1. Кириш Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари



Download 0,83 Mb.
bet1/8
Sana15.02.2023
Hajmi0,83 Mb.
#911334
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
KURS LOYIHA




МУНДАРИЖА
1.Кириш…………………………………………………………………….....2
2. Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари……………………………….....5
3. Хомашё ва маҳсулотнинг физик-кимёвий хусусиятлари. …………….12
4. Технологик тизимнинг баёни. ………………………………………….31
5. Моддий баланслар ҳисоби. ……………………………………………...41
6. Иссиқлик баланслар ҳисоби. ……………………………………………50
7. Асосий аппаратнинг ҳисоби. ……………………………………………53
8. Асосий технологик жиҳозлар рўйҳати. ………………………………...59
9. Курс лойиҳа бўйича хулосалар. ………………………………………...60
10. Адабиётлар рўйхати. …………………………………………………...61
КИРИШ

Агросаноат комплексини жадаллаштириш омилларидан бири қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган минерал ўғитлардан самарали фойдаланишдир. Бунда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар ассортиментини кенгайтириш, хомашё захираларидан самарали фойдаланиш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тежамкор ва экологик самарадор технологияларини яратиш ҳамда саноатга тадбиқ этиш муҳим ўрин тутади.


Республикамизда бир неча минерал ўғитлар саноат корхоналари бўлиб, уларда азотли, фосфорли ва калийли оддий ўғитлар ва азот-фосфорли, азот-калийли ва азот-фосфор-калийли мураккаб ўғитлар ишлаб чиқармоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий маҳсулоти пахта ва дондир ва бунда йилига пахтадан 3 млн.т ва буғдойдан 5 млн.т. ҳосил олинмоқда. Маълумки, ҳар бир тонна пахта ҳосили олиш учун йилига тупроқдан 45 кг азот, 15 кг Р2О5 ва 45 кг К2О, ҳар бир тонна буғдой учун эса 35 кг азот, 10 кг Р2О5, 24 кг К2О ўзлаштирилади. Бу эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (пахта ва дон) етиштиришда экин майдонларидан йилига 310 минг тонна азот (N ҳисобида), 115 минг тонна фосфор (P2O5 ҳисобида) ва 255 минг тонна калий (K2O ҳисобида) озуқа элементларини ўзлаштиради. Бундан ташқари, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам тупроқдан ўзи билан катта миқдордаги озуқа элементларини олиб чиқади.
Фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади. Тупроқда бу моддаларнинг миқдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради ва бу экиннинг ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, минерал ўғитларсиз пахтадан 12 ц/га ҳосили олиш мумкинлиги, ҳосилдорликни 30-35 ц/га етказиш учун тупроққа гектарига 225 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий озуқа элементлари солиш ҳамда тўғри агротехник қоидаларига амал қилиниши лозимлиги аниқланган.
Д.И.Мендеелев даврий жадвалидаги 40 дан ортиқ кимёвий элементлар ўсимликларнинг нормал ҳолатида ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир. Жумладан, азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт ва магний ўсимликларнинг асосий озуқа моддалари таркибига киради. Тупроқ унумдорлигини оширишда ва ундан олинадиган ҳосилдорликни кўтаришда қўлланиладиган барча минерал ўғитлар ичида фосфорли ўғитлар етакчи роль ўйнайди. Фосфорли ўғитларга бўлган талабни қодириш фосфат хомашёларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг қувватини ошириш асосида амалга оширилади. Ишлаб турган корхона ускуна ва қурилмаларидан фойдаланиб, қисқа муддатда маҳаллий хомашё манбаларини қайта ишлаш орқали ўғитлар олиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан республика қишлоқ хўжалигининг фосфорли ўғитларга бўлган эхтиёжини таъминлаш мақсадида Қизилқум фосфорит комбинати ташкил этилди. 1998 йил 29 майдан бошлаб қуввати йилига 300 минг тонна бўлган фосфорит уни ишлаб чиқарилмоқда. 2001 йил 21 августдан эса йилига таркибида 27-28% Р2О5 бўлган 400 минг тонна термоконцентрат юқори сифатли азот-фосфорли мураккаб ўғит – аммофос ишлаб чиқариш учун юбормоқда.
Ҳозирги пайтда Республикамиздаги «Максам-Чирчиқ» ОАЖда аммиакли селитра, карбамид, КАС, аммиак, нитрат кислота, калий сульфат ва бошқалар, «Фарғонаазот» ОАЖда аммиакли селитра, карбамид, КАС, NPK, аммиак, нитрат кислота, ва бошқалар, «Аммофос-Максам » ОАЖда аммофос, суперфос ва бошқалар, «Самарқандкимё» ОАЖда нитрофос ва бошқалар, «Қўқон суперфосфат заводи» ЁАЖда аммонийлашган оддий суперфосфат, Навоий «Электрокимёсаноат» ЁАЖда оддий суперфосфат, «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» корхонасида калий хлорид маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида фосфорит, тошкўмир, глауконит, бентонит, гипс ва бошқа хомашё захиралари жойлашган. Гулиоб фосфоритларининг 100% P2O5 ҳисобидаги захираси 551 млн тоннани ташкил этади. У таркиби жиҳатидан маълум фосфоритлардан кескин фарқ қилиб, унда 4-14% P2O5, оз миқдорда магний, фтор, олтингугурт ва микроэлементлари ҳам мавжуддир. Ҳозирги кунда Гулиоб фосфорити ва Қизилқум фосфорит комбинатида таркибида 12-16% ва 16-19% P2O5 бўлган фосфат хомашёсини қайта ишлаш орқали оддий ва мураккаб ўғитлар олишнинг самарадор усуллари бўмаганлиги сабабли мазкур фосфоритлардан амалда фойдаланиш йўлга қўйилмаган.
Мураккаб ўғитларга шундай комплекс (яъни бир неча озуқа элементи бўлган) ўғитлар кирадики, бунда барча заррачалар (кристаллар ва доначалар) деярли бир хил кимёвий таркибга эга бўлиши керак. Бундай ўғитларга: таркибида бир неча озуқа элементи бўлган битта туз, масалан KNO3, (NH4)2HPO4 ва бошқалар; таркибига иккита (NP, NK, PK) ёки учта (NPK) озуқа элементи кирувчи икки ёки ундан ортиқ тузлар композицияси киради. Бундай композициялар нитрат, фосфат ва сульфат кислоталарнинг аммиак; табиий фосфатлар; калий, аммоний ва бошқаларнинг тузлари билан ўзаро таъсирлашувидан олинади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish