“ тайёрлов гуруҳ болаларининг мактаб



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/21
Sana24.06.2022
Hajmi0,94 Mb.
#700094
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
121337 (1)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ КАФЕДРАСИ 
 
 

ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲ БОЛАЛАРИНИНГ МАКТАБ 
ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛИГИНИ ЎРГАНИШ.
” 
мавзусидаги 
КУРС ИШИ 
БАЖАРДИ:
 
Мактабгача таълим 
йўналиши 2 - курс талабаси 
 
Мирзаева . Ю 
____________
ИЛМИЙ РА
Ҳ
БАР:
Ў
қитувчи Йўлдошева Ф.М. 
_____________ 
Термиз - 2015


 
Мавзу:Тайёрлов гуруҳ болаларининг мактаб таълимига 
тайёрлигини ўрганиш. 
Кириш. 
I.боб Мактаб таълимига етук масаласининг илмий 
адабиѐтларда ўрганилиши. 
1.1 Боланинг мактаб таълимига етуклиги тушунчаси. 
1.2 5-6 ѐшли болаларнинг мактаб таълимига етуклигида
ахлоқий-иродавий тайѐрликнинг аҳамияти. 
1.3 Болаларнинг мактабга психологик тайѐргарлиги. 
II.боб
Боланинг мактаб таълимига тайёргарлигини 
ташхислаш усуллари 
2.1 “ Болаларнинг теварак –атрофдаги умумий йўналиши 
ва маиший билимлар бойлиги”ни ўрганиш методикаси. 
2.2 Керн-Ирасек услуби бўйича ташхис ўтказиш. 
2.4 Натижалар таҳлили ва хулосаси. 
Хулоса ва тавсиялар. 
Фойдаланилган адабиѐтлар. 
 
Иловалар 
 
 


 
 
Кириш 
Мавзунинг долзарблиги. 
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим 
тўғрисидаги Низомга мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда, ота-
оналарнинг мустақил таълим бериши орқали ѐки доимий фаолият 
курсатадиган мактабгача таълим муассасаларида, шунингдек мактабгача 
таълим муассасаларига жалб килинмаган болалар учун мактабгача таълим 
муассасаларда, мактабларда, махаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар 
ѐки марказларда олади.
5-6 ѐшли боланинг мактаб таълимига етуклигини аниклашда 
мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбияси билан шуғулланувчилар асосий 
шарт хисобланмиш – боланинг мактабга тайѐрлиги мактабгача ва мактаб 
давридаги хаѐт тарзи хамда фаолияти учун кўприк вазифасини ўташини, оила 
ѐки мактабгача таълим муассасадаги таълим-тарбия шароитларида мактаб 
таълимига озорсиз ўтказишни таъминлаш зарурлигини хисобга олишлари 
лозим. 
Мактабгача ѐшдаги боланинг мактаб таълимига ўтиши хамиша унинг 
ҳаѐти, аҳлоқи, қизиқиши ва муносабатларида анчайин жиддий ўзгаришларни 
юзага чикаради. Шунинг учун болани уйдаѐк мактаб таълимига тайѐрлаш, 
уни унча қийин бўлмаган билим, тушунча, кўникма ва малакалар билан 
таништириш керак бўлади. 
Етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра «Мактабга тайѐргарлик» 
тушунчаси болани мактабга тайѐрлашнинг қуйидаги йўналишларини ўз 
ичига олади: 

жисмоний, 

шахсий (рухий), 

ақлий 

махсус тайѐргарлик. 
Болаларни мактабда ўқитишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
уларнинг тайѐргарлик даражаларига боғлиқ бўлади. Мактабда ўқишга 
ўқишга тайѐргарлик – мактабгача таълим муассасаси ва оилада мактабгача 
тарбия ѐшидаги болага қўядиган талаблар оркали аникланади.
Мактабга умумий
 
тайѐргарлик боланинг мактабга бориш вактига келиб 
ақлий, маънавий, эстетик ва жисмоний риволанишда эришган шундай 
даражасидирки, у боланинг мактаб таълимининг янги шароитларига ва ўқув 
материалининг онгли эгаллашга фаол кириб боришлари учун зарур асосни 
яратади. 
Болани мактабга махсус равишда тайѐрлиги мактабда ўқишга умумий 
психологик тайѐрлигига қўшимчадир. У болада математика ва она тили каби 
ўқув фанларини ўрганиш учун зарур бўлган махсус билим, кўникма ва 
малакаларнинг мавжудлигига кўра аниқланади. Мактабгача таълим 
муассасада машғулотлар болаларни мактабга тайѐрлашда катта аҳамиятга 
эга. Бу машғулотларда болалар ўқув фаолияти кўникмалари хосил киладилар, 
анча интизомли, уюшган бўлиб борадилар. Уларда баркарор диккат, 


диккатни бир нарсага карата олиш, иродавий зур берилиш кобилияти 
ривожланади. Системали ўқиш натижасида билишга кизикиш пайдо булади. 
Болаларни жамоада укитиш муайян афзалликларга эга: биргаликда 
ишда улар бир-бирларига актив таъсир этадилар, ташаббус, фахм-фаросат 
курсатиш имконига эга буладилар.Болалар олдиларига купчиликдан куч-
гайрат талаб киладиган вазифалар куйилганда биргаликдаги кечинмалар 
пайдо булади, коллективизм туйгуси вужудга келади. Экскурсиялар, расм 
чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, куриш ясашга оид ишларни 
биргаликда бажариш, умумий уйинларда ва мусика машғулотлардаги 
раксларда, харакатларни ривожлантириш машғулотларида бирлашиш, 
бадиий адабиѐтни ўқиш туфайли юзага келган биргаликдаги кечинмалар – 
буларнинг хаммаси инок болалар коллективини вужудга келтиришда ѐрдам 
беради хамда, жамоада яшаш ва ишлаш кўникмаси хосил килади. 
Машғулотлардаги укитиш жараѐнида болаларда мактабга ва ўқишга 
кизикиш тарбияланади, тўғри ва хулк-атвор кўникмалари, маъсулият хисси, 
ишчанлик, ўзини тута билиш, ишда зур бериш одати хосил 
килинади.Болаларга керакли билим ва малакаларни машғулот жараѐнида, 
янги педагогик технология материалларидан ва тарбиянинг самарали метод 
усулларидан фойдаланилса, болани ѐш, рухий физиологик хусусиятлари 
инобатга олинса, тарбия беришнинг самарадорлиги ошади. 
Болалар машғулотларни турли хил куринишларини эгаллашлари 
оркали, ѐшлари ўсиб бориш давомида, мактабга бўлган кизикишлари хам 
ўсиб ривожланиб боради. Ва улар мактабни хам хеч кийналмай ўқиб, давом 
эттириб борадилар 
Мактабга ақлий тайѐрликнинг муҳим таркибий қисми мактабга ўқишга 
кираѐтган болада атроф дунѐ ҳақида етарлича кенг билиш бойлигининг 
мавжуд бўлишидир.
Болани мактабга аклий тайѐргарлигининг таркибий кисми бола билиш 
фаолиятини муаян даражада ривожланган бўлиши ва уни ўрганиш мавзунинг 
долзарблигини кўрсатиб турибди. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish