қараса, (Аллоҳ) ундан юз ўгиради” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис
санади саҳиҳ лиғайриҳ).
Киши намозни хушуъ, хузуъ билан ўқиса, атрофга қарамаса, Аллоҳ унга раҳмат назари билан
қарайди, гуноҳларини кечиради, улкан ажр-савоблар беради. Агар эътиборсизлик билан бошқа тарафга
бўйнини буриб қараса, ибодатга боғлиқ бўлмаган нарсаларга чалғиса, Аллоҳ азза ва жалла ундан юз
ўгиради
150
.
Ато раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Бизга хабар қилинишича, Аллоҳ азза ва жалла:
“Эй одам боласи, сен кимга назар соляпсан?! Ундан кўра Мен сен учун хайрлироқман”, деб айтади
151
.
Ибн Қаййимга кўра, намоздаги аланглаш (чалғиш) икки хил бўлади:
Биринчиси: қалбнинг Аллоҳдан бошқасига мойил бўлиши.
Иккинчиси: кўзнинг бошқа тарафга қараши.
Банда намоздалигида Аллоҳ унга юзланади. Агар қалби ѐки юзи билан бошқа тарафга қараса,
Аллоҳ ундан юз ўгиради.
Намозда қалбнинг бошқа тарафга бурилиши олдини олиш қийинроқ. Аллоҳ тавфиқ берганлар
учун осон. Бунинг энг яхши йўли – намозда Аллоҳнинг буюклигини хаѐлдан ўтказиш,
“Парвардигорим ҳозир мени кўряпти, гапларимни эшитяпти”, деб ўйлаш.
Фараз қилинг: раҳбар бир хизматчини чақиртирди. Хизматчи хўжайини рўпарасида туриб
гапларини эшитяпти, лекин ўнгга, чапга аланглаб, хаѐли бошқа тарафларга кетиб қоляпти. Раҳбар
гапини эшитаѐтган бўлса-да, лекин нима деяѐтганини тушунмайди. Чунки фикри бошқа нарсалар
билан банд, хаѐли жойида эмас. Бу ҳолатдан раҳбарнинг жаҳлини чиқадими? Албатта, бу иш унга
ѐқмайди. Оддий банда мисолида шундай бўлса, оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло ҳақида нима
дейиш мумкин?
Аслида ҳақиқий мўмин-мусулмон инсон ибодат чоғида бутун фикрини бир ерга жамлайди.
Намозда турар экан, Аллоҳнинг улуғлигини қалби билан чуқур ҳис этади, У Зотга юкинади, ўзини хор
тутади, муҳтожлигини изҳор қилади. Намозда Аллоҳ билан юзма-юз туришини яхши билган инсон
қалби билан ҳам, юзи билан ҳам бошқа тарафга бурилмайди, хаѐли дунѐ ишлари билан банд бўлмайди,
ўнгда, чапда нима борлигига парво қилмайди, бутун диққат-эътибори ибодатни мукаммал бажаришга
қаратилади.
ٍكِل َم ُنْب ُسَنَأ َؿ َق
ُىْهَع ُللا َيِضَر
:
ُللا ىَّلَص ِللا ُؿوُسَر ِلَ َؿ َق
َ َّلَسَس ِىْهَلَع
:
لإاَس َؾ َّيِإ ََّنُِػب َي
َلَّصلا ِفِ َت َفِتْل
ِة
لإا َّفِإَف
َلَّصلا ِفِ َت َفِتْل
َل َف َك ْفِإَف ٌةَكَلَي ِة
َل ِعُّوَطَّتلا يِفَف َّدُب
ْلا ِفِ
ِةَضيِرَف
.
ُّيِذِمْرّْػتلا ُواَسَر
ُىَحَّحَصَس
.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
Do'stlaringiz bilan baham: |