2018 йил “ ” сон Тошкент туманлараро иқтисодий судига



Download 17,6 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi17,6 Kb.
#118161
Bog'liq
Lizing


2018 йил “___” ________
____-сон


Тошкент туманлараро иқтисодий судига
Тошкент шаҳар, Чўпон ота кўчаси, 6-уй



Даъвогар:
Жавобгар:




_____________________” МЧЖ


___________ шаҳри, ____ кўчаси, 35-уй.
х/р ______________________.
БММ ___________, СТИР ___________

_____________” ХК


_____________ вилояти, _______ тумани,
Навбаҳор кўчаси, 33-уй.
х/р ___________________
БММ ___________, СТИР ___________.





ДАЪВО АРИЗАСИ
(лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни ундириш ҳамда лизинг объектини қайтариш тўғрисида)

“__________________” МЧЖ ва “__________________” ХК ўртасида


2018 йил 10 январда ____-сонли лизинг шартномаси имзоланган.
Мазкур лизинг шартномасининг 1.1-бандига кўра, лизингга берувчи лизинг объектини шартномада кўрсатилган муддатда топшириши, лизингга олувчи эса лизинг объекти тўловларини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш мажбуриятини олган.
Лизингга берувчи 2018 йил 30 январда лизинг объектини лизинг олувчига топширган ва бу ҳақда тегишли тартибда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган.
Аммо, лизинг олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан келмоқда.
Жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра, 2018 йил 10 март ҳолатига “__________________” ХКнинг “__________________” МЧЖ олдида (2018 йил январ ойидан
2018 йил март ойигача 3 ойлик давр учун) жами 21 400 000 сўм қарздорлиги мавжуд.
Шартноманинг 3.3-боби, “б” бандига кўра, мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганда, лизингга берувчи лизинг объекти суммасининг 3/2 қисми тўлангунга қадар, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда лизинг объектини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳамда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва лизинг объектини қайтариш юзасидан юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
Шунга кўра, асосий қарз, яъни 21 400 000 сўмнинг 0,5%=107 000 сўм бўлади. Мазкур суммани кечиктирилган кунга, яъни 90 кунга кўпайтирсак, 90*107 000=19 260 000 сўмни ташкил этади. Демак, бунда 21 400 000 сўмнинг 50%ни пеня сифтида ҳисоблаймиз. 21 400 000/50%=10 700 000 сўм пеня бўлади.
Юқоридагиларга асосан, қарздор “__________________” ХК кредитор “__________________” МЧЖга 21 400 000 сўм асосий қарз, 10 700 000 сўм пеня тўлаши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 25, 26, 149, 152 моддаларига асосан, суддан


С Ў Р А Й М И З:



  1. Мазкур даъво аризасини иш юритувига қабул қилишни;

  2. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва лизинг объектини қайтаришни;

  3. Жавобгар “__________________” ХК ҳисобидан даъвогар “__________________” МЧЖ фойдасига 21 400 000 сўм асосий қарз, 10 700 000 сўм пеня, жами 32 100 000 сўм ундиришни.

  4. Даъвогар фойдасига давлат божи ва почта харажатлари жавобгардан ундириш юклатилсин.



Илова:______варақда.



  1. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси;

  2. Тўлов жадвали;

  3. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

  4. Жавобгарга юборилган талабнома;

  5. Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

  6. Почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

  7. Даъво аризасини жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи хужжат;

“__________________” МЧЖ
Директори /__________________/


Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс, 1998 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун.
Download 17,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish