1-мавзу. “ Педагогик маҳорат” фанининг назарий асослари (2 соат) режа



Download 89,63 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi89,63 Kb.
#90916
  1   2   3
Bog'liq
1M


1-МАВЗУ. “ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
(2 СОАТ)


РЕЖА:



  1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миилий дастури” асосида ўқитувчи фаолияти мазмунига қўйиладиган талаблар.




  1. “Педагогик маҳорат ” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва назарий – методологик асослари.


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да педагогик фаолиятни ташкил этишга қўйилган талаблар
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини белгилаб берди. Бу вазифаларни амалга ошириш, аввало ўқитувчига, унинг билими ва касб маҳоратининг шаклланганлик даражасига боғлиқ. Зеро, ўқитувчи зиммасига юклатилган вазифаларни нечоғлик виждон, ақл ва педагогик маҳорат билан бажарилиши жамият келажагини таъминловчи муҳим омилдир.
Ўзбекистон Республикасида ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси, ақлий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда. Чунончи, бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни қайд этиб ўтади: “Тарбиячи – устоз бўлиш учун, бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб этиштириш учун, энг аввало, тарбиячининг ана шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатга эга бўлиши керак”.
Юқорида қайд этилган фикрлардан бугунги кун ўқитувчиси шахсига нисбатан қўйилаётган талаблар мазмуни англанилади. Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак?
Ўқитивчи (педагог) педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий сифатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият юритувчи шахс саналади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг 3-бандига мувофиқ таълим муассасаларида судланган шахсларнинг педагогиc фаолият билан шуғулланишларига йўл қўйилмайди
Педагогик маҳорат ” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва назарий – методологик асослари.

Маълумки, ҳар бир фан мустақил ўқув мақсади, мазмуни ва ўзининг ўрганиш мавзуси (предмети) ва методига эга. Зеро, ўқув фанининг мавзуси у ўрганадиган, тадқиқ қиладиган масалаларнинг мажмуидир. Шунга асосан, «Педагогик маҳорат» фани, ўқитувчи – тарбиячининг касбий фаолияти, моҳирлигини ўрганувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар берувчи фан ҳисобланади. Педагогик маҳоратнинг моҳият - мазмунини, касб малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг йўллари, воситалари, шакллари ташкил этади. Чунончи, педагогик маҳорат мазмунидан ўқитувчи – тарбиячига педагогик ижоди, педагогик техникаси, таълим – тарбия жараёнини ташкил этиш қобилияти ўқитувчи – талаба ҳамкорлиги, муомаласи, касб маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий – маърифий тарбия ишларини ташкил этиш маданияти ва уни амалга ошириши ва бу жараёнда ўз хулқ – атворини, ҳиссиётини тартибга солиш ва ривожлантириш каби масалалар ўрин олган. Шунингдек, мазкур фан таркибида мазмунидан касбга доир топшириқ ва вазифаларни ечиш учун ўқув – тарбия жараёнини бошқариш ҳамда унга раҳбарлик қилиш, педагогик – психологик таълимот нуқтаи – назаридан ёндошиш, таълим – тарбияни моделлаштириш, ўқув – тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этиш тўғрисидаги маълумотлар ва уларни такомиллаштирувчи иш тизимлари мужассамлашган.



Download 89,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish