2-мавзу. Рақамли бизнес моделларининг типологияси



Download 89,13 Kb.
bet1/6
Sana29.03.2022
Hajmi89,13 Kb.
#515520
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-MAVZU. RAQAMLI BIZNES MODELLARINING TIPOLOGIYASI.


2-МАВЗУ. РАҚАМЛИ БИЗНЕС МОДЕЛЛАРИНИНГ ТИПОЛОГИЯСИ
Режа:
2.1. Электрон тижоратнинг асосий моделлари.
2.2. Очиқ тармоқ корхоналарининг бизнес-моделлари.
2.3. Рақамли платформалар рақамли иқтисодиёт бизнес модели сифатида.

2.1. Электрон тижоратнинг асосий моделлари.
Бизнес-модел – бу даромадни яратиш услубини акс эттирувчи корхона томонидан ишлаб чиқарилган товар тамойили ва моҳиятининг мавҳум кўринишидир. Товарларни анъанавий дўконлар орқали эмас, балки харидорларга бевосита интерфаол сотиш Янги бизнес-моделини ифода этади. Китоб дўконлари электрон китобларни воситачилар ёрдамисиз бевосита харидорларга сотиб, ушбу бизнес-моделни амалиётда қўллайди. Сармоядорлар ўз битимларини юқори комиссион фоизларни ундирадиган универсал чакана брокерларга мурожаат қилмасдан, бевосита Интернет орқали арзон молиявий ахборотдан фойдаланишлари мумкин. Агар бизнес-модел фақатгина Интернетга асосланган бўлса, у ҳолда уни соф ўйинчи дейдилар.
Бизнес-модел – Компаниянинг қўйилган мақсадларига эришишга ёрдам берадиган ва унинг тижоратини амлга оширишга имкон берадиган бизнес жараёнлар йиғиндиси.
Компания бизнес-модели – компаниянинг маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш соҳасида ишлатадиган усуллари мажмуи.
Бизнес модел компанияга самарали тижорат фоалиятини юритиш ва ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қўлланиладиган асосий ва қўшимча бизнес жараёнлар тўпламидир. Компаниялар бизнес моделни товар ва ҳизматлар яратиш ва бунинг қандайдир миқдорда оқибатида фойда олиш учун ишлатадилар. Бизнес модел компаниянинг қандай қилиб пул ишлаши бўйича ишга ёндошувидир.
Мақсадга мувофиқ бўлган ва фойда келтирадиган бизнес-модел қуриш учун қуйидаги бир қанча саволларга жавоб бериш керак бўлади:

  • Компания қандай хизмат ёли маҳсулот сотади унинг қимматлилиги нимада?

  • Истеъмолчилар ушбу маҳсулот нёки хизматлардан қандай наф кўришлари мумкин?

  • Истеъмолчилар ушбу маҳсулот ёки хизматдан ўзларининг қандай муаммоларини ҳал қилишлари мумкин?

  • Маҳсулотнинг сифати ва баҳоси бозордаги шундай маҳсулот ёки хизматларнинг сифати билан қандай муносабатда?

  • Компания қандай бозор сегмантига киришни режалаштираяпти?

  • Компания қандай қилиб ўз маҳсулот ёки ҳизматларини сотади?

  • Маҳсулот ва хизматларни сотиш учун қандай каналлар мавжуд?

  • Компания фаолиятини таъминлаш учун қандай заҳиралар керак бўлади?

  • Бизнес-моделни тадбиқ этиш учун компания қандай ҳаражатлар қилиши керак?

  • Мижозлар билан алоқалар қандай қилиб амалага оширилади?

  • Компания мижозларни қандай қилиб ўзига жалб қилади?

  • Мижозлар учун қандай енгилликлар яратилади?

  • Мижозларни жалб қилиш ва ушлаб туриш учун қандай тадбирлар амалга оширилади?

  • Мижозларнинг вақтинчаликдан доимийга айланиши учун қандай тадбирлар мажмуасидан фойдаланилади (чунки доимий мижозлар компанияга асосий фойдани келтиради)?

  • Заҳиралар етказиб бераидган, хизмат кўрсатадиган ва информатион тизимлар ишничлилигини таъминлаб берадиган ҳамкорлар ҳамда рабоқатчилар билан алоқалар қандай амалга оширилади?

Компания бизнес-моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилар бўлиши мумкин (Тоолс фор Бусинесс Модел Генератион, Алехсандер Остерwалдер.
ҳттп://еcорнер.станфорд.еду/аутҳорМатриалИнфо.ҳтмл?мид=2875): қиймат яратадиган таклиф, асосий ресурслар, фаолиятнинг асосий тури, асосий ҳамкорлар, истеъмол секторлари, мижозлар билан ўзаро алоқа, сотув каналлари, пул оқимлари ва сарф-ҳаражатлар таркиби.
Интернетда ишлайдиган бизнес моделларнинг энг оммабоп таснифи АҚШ Шимолий Каролина штати университети профессори Майкл Раппники ҳисобланади [6]. Интенет бизнеси моделларининг ушбу таснифи ўз таркибига 41 та моделни қамраб олади ва у тўққизта категорияга бўлинган:
1. Воситачилик модели (Брокераге Модел) – бу моделни иш фаолиятидан қатъи-назар воситачи компаниялар ишатадилар. Масалан, интернет аукционлар (е-ауcтион, Ауcтион Брокер), тармоқли ва мустақил электрон биржалар (е-ехчанге, Маркет-плаcе эхчанге), тўлов тизимлари (Трансаcтион Брокер), аггрегатор-компаниялар, дистрибютерлар (Дистрибутор), маълумот ахтарув тизимлари (Сеарч агент), виртуал мўллар (cйбермалл, э-малл, Виртуал Маркетплаcе) ва метавоситачилар (Метамедиарй). Буларга мисол сифатида қуйидаги компанияларни келтиришимиз мумкин: эБай, ПайПал, ГеттТахи, боокинг.cом, Мерчант Сервиcес ат Амазон,CарсДиреcт, Приселине.cом.
2. Реклама модели (Адвертисинг Модел) – бундай моделлар орасида рекламадан даромад олиш модели энг оммабоп ҳисобланади. Интернетда баннер рекламасидан, контекст рекламадан, видеорекламадан, анимацион рекламадан, ролилардан, сузиб чиқадиган реклама ва Поп-уп реклама турларидан яхши даромад қилиш мумкин. Реклама моделларини турли соҳалардаги компаниялар қўллайдилар, аммо унинг бир қанча шартлари ҳам мавжуд, шу жумладан, энг асосийси трафик юқори бўлиши керак. Шунинг учун бу моделдан интернет-порталлар, эълон доскалари (Cлассифиелдс), қидирув тизимлари (Сеарч Агенц), ижтимоий тармоқлар (Соcиал Нетwоркинг Сервиcес) кабилар фойдаланадилар. Мисол сифатида Яндех, Яҳоо!, НЙ-Тймес, Гоогле, ВКонтакте, Cраигслист ларни келтиришимиз мумкин.
3. Инфовоситачи модели (Инфомедиарй Модел) -бундай бизнес-моделни турли хил форматлардаги маълумотларни, масалан, справкалар, бюллетенлар, янгиликлар, электрон-аналитик ҳисоботларни сотиш билан шуғулланадиган компаниялар ишлатадилар. Ундан реклама тармоқлари (Адвертисинг Нетwоркс), маркетинг агентликлари (Аудиенcе Меасуремент Сервиcес), метавоситачилар (Метамедиарй) кабилар фойдаланадилар. Мисол сифатида Ниелсен ва ДоублеCлиcк ларни келтиришимиз мумкин.
4. Сотувчи модели (Мерчант Модел) -бундай моделлар турига барча сотув майдонларини (маҳсулот ва хизматлар бўйича кўтара ва чакана савдо), интернет-магазинларни (Виртуал Мерчант), интернет-каталогларни (Cаталог Мерчант) киритишимиз мумкин. Мисол сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: Амазон.cом_,_Ландсъ_энд._5._Ишлаб_чиқарувчи_модели'>Аппле и Тунес Мусиc Сторе, ОЗОН.ру, Амазон.cом, Ландсъ энд.
5. Ишлаб чиқарувчи модели (Мануфаcтурер (Диреcт) Модел) – бундай моделни маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчилар танлайдилар. Улар бизнесни харидор билан воситачларсиз алоқага чиққан холда амалга оширадилар ва бу уларга баҳони пасайтириш ва мослашувчан бўлишга имкон беради. Мисол сифатида Делл Cомпутер ва М.Видео ларни келтиришимиз мумкин.
6. Ҳамкорлик Модели (Аффилиате Модел) – интернетда пул ишлашни истайдиган, аммо ўз бизнесини ташкил этиш учун етарли инвестицияга ёки маблағга эга бўлмаган компаниялар учун жуда фойдали бўлган модел тури. Бу модел турига реклама баннерлари билан савдо алмашинувини (Баннер эхчанге), сайтга кирувчиларнинг ўтишларини сотиш (Пай-Пер-Cлиcк) ларни киритиш мумкин. Мисол сифатида Амазон.cом, ОЗОН.ру ва Барнес&Нобле ларни келтириш мумкин.
7. Жамоавий Модел (Cоммунитй Модел) – бундай модел воситасида ижтимоий тармоқлар (Соcиал Нетwоркинг Сервиcес), краудсорсинг платформалари, Очиқ бошлағич кодли тизимлар (Опен соурcе), Очиқ cонтент тизимлари (Опен Cонтент), Жамоавий кўратувлар (Публиc Броадcастинг) ва бошқалар фаолият кўратадилар. Мисол сифатида Фаcебоок, Wикипедиа, Фриендстер, Флиcкр, Ред Ҳат, ВКонтакте ларни келтиришимиз мумкин.
8. Аъзолик моделлар (Субсcриптион Модел) – матнли, аудио, видео cонтент, трафикларни сотадиган компаниялар учун жуда ҳам қулай модел ҳисобланади. Уни информатион агентликлар, видеохостинг компаниялари, интернет провайдерлар ишлатишади. Мисол сифатида Трусте, Нетфлих, Cлассматес ва Листен.cом ларни келтиришимиз мумкин.
9. Амалиёт модели (Утилитй Модел) – бундай моделнинг ишлаши асосида нарх яратишнинг “Қанча истасанг шунча тўла” маъносидаги модели ётади. Ҳизматлар учун ҳақ миқдорини фойдаланувчи ўз ихтиёрига қараб белгилайди. Булар масалан, фойдаланиш ўлчови (Метеред Усаге) ёки аъзо бўлиш ўлчами (Метеред Субсcриптионс) бўлиши мумкин. Мисол сифатида Слашдот ва Приcелине ларни келтиришимиз мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган интернет магазинлари бизнес-моделлари орасида энг муваввақиятлилари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish