1. Маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. Маънавиятшунослик фани предмети



Download 35,44 Kb.
bet1/4
Sana18.10.2022
Hajmi35,44 Kb.
#853931
  1   2   3   4


1.Маънавиятнинг жамият ҳаётидаги ўрни. Маънавиятшунослик фани предмети
Жамият, инсон ва маънавият: Моддий ва маънавий ҳаёт муштараклиги. Кишилик жамияти ўта мураккаб, ранг-баранг, зиддиятларга бой. Унда миллиардлаб инсонлар, минглаб тилларда сўзлашувчи халқлар яшайди. Уларнинг баъзилари замонавий тараққиётнинг энг юксак чўққиларни забт этган. Баъзилари анча қашшоқ кун кечиради, таълим, тиббиёт, санъат, илм-фан, маданият ютуқларидан етарлича фойдаланиш имкониятига эга эмас. Ҳатто ер юзининг турли бурчакларида ҳалигача ибтидоий муносабатларни бошдан кечираётган уруғ-жамоалар, қабилалар учрайди. Лекин жамият тарихий тараққиётнинг барча босқичларида ўзининг бирламчи моҳиятли белгиларини, хусусиятларини сақлаб қолади. Бу энг аввало унинг ягона ижтимоий организм (вужуд) эканлигидир. Биологик вужуд аъзоларини бир-биридан ажратиш мумкин бўлмаганидек, жамиятни ташкил этувчи тузилмаларни ҳам бир биридан ажратиш мумкин эмас. Жамият керакли буюмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ишлаб чиқармасдан, одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солмасдан, ёш авлодга меҳнат кўникмаларини, ҳаётий билимлари ва тажрибасини ўргатмасдан, ўз тузилмалари ҳаракатини мувофиқлаштирмасдан яшай олмайди.
Жамият тузилмаларини шартли равишда икки гуруҳга ва ҳар бир гуруҳни ўз навбатида бир неча кичик гуруҳларга бўлиш мумкин. Жамият уйғун ривожланиши учун уларнинг ҳар иккисига бирдай катта эътибор бериш лозим. Биринчи гуруҳга — моддий-иқтисодий яратувчилик тузилмалари ва институтлари, уларнинг муаммолари ва вазифалари киради. Одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ахлоқий, ҳуқуқий, фалсафий, диний, сиёсий ғоялар, баҳолар, қоидалар, меъёрлар, қонунлар, одамларнинг гўзалликка, завқ-шавққа нисбатан бўлган эҳтиёжларини қондирувчи адабиёт ва санъат, табиат ва коинот, жамият ва инсон тўғрисидаги билимларга нисбатан бўлган эҳтиёжларни қондирувчи илм-фан мавжуд. Улар иккинчи гуруҳ таркибига киради. Улар ижод натижалари бўлиб, ижтимоий-маънавий қадриятлар тизими ҳисобланади. Айнан тафаккур ва ақлий меҳнат маҳсулотлари – тушунчалар, ғоялар, қоидалар, меъёрлар, назариялар, улар асосида вужудга келган ижтимоий онг шакллари – фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқ, санъат, илм-фан, дин, мафкура, сиёсий онг жамиятнинг маънавий ҳаётини ташкил қилади. Айрим олимлар сиёсатни иқтисодиёт ва маънавият қаторида жамият ҳаётининг алоҳида учинчи соҳаси, деб ҳисоблайдилар. Бундай ёндашув ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг кечагина мухторийлигидан келиб чиқди. Ушбу ёндашувни қабул қилиш хато бўлмайди. Бироқ сиёсий онг ва сиёсий маданият маънавиятнинг бир қисми бўлиб қолаверади.
Одамлар ўз фарзандларига ишлаб чиқариш кўникмалари қаторида бошқалар билан бирга яшашни, муомала қилишни, ўзаро муносабатларни тартибга солувчи қоидаларни, меъёрларни ўргатади. Мазкур жараён дастлаб ибтидоий тузумда оилавий тарбия, жамоавий, қабилавий эътиқодлар (сиғинишлар, динлар), халқ оғзаки ва амалий санъати ва ижоди намуналари (рақслар, қўшиқлар, достонлар, мақоллар ва ҳ.к.) орқали амалга оширилган. Ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиққанидан кейин аста-секин махсус мактаблар, тарбия масканлари, диний ташкилотлар, яъни таълим-тарбия ва мафкура тизими вужудга келган. Улар жамият маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланган.
Маънавият тушунчаси жуда кенг қамровли ва мураккабдир. Маънавиятга ижтимоий онг, дунёқараш, эътиқод, дин, диний амалиёт, миллий ғоя, миллий мафкура, инсоннинг одоби, ахлоқий фазилатлари, бадиий, илмий ва бошқа ижодий изланишлари, бу борада эришган ютуқлари, жамиятнинг асрлар оша келаётган осори-атиқалари ва маданий мероси, урф-одатлари, замондошларимизнинг келажак ҳақидаги тасаввурлари-ю ижобий маънодаги орзу-ҳаваслари ва режалари дахлдордир. Маънавият шахснинг ва жамиятнинг инсонийлашиш даражаси, яъни ҳар бир нарса ва ҳодисаларга баҳо беришда, таъсир кўрсатишда инсонийлик меъёрларидан келиб чиқиб ёндашишидир. Ушбу маънода маънавият энг аввало алоҳида шахснинг, бутун жамиятнинг эътиқод ва қадриятларга айланган ғоялари, меъёрлари, идеалларидир, уларнинг маданий меросда ва урф-одатларда акс этиши ҳамда эзгу ниятларнинг, юксак мақсадларни амалга оширишга қаратилган ижодкор онгнинг, безовта қалбнинг камолотга интилувчан фаолиятидир.
Маънавият кенг маънода шахснинг, жамиятнинг ақлий ва собит ҳиссий дунёси, уларнинг ҳар бир авлод томонидан ўзлаштирилиши ва такомиллаштирилишидир. Мустақиллик йиллари жамиятимизда юз берган ўзгаришлар миллий ўзлигимизни англашни, миллий ғуруримизнинг ўсишини янги босқичга кўтарди. Энг аввало халқимиз ўз миллий манфаатларини чуқурроқ ва кенгроқ тушуна бошлади. Ушбу омиллар маънавият масалаларини ўрганишнинг, баркамол авлодни тарбиялашнинг сифатига янги юксак талаблар қўймоқда. Мустақил тараққиёт йўлида мураккаб иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий масалаларни ҳал қилиш билан бир қаторда стратегик тараққиёт йўналишини танлаш, қурилажак жамиятнинг мазмун-моҳиятини, миллий манфаатларни, асл қадриятларнинг сохта қадриятлардан фарқини халққа тушунтириш, турли ёт, хато, баъзан эса очиқчасига реакцион қарашлардан жамиятни ҳимоя қилишга зарурат туғилмоқда.
Ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни миллий ғояда ифодаланган халқимизнинг озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон яшаш орзусига садоқат руҳида тарбиялаш учун «фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур»1. Тарбиявий ишларни, хусусан сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик тарбияни миллий негизлар билан янада маҳкамроқ боғлаш учун маънавиятни алоҳида ўрганувчи предметларга, яъни маънавиятшунослик фанига эҳтиёж туғилади.
Бозор муносабатлари ва жамият аъзоларининг ижтимоий табақаланиши улар ўртасида ўзаро бегоналашишни, синфий адоватни эмас, балки ижтимоий шерикликни вужудга келтириш учун инсонпарварлик, ҳалоллик, ҳамкорлик, инсоф, адолат меъёрлари, қонун устуворлиги ҳаётимизнинг асосий қадриятларига ва хулқ-атворимизнинг, фаолиятимизнинг амалий мўлжалига айланмоғи зарур.
Замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқариш, илмий-техника тараққиёти ютуқларини турмушга жорий қилиш, турмуш тарзимизни ҳозирги замон тамаддунига мослаштириш халқимизни миллий қиёфасидан, маданиятимизни ўзига хослигидан жудо қилмаслиги керак. Юқорида эътироф этилган ва бошқа кўплаб муаммолар биздан миллий маънавиятга эътиборни кучайтиришни талаб қилади. Маънавиятнинг мустақил тараққиётдаги, янги жамият қуришдаги аҳамияти шунчалик улкан ва бебаҳоки, уни алоҳида илм, ўқув предмети сифатида ўрганиш, ёш авлодга ўқитиш ҳаётий зарурат касб этмоқда. Шу боис, табиийки, Ўзбекистон мактабларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида махсус предметлар орқали маънавият масалалари ўрганилмокда.

Download 35,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish