Таҳлил ва натижалар.
XV аср ўзбек классик
адабиёти олдига бир қатор катта ва масъулиятли вазифа-
ларни қўйди. Шулардан бири ўзбек тилида Хамса яратиш
эди. Ўзбек китобхонларининг ўсиб бораётган эҳтиёжи,
ўзбек адабий тили ва ўзбек адабиётининг тараққийси ҳамда
истиқболи шуни талаб қилар эди. Бундай катта ва
масъулиятли ишга фақат Навоийгина киришди. Навоий
«Хамса»си уч юз йиллик тажриба ва анъанага эга бўлган
хамсачилик тараққиётида янги ва йирик воқеа бўлди.
Хамсачилик анъанаси XV асрда янада кенг тус
олди. У алоҳида шоирлар учун ҳам, маълум халқлар ва
даврлар адабиёти учун ҳам катта имтиҳон бўлди. Навоий
«Мажолисун нафоис»да бир неча замондошларининг
«Хамса»га ёки унинг айрим достонларига эргашиб асарлар
яратганини айтади. Аммо бу шоирларнинг бирортаси
мукаммал Хамса яратишга, Низомий ва Хусрав Деҳлавий-
ларнинг қаторидан ўрин олишга муяссар бўла олмади.
Лекин XV асрда бирданига икки буюк хамсанавис етишди.
Булардан бири улуғ тожик шоири ва мутафаккири
Абдураҳмон Жомий бўлса, иккинчиси улуғ ўзбек шоири ва
мутафаккири Алишер Навоий эди.
Навоий «Хамса»ни яратишда тарихий манбалардан
ва хусусан халқ оғзаки ижоди бойликларидан, халқ афсона-
лари, эртаклари, қўшиқлари, мақол ва ҳикматли сўзлари
ҳамда халқ асарларининг бадиий услубидан моҳирлик би-
лан фойдаланди. Навоий Яқин ва Ўрта Шарқ ўлкаларида
устоз сўз санъаткори сифатида шуҳрат топган Низомий ва
Хусрав Деҳлавий билан ижодий баҳслашди. Бу жуда катта
билим ва юксак адабий дидни, истеъдод ва қобилиятни
талаб этар эди. У оғир ва масъулиятли бу вазифани шараф
билан бажарди, адабиёт майдонида шер билан олишган
шер бўлиб чиқди. Навоий хамсанавис салафларига ижодий
ёндашди, достонларида яшаган тарихий шароитнинг му-
ҳим масалаларини мавзу қилиб олди, эл-юрт учун муҳим
аҳамиятга молик масалалар ҳақида фикр юритди, ақл-зако-
вати келажакка парвоз этиб, инсоннинг истиқболига катта
умид билан боқди, ҳаёт ҳақиқати романтик орзу-армонлари
билан чатишди, қаҳрамонлари умумбашарий хислатлар
билан камол топди. Навоий «Хамса»сининг улуғворлиги,
шон-шуҳрати ва оламшумуллиги ҳам шунда. Навоий
«Хамса»си ҳақида фахр ила қуйидаги мисраларни битади:
Агар бир қавм, гар юз, йўқса мингдур,
Муайян турк улуси худ менингдур.
Кўнгул бермиш сўзимга турк жон ҳам,
Не ёлғуз турк, балки туркмон ҳам.
Шоир дейдики: сўзимга турккина эмас, турк бўлма-
ган (туркка монанд, туркка ўхшаш)лар ҳам кўнгил беради,
дейди. Навоий фақат туркий эл эмас, барчанинг шоири
эканлигини таъкидлаган. (Аслида турк элини – туркий эл,
турк тилини – туркий тил, дейиш ҳам аслида туркмон
(туркка монанд) дегандай маънони беради, бу масалага ҳам
мутахассислар ўз фикрларини билдириши зарурдир).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг
ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда
сўзлаган нутқида шоир ҳақида шундай дейди: “Бундан беш
аср муқаддам ҳазрат Алишер Навоий:
Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, -
деб ёзган эди. Яъни ул зот она тили байроғини
баланд кўтариб, бутун эл-улусни, юртларни шу байроқ
остида бирлаштирдим, деб ифтихор қилган. Ўзбек тили
ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги юздан ортиқ
миллат ва элат вакилларини ўзаро боғлайдиган меҳр-
оқибат тилига айланди”. [4].
Навоийнинг дунёқарашида келажакда идеал давлат
орзуси катта ўрин олган эди. Гап унинг бутун бир хаёлий
давлати - «Садди Искандарий» достонидаги Искандар дав-
лати ҳақида бормоқда рни танқид қилиб, тараққийпарвар
аҳамиятга эга ишларни амалга ошириш билан чекланмас-
дан, янада илгарилаб, Искандар давлатидек идеал давлатни
ўз достонида яратди. Унда шоир бўлажак идеал давлатни
идора қилиш шакли, давлатни бошқаришда фан ва техни-
канинг аҳамияти, халқаро ҳуқуққа оид масалалар, уруш ва
тинчлик каби мураккаб сиёсий вазиятларни таърифлайди.
Ана шу масалалар бўйича ўзининг аниқ позициясини
белгилайди [5].
Навоий катта сиёсий кураш йўлини босиб ўтиб, бой
тажрибага эга бўлганидан кейин унинг ижтимоий-сиёсий
қарашларида янада илгарилаш юз беради. Мутафаккир
феодал давлати ва ҳуқуқининг тор доираларида чекланиб
қолмасдан, ўзининг ватанида марказлашган адолатли дав-
латни барпо этиш ғоясида қолиб кетмасдан, янада илгари-
лаб, бутун дунёда ягона марказлашган адолатли давлат бў-
лиши, унинг тепасида эса адолатли шоҳ туриши керак,
деган ғояга етиб боради. Шоирнинг ижтимоий-сиёсий қа-
рашларининг ривожланишида катта юксалиш юз бериб, у
мавжуд дунёдан, давлатдан хаёлан узилган ҳолда, хаёлоти
асосида бутун бир хаёлий давлат - «Садди Искандарий»
достонидаги Искандар давлатини яратади. Искандар давла-
ти хаёлий бўлиб, Навоий унда ўзининг сиёсат, давлат, ҳу-
қуқ ҳақидаги истак ва орзуларини, ғояларини мужассам-
лаштирган ҳолда берган. Навоийнинг фикрича, келажакда
бутун дунёда адолатсиз давлатлар тугатилиб, уларнинг
ўрнида ягона марказлашган давлат ташкил топиши, унинг
тепасида эса Искандарга ўхшаган шахс туриши керак. [6].
Темурийлар даврида маълум имтиёзларга эга
бўлган, барлос, арлот ва қиёту, билгут каби уруғларни
устун қилиб қўймайди. У аслзодалик тенденцияларини рад
этади. Инсон фарзандига, барча ирқ ва эл-юрт элатларига
муҳаббат ва ҳурмат ғояси Алишер Навоийнинг достон-
ларида, улардаги эпик образлар ва бу образларнинг ўзаро
муносабатида янада яққолроқ ифодаланади. Навоий қаҳра-
монлари турли эл-юртнинг фарзандлари сифатида тасвир
Do'stlaringiz bilan baham: |