2021-yil XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Тошкент матбуоти



Download 76,67 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi76,67 Kb.
#252471
Bog'liq
nazariya


O’zbekiston Respublikasi Oliy va O’rta Maxsus ta’lim
VazirligiToshkent Davlat Sharqshunoslik
Universiteti Sharq filologiyasi va Tarjimashunoslik fakulteti

MUSTAQIL ISH
Jurnalistika Nazariyasi fanidan
Mavzu; Toshkent Matbuoti

Bajardi ;_____________________
Fan ustozi;__________________

2021-yil
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Тошкент матбуоти
Инсоният пайдо бўлганидан бошлабоқ ўзаро ахборот алмашув эҳтиёжи пайдо бўлган. Дастлаб, инсонлар ўртасидаги ахборот алмашув жараёни оғзаки нутқ орқали амалга оширилган бўлса, кейинчалик ёзув пайдо бўлиши билан ахборот тарқалиши жараёнида катта сакраш юз берган эди. Китоб босиб чиқариш билан эса ахборот алмашиш жараёни янада кучайган эди. Умуман, инсоният ривожланиши билан ахборот алмашинуви ҳам жадаллашиб боради. Бир томондан, инсоният тараққий этиши билан ахборот кўпайиб, янги техника кашфиётлари натижасида уни узатиш ва ёдда сақлашнинг мураккаб шакллари пайдо бўлади. Иккинчи томондан эса ахборот ҳажми ортиши билан янги коммуникация манбаларига эҳтиёж сезилa бошлайди.
Жаҳонда газетанинг вужудга келиш жараёни ҳам инсониятнинг ахборот алмашувга бўлган заруриятидан келиб чиққан эди. Шунингдек, ҳукмрон кучлар газетадан жамиятга таъсир кўрсатиш, ўз ғояларини сингдириш йўлида ва жамият аъзоларининг қарашларини билиш учун фойдаланганлар.
Дастлабки босма газета Пекинда чиққан “King pao” газетаси эди. 911 йилда таъсис этилган ушбу газета 1361 йилдан ҳафтада бир марта чиққан бўлса, 1800 йилдан кундалик газетага айланган эди. 1450 йилда Германияда Иоаганн Гуттенберг томонидан босма пресси ихтиро қилиниши билан газета босиб чиқариш ишлари анча осонлашган.
Газета сўзи итальянча “gazzetta” сўзидан олинган бўлиб, чақа деган маънони билдиради, яъни XVI асрда янгиликлар варағини Венецияда бир чақага сотиб олишган.Ҳозирги замонавий газеталарга яқин бўлган босма газеталар XVII асрда Европада босиб чиқарила бошлаган. XVIII асрнинг бошларида эса Россияда газета чоп этила бошлаган бир даврда Европа давлатлари матбуот соҳасида анча илгарилаган. Масалан, фақат Лондоннинг ўзида бир вақтда 10 тадан 20 тагача газета ва журналлар чиқиб турган. Туркистонда эса матбуот Европа ва Осиёдаги кўпчилик давлатларга қараганда анча кеч вужудга келган.
Туркистоннинг маданий марказларидан бири бўлган Тошкент шаҳрида ўлканинг тўнғич газетаси “Туркестанские ведомости” 1870 йил 28 апрелда чиқа бошлаган эди. Ушбу газета Россия губерния ведомостларига тенглаштирилган бўлиб, унга амалдорлар обуна бўлиши мажбурий эди. Туркистон генерал-губернаторлиги бу газета орқали ўз ғояларини тарқатишни мақсад қилиб қўйган бўлса-да, амалда матбуот ўлкани ҳар томонлама ўрганиб ҳамда рус аҳолини Туркистон ҳаёти билан таништириш, уларга маданий, иқтисодий, ижтимоий хабарлар бериш борасида алоҳида аҳамият касб этган эди.
Туркистондаги биринчи ўзбек тилидаги газета “Туркистон вилоятининг газети” 1870-1883 йилгача “Туркестанские ведомости” газетасига “Илова” тарзида чиқарилар эди. Бу газета бир ойда 4 марта – 2 марта ўзбек тилида ва 2 марта қирғиз тилида чиқа бошлади. 1883 йил 30 январдан 500 нусхада алоҳида газета сифатида чиқа бошлади. 1888 йилга келиб газета 600 нусхадагина босилиб, унинг асосий қисми мажбурий обуначиларга айлантирилган маҳаллий амалдорларга жўнатилган. 1910 йилда газета 1850 нусхада чоп этилган. “Туркистон вилоятининг газети”нинг муҳаррири Н. Остроумов газетанинг ўқувчилари камлигини миллий тилдаги дастлабки газета бўлганлиги ва маҳаллий аҳоли учун пулга газета сотиб олиб ўқиш янгилик эканлиги билан изоҳлаган эди. Аслида эса Туркистон аҳолиси зиёлилари орасида Исмоил Гаспринский муҳаррирлигида чиққан “Таржимон” газетаси машҳурроқ бўлган ўша даврнинг ўзидаёқ “Туркистон вилоятининг газети” халқ орасида катта обрўга эга эмаслиги сабабларини очишга маълум маънода ҳаракат қилинган. Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти Туркистоннинг уч вилояти ҳарбий губернаторларига бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини юборишни сўраган эди. Ўз навбатида улар томонидан ушбу газета кам ўқилишининг бир неча сабаблари кўрсатилган. Энг асосийларидан бири – газетада расмий буйруқ ва фармойишларнинг босилиши жуда кўп жой олганлиги, ундан ташқари газетанинг расмий бўлмаган бўлимида берилаётган маълумотлар қуруқ ҳамда ҳаётдан узилган ҳолда берилганлиги, шунингдек, арабча ва форсча сўзлар ҳамда атамалар ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши уни ўқишда қийинчилик туғдиришида, деб кўрсатилган эди. Мазкур газетанинг молиявий аҳволи анча оғир бўлиб, айниқса 1912 йилнинг охири – 1913 йилларда маблағ етишмаслигидан газетанинг ёпилиш хавфи ҳам бор эди. Фақат Тошкентда маҳаллий тилда хусусий газеталар чиқаришга ҳаракат қилинаётганлиги, бу эса ҳукуматга қарши кайфиятлар тарқалишига олиб келишини ҳисобга олган Туркистон генерал-губернаторлиги “Туркистон вилоятининг газети”ни молиявий томондан қўллаб туришга уринган эди. Ҳатто, 1913 йилнинг 5 январида Туркистон генерал-губернатори ҳарбий вазирга хат ёзиб, ушбу газетани босиб чиқаришга маблағ сўраган, сўралган маблағнинг ярмини бериш тўғрисида 1915 йилнинг ноябрида ҳарбий вазир буйруқ берган эди. Лекин “Туркистон вилоятининг газети” Россиянинг бошқа жойларида, яъни Гелсингфрос, Қозон, Қашғар, Боқчасарой, Москва, Омск, Петербург шаҳарларида ҳам оз бўлсада ўқувчиларига эга эди. Ушбу газета саҳифаларида, Туркистонда бошқа миллий газета йўқлиги туфайли Исҳоқхон Ибрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мирмуҳсин Шермуҳамедов ва шу каби тараққийпарварлар маданий-маърифий мавзудаги мақолалари билан қатнашиб, маҳаллий аҳолининг дунёвий илмларга, фан ва техника, бошқа халқларнинг илғор маданий ва адабий меросига қизиқишини кучайтирганлар.
Туркистон матбуоти тарихида бу икки газета узоқ муддат давомида узлуксиз чиқиб туришининг асосий сабаби – Туркистон генерал-губернаторлигининг расмий матбуот нашри бўлгани ва ҳукумат маблағи ҳисобига чиқарилгани эди. Дастлабки матбуот нашрлари сифатида бу газеталар Туркистонда даврий матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиши учун шароит ҳозирлаган эди.
XIX асрнинг 90-йилларига келиб Туркистонда матбуот соҳасида бурилиш юз берди. Бу даврда ўлкада рус тилидаги дастлабки хусусий газеталар пайдо бўла бошлади. Дастлаб Самарқандда, кейин Тошкентда 1890-1907 йилларда чоп этилган “Окраина” ва 1898-1907 йилларда Тошкентда чоп этилган “Русский Туркестан” газеталари шулар жумласидандир. Мазкур газета фаолиятида Н. Ликошин, Н. Хаников ва А. Диваевлар фаол иштирок этишган. Бу газеталар универсал бўлиб, унинг саҳифаларида ўлканинг тарихи, географияси, иқтисодий ҳаёти ва маданий-маърифий масалалари мунтазам ёритиб борилган. 1904 йилда “Ташкентский листок” газетаси чоп этила бошлаган эди, унда телеграммалар, эълонлар ва маҳаллий хроникалар ҳам бериб борилган. Ушбу газета 1906 йилдан “Ташкентский курьер”, 1908 йилдан эса “Туркестанский курьер” номи остида чиққан. ХХ аср бошида Туркистондаги рус сиёсий матбуоти қаторидан социал-демократик нашрлар ҳам жой ола бошлаган эди. 1905-1907 йилларда Туркистон социал-демократларининг большевиклар оқимига мансуб намояндалари баъзи газеталарни, хусусан “Русский Туркестан” газетасини эгаллаб, ундан ўз ғояларини тарқатишда фойдаланган эдилар. Биринчи рус инқилоби мағлубиятга учраганидан сўнг 1917 йил февралигача Туркистонда битта сони чиққан “Ташкентский рабочий” газетасидан ташқари биронта ҳам большевистик йўналишдаги газета нашр этилмаган.
ХХ аср бошларида Тошкентда миллий тараққийпарвар кучлар бир қанча газеталар чиқаришга муваффақ бўлганлиги ўлка ижтимоий ҳаётида муҳим воқеа бўлган. 1905-1907 йиллардаги инқилобдан ваҳимага тушган ҳукумат матбуот соҳасида ҳам ён беришга мажбур бўлган. Газетанинг халқ ижтимоий-сиёсий онгини оширишдаги ролини тушунган жадид тараққийпарварлари миллий газеталар чиқаришга муваффақ бўлишган. Бундай газеталарнинг кўпчилиги аввало Тошкент шаҳрида чоп этилган. Миллий тараққийпарвар кучлар чиқарган газеталар “Тараққий” (1906 й.), “Хуршид” (1906 й.), “Шуҳрат” (1907 й.), “Осиё” (1908 й.) ҳукумат томонидан қаттиқ таъқиб остига олиниб, газетанинг ҳар бир сонларидаги мақолалар таржима қилиниб кузатиб борилган. Ҳукумат газетаси бўлган “Туркистон вилоятининг газети” саҳифаларида ушбу газеталар қаттиқ танқид остига олинган. Бу миллий газеталар жуда қисқа вақт нашр қилинган ва ҳукуматга қарши йўналишлари учун тўхтатиб қўйилган. Жадид тараққийпарварлари ташкил этган миллий газеталарда миллатни жаҳолатдан қутқариш ва унинг тараққий топишига эришиш масалалари диққат марказида бўлган. Улар миллий онгни ўстиришга ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Қаттиқ сиқувга олинган миллий тараққийпарвар кучлар узоқ вақт матбуотга эга бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган эдилар. Бу ҳақда миллий тараққийпарварлардан бири Рауф Музаффарзода шундай деб ёзган: “Бизда “Тараққий”дан сўнг кўпгина газеталар чиқиб, оз фурсатда яна ёпилиб қолди. Агар ўша пайтда чиқиб, сўнг ёпилган жаридаларни йиғсак, жуда катта жарида мозори ҳосил бўлади”. Лекин жадидлар мунтазам равишда бу йўлда ҳаракат қилган эдилар. Натижада ХХ асрнинг 10-йилларида Туркистоннинг қатор шаҳарларида, жумладан Тошкент шаҳрида ҳам миллий матбуотни йўлга қўйишга муваффақ бўлинган. 1914-1915 йилларда Убайдулла Хўжа Асадуллахўжаев муҳаррирлигида “Садои Туркистон” газетаси чоп этилди. Унинг устидан ҳам ҳукумат томонидан қаттиқ назорат ўрнатилган. Газетанинг асосий мақсади Туркистонни маърифат, тараққиёт йўлига бошлаш эди.

Бу вазифани амалга оширишда Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Тавалло, Саидносир Миржалилов, Ҳамза Ҳакимзода, Холид Саид, Абдулҳамид Сулаймон, Мўминжон Муҳаммаджонов, Абдулла Эрғозиев, Нуширавон Ёвушев, Сиддиқий, Лутфулла Олимий, Мулла Саид Аҳмад Васлий, Фузайил Жонбоев, Муҳаммаджон (мударрис), Бадриддин Аълами, Ҳожи Муин, Ш. Раҳимий каби миллат фидоийлари муҳаррирга яқиндан ёрдам бердилар. Лекин газета иқтисодий томондан оғир аҳволга тушиб қолди. Кундалик нашр сифатида пайдо бўлган «Садои Туркистон» ҳафтада бир марта чиқа бошлади ва умуман ёпилиш хавфи пайдо бўлди. Шунда газета миллатпарвар бойларга мурожаат қилиб, биргина татар халқи 30 та жарида нашр этаётган вақтда 10 миллион туркистонликлар учтагина жаридани чиқаришни давом эттира олмаслиги тараққиётдан орқада қолишнинг асосий сабабларидан бири эканлигини таъкидлаб, “бойлар пул билан, муҳаррирлар қалам билан, аҳоли ўқиши билан ёрдам этсалар,”деб халққа мурожаат этган. Туркистон тараққийпарварларидан Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам ушбу газетани чиқаришни давом эттириш учун миллат жонкуярлари моддий ва маънавий томондан ёрдам беришларини, чунки дунёда 10 миллион аҳолига эга бўлган давлатлар минглаб матбуот нашрларига эга эканлигини таъкидлаб, миллий тараққийпарвар кучларни муштарий йиғишга ёрдам беришга чорлаган эди Аммо миллий тараққийпарварларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, 1915 йил 10 апрелда маблағ етишмаганидан “Садои Туркистон” газетасининг 66-сони чиқарилиб, тўхтатиб қўйилди. Архив маълумотларига кўра, кейинчалик Убайдулла Хўжаев газетани яна чиқаришга урунган, лекин ҳукуматдан расмий рухсат ололмаган ҳамда 1917 йилнинг бошида Петроградга давлат думасининг мусулмонлар фракциясига арз қилиш ниятида бўлган.


Шундай қилиб, замонавий газеталарга яқин бўлган босма газеталар XVII асрда Европа давлатларида, XVIII аср бошларида Россияда вужудга келган бўлса, Туркистонда эса XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. Туркистондаги биринчи газета ҳукумат расмий матбуот органи бўлган “Туркестанские ведомости” газетаси эди. Бу газетадан кейин пайдо бўлган ўзбек тилидаги дастлабки газета “Туркистон вилоятининг газети” бўлиб, бу икки газета ҳукуматнинг ғояларини тарқатишга хизмат қилиб, ўз саҳифаларида ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид муаммоларни, миллий озодлик ҳаракатлари билан боғлиқ масалаларни ёритишдан чекинар, баъзи сиёсий воқеаларни ёритганда эса давлат манфаатидан келиб чиқар эди. Шунга қарамай, ушбу газеталар саҳифаларида ўлка иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларидаги масалалар ёритиб борилган эди. Хусусий газеталарнинг пайдо бўлиши эса Туркистон ижтимоий-маданий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Бу газетлар ўз саҳифаларида маданий ва маърифий масалалар билан бир қаторда ижтимоий-сиёсий муаммоларни кўтариб чиқишга ҳам урунган. XX аср бошида вужудга келган жадидлар матбуоти эса халқнинг ижтимоий-сиёсий онгини ошришга ҳаракат қилган. Уларнинг аксарияти қаттиқ таъқиб остига олиниб, ҳукуматга қарши ғояларни тарқатгани учун ёпиб ташланган эди. Шунингдек, миллий матбуот органлари маблағ етишмаслиги ва муштарийлар озлигидан ҳам маълум қийинчиликларга дуч келган. Миллий зиёлилар матбуотнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрнини яхши англаган ҳолда, халқни моддий ва маънавий жиҳатдан ривожлантиришда миллий матбуотнинг ўрнини алоҳида таъкидлаганлар. Жадид газеталаридан бири “Она тилисиз ва миллий матбуотсиз дунёда ҳеч бир миллат тараққий ва маданият йўлига қадам қўймайди” деб халқни газета ўқишга даъват этган.
Download 76,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish