1 Мавзу. Кириш. Археология фани, унинг фанлар ўртасидаги ўрни, предмети, усуллари, манбалари



Download 24,21 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi24,21 Kb.
#135651
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу


1 Мавзу. КИРИШ.
Археология фани, унинг фанлар ўртасидаги ўрни, предмети, усуллари, манбалари
Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан узоқ ўтмишга бўлган муносабат ўзгариб, уни чуқур ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб, мамлакатимизда мавжуд манбаларни ҳар томонлама тадқиқ қилиш вазифалари олдинга сурилди. Кўҳна замонларда мамлакатимиз ҳудудида юз берган тарихий воқеалар, турли жараёнлар бўлганлиги ва у ерларда қандай кишилар, халқлар яшаб ўтганлиги, турли маданиятлар ўзаро алоқада бўлганлиги ва бизнинг ота боболаримиз маданиятига таъсири ёки аксинча бизнинг халқларимиз маданияти бошқаларга таъсир кўрсатганлигини билиш катта аҳамиятга эга бўлди. Тарих фанининг тармоғи ёки унга ёндош ва мустақил бир фан бўлган археологияга бўлган талаб ва эҳтиёж кучайиб кетди. Археология қадимшунослик фани сифатида узоқ давр воқеаларини қадимий осори-атиқалар асосида ўрганади, ўтмиш тарихни тиклайди. Археология тарих учун қизиқарли фактик маълумотлар беради, тупроқ остидаги далиллар негизида тарихий ҳақиқатни тиклайди. Шу тарзда археолог олимлар очиб ўрганган инсонга тегишли буюмлар узоқ даврларда яшаган аждодларимиз қай тарзда кун кечирганлиги хусусида кенгроқ тасаввур ҳосил қилади. Дунё тарих фанлари тизимида ислом археологияси истилоҳи қўлланилиши билан бир қаторда шу номдаги нашрлар ҳам борлиги мусулмон осори-атиқаларига бўлган қизиқишнинг мавжудлигини кўрсатади.

Археология” юнонча “архайос” – қадимги, “логос” – илм ёки сўз сўзларидан олинган.

Бу кўп қиррали илм тармоғининг фанлар орасида тутган ўрни ҳам ўзига хос, унинг усуллари ва проблематикаси бошқа билим тармоқларидан фарқ қилади ва шу сабаб ёш авлодни ўзига қизиқтириши табиий. Мўъжизавий моддий топилмалар мамлакатимиз тупроғи остидан топилган ажойиб тарихий қимматга эга бойлигимиз бўлиши билан бир қаторда халқимиз орасида, айниқса улғайиб келаётган ёшларимизда Ватанга муҳаббат туйғусини ҳам кучайтиришга хизмат қилади. Исломдан олдин ва ислом даврига оид қазиб очилган шаҳар харобаси, моддий маданият ёдгорликлари тарихимизнинг бойлигини намоён қилади. Археологиянинг бошқа фанлар сингари тарбиявий аҳамияти ҳам беқиёсдир. Мазкур фан тармоғи Вaтaнимиз тaриxини билишда ёшлaрнинг умумий сaвияси, сиёсий дунёқaрaшини oшишигa, улaрдa мустaқиллик тaфaккурини шaкллaнишигa xизмaт қилaди.
Тарих фани кишилик жамияти, унинг шаклланиши, ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатларини ўрганади. Тарих фани инсонларнинг моддий, ижтимоий ва маънавий ҳаётини тадқиқ қилади. Инсоният ўтмиши манбалар асосида тикланади. Манбалар ҳар турли бўлади, лекин асосан икки асосий гуруҳга бўлинади:
1) Ёзма манбалар 2) Ашёвий далиллар

Ашёвий манбалар – ишлаб чиқариш қуроллари, воситалари ва уларнинг ёрдамида яратилган барча моддий бойликлар: қурилмалар, иншоотлар, қуроллар, тақинчоқлар, идийш-товоқлар, санъат асарлари, яъни инсон меҳнат фаолияти натижалари бўлган барча нарсалар.

Археология асосан моддий топилмалар, ашёвий манбаларга асосланади. Ашёвий топилмалар “гунг, соқов манбалар” яъни “тилсиз манбалар” ҳисобланади. Бунга инсон қўли билан ясалган, иншоот этилган предметлар ва қурилмалар, иншоотлар киради. Айрим бинолар қолдиқлари ҳам сақланиб қолган ва улардан ҳам моддий манба сифатида фойдаланиш мумкин. Баъзида археологлар қадимий иншоотлар, шаҳар харобалари орасидан ёзма ёдгорликларни ҳам топадилар. Буларга қоятош суратлари, иероглиф (миххат) ёзувлар, қабртош битиклар, тангалар, ёғоч, сопол тахтачалардаги ёзувлар ва ҳоказолар киради. Демак, зарурат туғилса, археологлар ёзма манбаларга ҳам мурожаат қилишади. Асосий мақсад моддий ва қўшимча манбаларга таянган ҳолда тарихнинг узоқ ўтмишдаги картинасини қайта тиклаш. Шу боис тарихий жумбоқларга асосан археология ечим топади.
Археологик топилмалар ва ашёвий далиллар, асосан ер остидан қазиб топилади ва улар тарихни тиклашга хизмат қилади. Ер қаърида, тупроқ остида бизга қадар ва бизга номаълум буюмлар, турли қуроллар, ов, ҳарбий қуроллар сақланади. Улар орасида деҳқончилик, ҳунармандчилик иш воситалари ва меҳнат қуроллари бўлади. Бундан ташқари маданий ва маънавий соҳага оид ашёвий далиллар ҳам сақланган бўлади. Диний эътиқод буюмлари ҳам ер остидан қазув ишлари натижасида топиб аниқланади. Булар ҳаммаси археологиянинг асосий объектларига киради. Яъни ашёвий далилларни қазиб олиш, топиш, аниқлаш ва шулар асосида инсоният ўтмишини тиклаш археологиянинг асосий вазифаси саналади. Археологиянинг асосий вазифаси археологик манбалар асосида инсоният ўтмиш картинасини тиклашдан иборатдир. Археология тарихий жараёнларни, объектлар ва фактларни тиклайди. Ўтмишни идрок этишни икки даражаси мавжуд: манбашунослик ва интерпретация яъни изоҳлаш. Археология “белкурак билан қуролланган тарих” ва тарихнинг хизматчиси ёки дастёри саналади. Археология шунингдек маданий антропология билан боғланган.
Археологиянинг фан сифатидаги ПРЕДМЕТИ асосан тарихий жараённинг илк босқичлари ва ашёвий топилмалар ёки бошқача сўз билан айтганда қадимги моддий маданият.
Археология тарихдан фарқли ибтидоий жамият учун асосий материал беради. Бошқа тарихий даврлар ва босқичлар учун эса у қўшимча материаллар беради. Археология туфайли тарихнинг хронологик рамкаси кенгайди. Ёзма манбалар жамият тарихини фақат 5 минг йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ёритишга хизмат қилди.

Download 24,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish