли кўрилмаган оммавий сафарбарлик ва жасорат наъмуналарини намоён қилиши билан барча халқларга ибрат бўлдилар.
Тарихий ривожланиш қонуниятлари аниқ ва тўғри мулжалли стратегия жамият орзуларини реал ҳаётий натижаларга айлантириш мумкин эканлигини исботлади. Бугун Ўзбекистон ҳам ўз тарихининг ана шундай масъулиятли чорраҳасида турибди. Президент Ш Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ҳаракатлар стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи миллий ғояга айланмоқда. Шу маънода, халқлар ва миллий давлатчилик тарихининг мураккаб эврилишлар асосида кечган сиёсий-ижтимоий жараёнларини ўрганиш бугунги кун истиқбол мақсадларимизни ойдинлаштириш, асослаш, янги марралар ва вазифаларни белгилаш каби имкониятларни яратади.
Шундай экан, ўз-ўзидан совол туғилади? Ривожланиш нима ва у қандай таъминланади? Унинг барча жамиятлар учун умумий ёхуд қандайдир алоҳида қонуниятлари мавжудми? Ривожланишни таъминловчи қандай ижтимоий омиллар ва талаблар ҳукмронлик қилади? Таълимотларга кўра, ривожланиш – бу бир сифатдан иккинчи бир сифатга ёки бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишда табиат ва жамиятда содир бўладиган ўзгаришлар ҳамда ҳаракатлар тури. Фалсафанинг ҳукмрон тасаввурларига кўра материя ва онгнинг яхлит ҳолатда ривожланиши спиралсимон чексиздир. Зеро, унинг орқага қайтиши ва турғунлиги эътироф этилсада, унинг тамойиллари оддийликдан мураккаб шакллар томон ўсиб боради. Яъни у ривожланиш объектнинг ўзида мавжуд бўлган ҳаракатларга асосланади.1 Биз буни жамият ривожига дахлдор бўлган “инновация”лар, “концепция”лар каби ғоялар орқали таъминлаймиз.
Бундан ташқари ҳар қандай ривожланиш жараёни ижтимоий ўзгаришдан бошланади. Ўзгаришлар ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий, сиёсий соҳолар орқали амалга оширилади. Яъни ҳар бир соҳанинг миқдорий, мазмунли, структуравий ҳолатининг алмашинуви натижасида сифат кўрсатгичлар вужудга келади. Лекин, ҳар қандай ўзгаришлар ривожланишни таъминламайди. Ўзгаришлар ижтимоий-оммавий яхлитликда ривожланишга олиб келади. Шундай қилиб, ривожланиш жамият тизимининг мураккаблашиб, такомиллашуви жараёнида ташқи шароитларга самарали мослашувчанлигида, воқелик кўламининг кенгайишида, бирон бир соҳадаги сон ўсишида ва уни амалда таъминлашнинг структуравий қурулмаларнинг вужудга келишида намоён бўлади.
Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятига кириб келади. Шунинг учун табиий ривожланиш жараёнларини босиб ўтиш барча халқларга хос, аммо ўтиш йўлларини танлаш, амалга ошириш ва таъминлаш жамиятнинг миллий-маданий хусусиятлари билан белгиланади. Яъни бу мақсадлар давлатнинг стратегик йўналишларида ўз ифодасини топади. Хўш шундай экан, стратегия нима? У давлатнинг қандай жабҳаларини қамраб олади? Стратегия давлат ва халқ манфаатларини уйғунлаштиришнинг қандай истиқболларини белгилаб беради?
“Стратегия” тушунчаси грекча сўздан олинган бўлиб аслида “жанг санъати” маъносини билдиради. Бугунги кунга келиб “стратегия” кенг тушунча бўлиб, турли сиёсий-ижтимоий соҳаларда қўлланилмоқда. Жумладан, “Давлат стратегияси” сиёсий терменология сифатида бугунги кунда фан назарияси ва амалиёти даражасида ўзининг алоҳида тушунча ва категорияларига эга бўлиб;

  1. Ўзоққа мулжалланган режалаштириш санъати.

  2. Бошқарув ва раҳбарлик маҳорат санъати.

  3. Сиёсий ва ижтимоий жараёнларни идора қилиш санъати.

  4. Аҳолини маълум мақсадлар сари сафарбар этиш санъати.

  5. Мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш санъати.

  6. Тақсимлаш ва самарадорликни таъминлаш санъати каби тушунчаларни қамраб олади.2

Стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли мувоффақиятни таъминлайди. Стратегия бу – стратегик фикрлаш, чуқур билим ва интуиция асосида муҳитни, келгуси шартларнинг мавжуд прогнозларини тизимли таҳлил қилиш натижасидир. Ушбу таҳлилнинг якуний маҳсули – бу ўзидан аввалги прогноз, вазифа, нуқтаи назар, устуворликлар ва узоқ муддатли мақсадли вазифаларни режалаштириш орқали бажарилишини талаб қилади. Стратегия бу – келажак ва ноъмалумлик парокандалиги орқали синовдан ўтган устуворликлар ва мақсадлар сари йўналтирувчи ғоялар мажмуаси. Бу ресурс чекланганлигини баҳолаш орқали ҳаракатларнинг тўғри танланган йўналиши билан бойитилган донишмандлик3.
XXI асрга келиб стратегия тушунчаси анча кенгайди. Стратегия деб, дунё миқиёсида ва давлат ички ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа соҳаларда вужудга келган инқирозий вазиятларни прогнозлаштириш ва бартарф этишга қаратилган бошқарувни ташкил этиш масалаларига доир тушунчаларни қамраб олади4. Шундан келиб чиқиб, давлат стратегияси бир бири билан ўзаро боғлиқ, лекин алоҳида хусусият касб этувчи кўплаб тушунчаларда ифодаланади. Яъни, “сиёсат”, “доктрина”, “миллий манфаатлар”, “миллий хавфсизлик”, “модернизация”, “инновация”лар давлат стратегиясининг моҳиятини белгилайди. Шундай қилиб, давлатнинг стратегияси аниқ мақсадларни белгилаш имкониятини яратувчи воситаларни танлаш асосида самарали бошқарув таъминлаш орқали жамиятнинг ижтимоий асосларини ривожлантиришга, мамлакат суверенитети ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс ҳаракатлар мажмуи бўлиб ҳисобланади.
Стратегиянинг моҳияти тактик вазифаларни белгилашдан иборат. Сиёсат, стратегия ва тактика – стратегик раҳбарлик ва бошқарув жиҳатлари билан боғлиқ учта мустақил категориядир. Уларнинг фарқи шундан иборат: стратегия тасдиқланган ва амалга ошириш учун қубул қилинган бўлса, унинг жорий қилиниши стратегиялаштирилаётган объектнинг йўл кўрсатувчисига, маёғига айланади. Тактика эса стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади. Сиёсат – бу стратегия ва тактикани ягона самарали амал қилувчи тизимга агрегация ва интеграция қилинишидир. Бошқача айтганда: Стратегия + Тактика= Сиёсатга тенг5.
Давлатнинг стратегик бошқаруви бошқа давлат ва халқларнинг тарихий тажрибасидан ўзлаштириб ёхуд нусҳа олиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир халқнинг ўзига хос тарихи, сиёсий-ижтимоий, демографик, иқтисодий, маданий вазиятилари мавжуд. Айнан шу ижтимоий омиллар маълум ижтимоий шароитларни вужудга келтиради. Шунга кўра, давлат стратегиясининг универсиал формуласини шакллантирадиган муассасалар мавжуд эмас. Барча давлатлар учун хос бўлган умумий тажрибалар ҳам йўқ. Улар учун махсус стратегик командалар, комиссиялар, тезкор гуруҳлар тузилади. Стратегия сиёсий партияларнинг дастурий ғояларида ёки давлат аппарати томонидан шакллантирилади. Стратегия жамият тафаккур маҳсули сифатида очиқ ва оммавий ёки қаттиқ назорат остига олинган тартибларда амалга оширилиши мумкин. Барча учун мувоффақиятли тартибот жамиятда турли қарашларнинг шаклланишига имконият ва танқид қилишга шароит яратган муҳитнинг мавжуд бўлиши билан белгиланади. Маълумки, ҳар қандай давлат мазкур вазифаларни ҳал этишнинг структуравий механизмларига муҳтож бўлади. Давлат стратегияси – бу давлат идоралари ўз ваколатлари доирасида ижтимоий аҳамиятга молик бўлган мақсадларга эришиш йўлида мавжуд ресурлардан тизимли равишда фойдаланиши демакдир.

2.Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш жараёнида судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш орқали суднинг нуфузини ошириш ва халқнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш суд – ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Парламентга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “...юртимизда сўнгги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва одил судловга эришиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган”. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши мустаҳкамланиб қўйилган (13-модда). Ижтимоий қадриятларнинг давлат фойдасини эмас, балки инсон фойдасини кўзлаб ўзгартирилиши жамият томонидан тўла қўллаб – қувватланади. Зеро, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилининг Конституциямизда белгиланганлиги (11-модда) мустақиллигимизнинг энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, фақат шундай умум эътироф этилган, жаҳон тажрибасида синовдан ўтган демократик йўл билангина одил судлов лозим даражада амалга оширилиши, Конституцияга ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга сўзсиз риоя этилиши, ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланишига эришиш мумкин.
Суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва амал қилиши асосларини белгиловчи қонунларнинг қабул қилиниши сўзсиз жамиятни демократлаштириш борасидаги жиддий ютуқлар сирасига киради. Улар жумласига Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунлари, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекслар ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонлари ва қарорларини киритиш мумкин. Суд ҳокимиятининг ягоналиги, судьяларнинг мустақиллиги, суд корпусининг шакллантирилишини белгилайдиган ҳуқуқий қоидалар, шунингдек судлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий – техника масалалари айни шу ҳужжатларда баён қилинган. Процессуал кодексларда эса ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш шароитида одил судловни амалга ошириш тамойиллари, суд ишларини халқаро андозаларга мувофиқ тарзда юритиш қоидалари, яъни суд ишларини юритишда тортишув, айбсизлик презумпцияси, процессда томонлар тенглиги каби тамойиллар ўз аксини топди. Судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштириш, бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондони ва Бош прокурорнинг республика ҳудудларига шахсан масъул этиб тайинланиши, “маҳалла посбони” лавозими тугатилиб, унинг ўрнига профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши, жиноят қонунчилигини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида жиноят ва жиноят-процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг изчиллиги ва қатъийлигидан далолатдир.
Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самардорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой – жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора – тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси суд тизими – Конституциявий суд, Олий суд ва унинг таркибида ҳарбий судлар, фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлар тўла – тўкис ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши тузилди, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий қилинди. Таъкидлаш жоизки, барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди. Судьялар томонидан аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этилаётгани, маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлислари ўтказиш йўлга қўйилгани тизимнинг очиқлигини таъминлаш билан бирга, аҳолининг суд тизимига, адолатга, давлатга ишончини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг таҳлили улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора – тадбирлар режасини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Суд ҳокимияти органларининг хусусиятлари шундаки, улар конституцияга асосан (106 - модда ), қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Лекин, бу давлат ҳокимияти тизимига кирган ҳар бир ҳокимият амалий иш юритишда қарама – қарши иш олиб бориши мумкин, деган маънони англатмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11 – моддасига мувофиқ давлат ҳокимиятининг тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинсада, уларнинг бири иккинчисидан ажралган ҳолда иш юритмайдилар. Давлат ҳокимияти тизимининг бўлиниш принципига асосланиши, ҳокимиятни ўта марказлаштиришдан, уни ягона юқори мансаб эгаси қўлида бўлишидан сақлайди, битта ҳокимиятнинг ўзбошимчалик билан иш юритишига йўл қўймайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106 - моддасида ва Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 2 – моддасида кўрсатилганидек, суд ўз фаолиятини мустақиллик, судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши принциплари асосида амалга оширади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон – бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Бугунги кунда суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи – назар тўла қарор топди. Ҳуқуқий давлат ғоясининг эълон қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил тармоғи сифатида эътироф қилинганидан кейингина қонунларда ўз аксини топган муайян назарий база яратилди.
Шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари билан бевоста боғлиқ бўлан суд назорати ғояси, шубҳасиз, маънавий жаҳатларга эга бўлиб, ўз илдизлари билан теран ўтмишга сингиб кетади. Ҳокимият бўлиниши ҳақидаги таълимот амалда дунёдаги барча демократик ривожланган мамлакатларнинг конституциявий қонунчилигида ва давлат қурилишида мужассам бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокимиятига махсус боб бағишланган бўлиб, унда “суд ҳокимияти” атамаси суд тизимининг ташкил этилиши ва судлар фаолиятининг тамойилларини қамраб оладиган қатор асосий қоидалар орқали очиб берилади.
Фанда суд ҳокимиятининг таърифи бўйича иккита асосий ёндошув мавжуд бўлиб, биринчи концепцияга кўра, “суд ҳокимияти қонунга бўйсундирилган ва суд ишларини юритиш тартибида қонунни қўллашга даъват этилган органлар тизимини ташкил қилади” дейилса, “иккинчисида” суд ҳокимиятини суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият сифатида талқин этилади. Муҳими, ҳар иккала концепцияда суд ҳокимиятини ифодаловчи узвий бирликдаги иккита асосий жиҳат ажратиб кўрсатилади.
Ўзбекистон Республаикаси Олий суди Пленуми суд ҳокимияти тушунчасига биринчи марта қуйидагича таъриф беради: ”Суд ҳокимияти – бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир”6.
“Олий суд Пленуми таърифида суд ҳокимиятининг муҳим функциялари қайд этилган бўлсада, ...Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига юкланган конституциявий назоратни амалга ошириш ўз аксини топмаган” деб, баъзи процессуалчи олимлар юқорида келтирилган таърифга қўшимча тарзда “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг бир тармоғи сифатида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир давлат фаолиятининг ҳам маъноси ва мазмунини белгилаб беради”7.
Мазкур таъриф “суд ҳокимияти” атамасига сингдирилган теран мазмунни ҳозирги давр, яъни Ўзбекистон Республикаси суд тизими олдида турган ғоят катта аҳамиятга эга вазифа – давлат органларини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга мажбур этиш, ҳуқуқий меъёрларни реал ҳуқуқ ва мажбуриятларга айлантириш, давлатнинг инсон олдидаги ўз вазифаларини бажаришини таъминлаш нуқтаи – назаридан тўлиқ очиб беради. Зеро, суд ҳокимияти алоҳида қонун ҳужжатларида белгиланган, бир неча кўринишларда (конституциявий, фуқаролик, иқтисодий, ҳарбий, жиноий ва маъмурий) қарор топган тартиб – қоидалар асосида фақат махсус таъсис этилган давлат органлари - судлар томонидан амалга оширилади. Уларнинг асосий мақсади - қонуний, асослантирилган ва адолатли ечимга эришилишини таъминлашдан иборат.
Суд тизимининг ҳуқуқий негизларидан бири – Конституциянинг 107- моддасига мувофиқ, республикада Конституциявий суд, Олий суд, ҳарбий судлар, фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлар амал қилади. Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланиб, фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун8 Конституциявий суднинг фаолиятини ташкил қилиш масалаларига бағишланган илк ҳужжат бўлган.
Умумий юрисдикция судлари, шунингдек хўжалик (ҳозирда иқтисодий) судларининг фаолияти дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Қонун9 билан тартибга солинган. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда суд тизимининг ташкилий асосларидан ташқари демократик ҳуқуқий давлатнинг фаолият кўрсатишини таъминлашнинг зарурий шарти сифатида судьяларнинг мустақиллиги кафолатлари белгилаб қўйилган.
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган суд ҳокимиятининг шакллантирилиши, давлатда ижтимоий барқорорлик ва қонунчиликнинг таъминланиши, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида суд ислоҳоти илк босқичининг асосий мазмунини ташкил этди.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва суд органларининг нуфузини оширишга қаратилаган ислоҳотларнинг дастлабки босқичида суд тузилишига оид асосий тамойилларининг ҳозирги замон андозаларига ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос бўлишига эришилди. Унда, суд ишларини юритиш, айбсизлик презумпцияси, тортишув жараёни, ҳимоя ҳуқуқи сингари муҳим тамойиллар мустаҳкамланди, суднинг демократизми, объективлиги, ҳар қандай фуқаронинг судга мурожаат қилиш имконияти кенгайтирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, суд ҳокимияти соҳасидаги чуқур туб ўзгаришлар биринчи ва иккинчи авлод қонунлари қаторида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Маъмурий жавобгарлик, Фуқаролик кодеслари, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти – ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги, “Адвокатура тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар муҳим аҳамият касб этди ва суд – ҳуқуқ тизимини қайта қуриш суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суднинг жамият ва давлатдаги ўрнини белгилаш ва суд тизимини демократлаштириш асосларини яратиш жараёнида зарурий қадам бўлди.
Ҳозирги кунда ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига кенг кириб келиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ва маънавий йўналишларини жадал суръатда ривожлантирмоқда.
Бу борадаги кенг кўламли ишлар суд тизимида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот – коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Вазиралар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш дастури доирасида бошланиб, изчиллик билан босқичма – босқич давом этиб келмоқда.
Мазкур дастур асосида судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш борасида давомли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича, шунингдек, умумий юрисдикция судлари фаолиятига замонавий АКТни жорий этишнинг концептуал йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларида АКТ жорий қилиш дастури ҳуқуқий асос сифатида қабул қилинди.
Ўтган даврда ушбу дастур асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қуйи судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш ва уларни корпоратив тармоққа бирлаштириш борасида зарур техник ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма – босқич ўтиш йўли билан суд ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борада фуқаролар учун маълумотлар алмашишининг электрон воситалари орқали ариза, даъво аризаси, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида яратилган “E - SUD” миллий электрон судлов тизимининг суд буйруғини чиқариш бўйича Зангиота, Юқори Чирчиқ, Бекабод туманлараро судлари, Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлараро судларида, бугунги кунда эса республикамизнинг барча судларида самарали фаолият юритмоқда.
2015 йил 9 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, амалда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 39 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби белгиланди. Натижада фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, судлар эса, чақирув қоғозлари, қарор нусхалари ва бошқа суд ҳужжатларини электрон шаклда юбориш имкониятига эга бўлди.
“E - SUD” миллий электрон ахборот судлов тизиминини судлар фаолиятига янада жадал суръатларда жорий этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги “Фуқаролик ишлари бўйича Республика судларида электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда берилган мурожаатларниниг кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят судларида “E - SUD” миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Таъкидлаш ўринлики, ушбу тизим (www.esud.uz) жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга мурожаат қилиш жараёнини тезлаштириш ва судларда ишларни кўриш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Судлар фаолиятига замонавий АКТ нинг изчил жорий қилиниши, хеч шубҳасиз, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтиради.
2017 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ№ 3250 – сон қарордан кўзда тутилган асосий мақсад судлар фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши устидан самарали назорат тзимини яратиш мақсадида уларнинг ишини автоматлаштириш ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тизимлаштиришни назарда тутади.
Шунингдек, судларда иш кўрилиши самарадорлигини таъминловчи ахборот тизмлари ва ресурсларини такомиллаштириш, судлар тизимида ахборот хавфсизлиги ва хавфсиз электрон ҳужжат айланишини таъминлаш, судьялар ва суд ходимларининг компьютер саводхонлиги ва ўз ишида ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур қарор билан 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш навбатдаги янги дастури тасдиқланди. Дастурнинг амалий ижроси доирасида 2018 йил сентябридан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янги расмий веб – сайти, ундаги интерактив хизматлар яратилди, www.sud.uz, www.oliysud.uz ва www.supcourt.uz манзиллари бўйича сайт жойлаштирилди. Эндиликда ушбу тизим орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон мурожаат қилиш билан бирга суд мажлисларининг жадвали, куни ва вақтидан электрон тарзда хабардор бўлиш, барча суд қарорлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистонда илк маротаба доимий ишловчи суд мажлисларининг онлайн трансляцияси жорий этилди. Бу ҳолат айни суд жараёнини Олий суднинг веб – сайти орқали тўғридан – тўғри кузатиб бориш имкониятини беради. Ҳозирда ушбу тизим синов тариқасида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари бўлган Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги 12 та судга ўрнатилди ва ишга туширилди. 2018 йилнинг охирга қадар 22 та, 2019 йилда эса 100 дан ортиқ судни онлайн трансляция тизимига ўтказиш режалаштирилмоқда10.
Халқаро экспертлар ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган давлат бошқарувига АКТ ни кенг жорий қилиш, “электрон ҳукумат” ва электрон ҳужжат айланиши тизимларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий – ҳуқуқий базага юксак баҳо берди. Шу муносабат билан АКТ соҳасида амалга оширилаётган чора – тадбирлар судларни тўлиқ ахборотлаштириш учун зарур шароит яратаётгани ва бу, ўз навбатида, мамлакатимизда электрон судловни татбиқ этишни жадаллаштириш имконини беради. Одил судловнинг очиқ – ошкоралиги ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаш электрон судлов тизимини жорий қилиш ҳамда суд фаолиятини АКТ билан тўлиқ жиҳозлаш борасидаги ишларнинг асосий самарасидир. Бу принципларнинг ҳаётга татбиқ этилиши суд ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Суд жараёнларини бошқариш бўйича ишончли электрон тизимларни ишлаб чиқилаётганлиги ва жорий этилаётганлиги самарали, замонавий ҳамда ҳисоб берувчи суд тизимини шакллантиришда, энг муҳими, ишларни судда ошкор кўриб чиқиш принципини, ахборот очиқлиги, одил судловдан фойдаланиш ва унинг ошкоралигини таъминлашда технологик асос бўлиб хизмат қилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish