1-mehnat (йиллик) “Меҳнат ҳисоботи”
статистика ҳисоботи шаклини тўлдириш бўйича
тушунтиришЛАР
1. Ҳисоботни юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинишидан қатъий назар тўлдирадилар.
1-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ ВА ТОИФАЛАР БЎЙИЧА ХОДИМЛАР СОНИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАРИ
2. 101-сатр 1-устун бўйича. Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар сонига меҳнат шартномаси (контракт) асосида доимий, вақтинчалик ва мавсумий бир кун ва ундан ортиқ муддат ишлаган ёлланма ишчилар киритилади.
Ходимлар сони маълум бир санага, яъни ойнинг биринчи ёки охирги санасига кўрсатилади. Бунда ҳақиқатда ишлаётганлар ва маълум сабабларга кўра вақтинча иш жойида бўлмаган ходимлар ҳам ҳисобга олинади. Бир ташкилотда икки, бир ярим ёки бир ставкадан кам (умуман бир ставкадан фарқли) ишлайдиган ёки бир ташкилотнинг ичида ички ўриндош сифатида расмийлаштирилган ходим бир киши сифатида ҳисобга олинади. Шундан келиб чиқиб, ходимлар сонига қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 11, 83, 102, 119, 150, 159, 160, 165, 229, 236, 242, 254 – моддаларида келтирилганлар ва бошқа меҳнатга оид қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларда келтирилганлар бутун сонда киритилади.
Мазкур корхона, ташкилотда меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлиб, шу корхона билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги тузилган шартномалар бўйича иш бажарувчи ходимлар сони ва ходимларнинг ўртача сонига асосий иш жойи бўйича бир марта ҳисобга олинади.
Қуйидаги ходимлар меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар таркибига киритилмайди: бошқа ташкилотлардан ўриндошлик бўйича ишга қабул қилинганлар; фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар бўйича иш бажарувчилар; ташкилот томонидан, ишдан ажралган холда, таълим муассасаларига юборилганлар.
Ходимларнинг ҳисобот ойи учун ўртача сони (ойлик ўртача сони), байрам (ишланмайдиган) ва дам олиш кунлари билан биргаликда 1-дан 30-гача ёки 31-гача (февраль ойи учун 28 ёки 29 кунгача) ходимларнинг ҳисобот ойининг ҳар бир календарь куни учун сонини қўшиш ва олинган суммани ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
Ходимларнинг дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) куни учун ўртача сони деб ходимларнинг олдинги иш куни учун ўртача сони олинади. Бирданига икки ёки ундан ортиқ дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунлари мавжуд бўлган ҳолларда ходимларнинг ушбу кунлардан ҳар бири учун ўртача сони деб дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидан олдинги иш куни учун ходимларнинг ўртача сонига тенг бўлгани олинади.
Бир ойдан кам вақт фаолият кўрсатган (масалан, янги ишга туширилган, тугатилган, мавсумий ишлаб чиқариш тусига эга ва ҳоказо) ташкилотларда бир ой учун ходимларнинг ўртача сони ташкилотнинг ҳисобот ойида барча ишланган кунлари учун (бунга унинг ишлаш давридаги дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳам киради) ходимларнинг ўртача сони суммасини ҳисобот ойидаги жами календар кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Масалан: Ташкилот 2017 йилнинг 24 июлида фойдаланишга топширилган ва ишлай бошлаган. Мазкур ташкилотда ходимлар сони қуйидагича бўлган: 24 июлда – 575 киши, 25–580, 26–586, 27– 576, 28 – 570, 29 (шанба) – 570,30 (якшанба) – 570, 31 июлда – 583 киши. Июль ойи учун ходимлар сони суммаси 4610 кишини ташкил қилди, июль ойидаги календар кунлар сони – 31, июль ойи учун ходимларнинг ўртача сони 149 кишини (4610 : 31) ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |