Ўзимнинг муаммоимни ўзим ечаман!



Download 46,86 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi46,86 Kb.
#32343
Bog'liq
Б



Б.Р.Р.

...Ўша куни ёмғир савалаб ёғаётганди. Зокир қалин шоҳлари тарвақайлаб ўсган акация панасида лола сотаётган кампирни кўриб, беихтиёр доимо болаларини қаноти остида авайлаб тарбиялаган онаизорини эслади. Соғинч туйғуси юрагини сим-сим орзиқтирди. Ана шу туёғулар эпкинида гул бозори томон бурилди. Ёнини пайпаслади. бор-йўғи уч дона лолага етадиган сармояси бор экан. Бироз иккиланди. Агар ижири уйига пийда борса, шу Хакан адирларини эслатувчи алвон дасталар унинг қлбига озгина таскин бағишлаши мумкин эди. У ёғини ўйлаб ўтирмади. Мактаб қўнғироғига ўхшаш лолаларни томчилардан паналаб, шитоб билан йўлга тушди.


Баҳор кезлари шом қоронғуси анча пайсаллаб қолди. Шу боис у ғира-ширага қолмай манзилга етиб олиш учун қадамини тезлаштирди. Тошкентнинг сершовқин проспектидан камқатнов кўчага бурилганида бутун вужуди терига ботганини сезди. Қадамини секинлаштириб, ўзлари яшаётган торкўчага қанча масофа қолганини чамалаб чиқди. Бир ҳисобда шошмагани ҳам яхши. Эрта боргани билан дўппидай тор ҳовли, заҳ хонасида юраги тарс ёрилай дейди. Ҳамхоналари тунги навбатдан қоқ ярим кечада келишади. Шунда ҳам ҳориб-чарчаб, темир кроватга таппа ташлашади-ю, донг қотиб ухлашади. Улар пойтахтга пул топиш илинжида келишган. Зокир эса, ўқиши керак. Афсус бу йил омади чопмади. Боз устига оиласидагилар ҳавотирланмаслиги учун ҳам ишлаб, ҳам дарс тайёрлаши керак. Ора-сира табиат қўйнига чиқиб, сурат чизмаса кўли чиқиб қолиши аниқ. Унинг асл мақсади Чори Рўзиев, Абдулхақ Абдуллаев, Жавлон Умархўжаев каби таниқли мусаввир бўлиш. Мактабда уни синфдошлари Релбранд деб аташлари ёқарди. Кошки дунёни лол қолдирган шундай ноёб истеъдодлар қторига қўшилсам деб орзу-ҳаёлларга чўмарди. Бир куни юқори синфда ўқийдиган Азамат қўлидаги мойбўёқни тортиб олмоқчи бўлди. Шунда дўстлари унинг ёнини олиш учун бир зумда тўпланишди. Аммо, табиатан ғурурли, камгап ўспирин уларни тўхтатди.
— Ўзимнинг муаммоимни ўзим ечаман!
Шундай ҳам бўлди. Аммо, орият талашиш унга анча қимматга тушди. Мактаб директори Авазхон ака ҳар иккаласининг қулоғи тагида шовла қайнатди.
— Хей бола, мумкинми?
Зокир аввалига алангсиб, атрофига қаради. Ҳеч ким кўринмагач, қулоғимга чалинди шекилли дея яна йўлида давом этди. Аммо уч қадам юриб-юрмай яна бояги ёқимли овоз таралди.
— Ака, мен сизга гапиряпман.
Буни қаранг, осмондан тушдими, ердан чиқдими ортида нав-ниҳол қиз кулиб турарди. Йигит унинг кўзларига боқди. Чарос янглиғ катта-катта қўзларидан бамисоли қуёш шуъласи сочилгандай ва у ўткир ханжар мисол бағрини оғриқсиз тилгандай туюлди.
— Ака, мени кечиринг. Анчадан буён шундай гулдастага орзуманд эдим. Мободо менга совға қила олмайсизми?
Дилбар қиз шундай дея унга майин табассум туҳфа этиб, кейин яноқларини пастга эгди.
Во ажааб, Зокиржон ҳеч қачон қизлар билан юзма-юз гаплашмаган эди. Шу топда тиззаси қолтираб, йиқилишига бир баҳя қолди. У ўзини сайёд қўлидаги сайд каби ожиз ва нотовон ҳис қила бошлади. Негаки, ҳам товуш, ҳам офтоб янглиғ ёруғ чеҳра, ҳам ёш боладай беғубор муомила ва ҳам ингоҳидаги оловли тафт чинданда бир боқишда ўни ўзига махлиё этганди. Азалдан камсуҳон йигитнинг тили танглайига ёпишиб, томоғи қуриб, оғиз очишгада мажоли етмай саросимада донг қотиб тарарди.
Бу холатни суҳбатдоши бошқача тушунди.
— Агар сизни ноқулай холатга солиб қўйган бўлсам, илтимос, мени кечиринг...
Ниҳоят ақл хиссиётини жиловлаб олди. У сўз қотмай, қўлидаги дастани соҳибжамолга узатди.
У эса ёш боладай қувониб, гулга талпинди.
— Қандай чиройли, қанчалар гўзал. Рахмат ака, олижаноб йигит экансиз...
У шу сўзларни айтиб, ортига қадам ташлади. Гўёки, ёнидаги гул тутгувчини кўрмагандай, ёдидан чиқаргандай ўз туйғуларига андармон эди.
Зокир ҳамон карахт эди. Шу холатда ҳам мияси соат каби аниқ ишлар, тафаккури Бойчибордай чопарди. Агар уч сония кечикса, бир умр армонда яшашини муштдай ярак англади. Энди тилининг тушови ечилди.
— Синглим, ҳеч йўқ исмингизни айтинг?
Эсиб турган сабо тўхтади. Борлиқ ҳам жавобни эшитишга махтолдай сукутга чўмди. Шом нағмасини бошлаган қушларнингда дами ичига тушгандай даҳани қотди. Поёни йўқ курраи заминда фақат иккиси қолгандай.
Моҳитобон тўхтади, аммо ортига ўгрилмади. Тўғриси, у билиб-билмай яхши иш қилди. Агар у иккинчи бор қиё боққанида шак-шубҳасиз йигитнинг ҳолига вой эди.
— Хали айтмабмидим... Исмим Гул.
Қизнинг мусиқадай майин овозида эркаланишми ёки беозор нозми, ҳар қалай шунга ўхшаш шўҳлик зухурланди.
Зокир эс-хушини йиғиб, бу жавобга эътироз билдирди.
— Шу пайтгача Гул деган исмни эшитмаганман. Гулнинг ёнида албатта яна бир атама бўларди.
Париваш ер остидан йигитга нигоҳ ташлади. Энди у ўзини боягиданда эркин тутарди.
— Гулнинг ёнида сиз турибсиз-ку! Нима, ўхшамадими?
Ё тавба, бу инсон боласими ёки фаришта. Қишлоқ кўрганим сораб, эшитганим рўё эмасми? Ёки устимдан кулаяптими. Оддий бир қишлоқи экан, юрагига қўл солиб кўрайчи, деб ўйлаяптими? Э йўқ, унақа қизга ўхшамайди. Ёнинг ёниб турган кўзларидан беғуборлик, шўх-шодонлик уфуриб турибдику, бироз эрка бўлса бордир.
У энди йигитга яқинлашди. Бояги бахтиёрлик ўрнини аллақандай сокинлик, хаттоки маҳзунлик эгаллагандай туюлди.
— Узр, бироз ҳазиллашгим келди. Чиндан ҳам мен Исмигулман. Адамлар Асқад Мухторнинг мухлиси эдилар. “Давр менинг тақдиримда” китоби бош қаҳрамонларидан бири Исмигул экан. Энди билдизми. Ана шунақа агар инсон астойдил ўқиса, изланса, машаққат чекса даврни ҳам ўз тақдирига мослаб олиши мумкин экан. Адам доимо шундай дейдилар.
Исмигул кутилмаганда уйи томон чопди. Зокир унинг ортидан қараб қолар экан, мана шу қизалоқ унинг юрагини ўғирлаб кетганини тушунди.
***
Энди у шу боши берк кўчадан йўл ахтарар, яна бир бор уни кўришини қумсар эди. Андижон соғинчи ҳар бир четга сурилганини пайқаган йигит ногоҳон севги дардига дучор бўлганлигига ишонди. Кечалари фақат ўша суҳбат тафсилотини ҳаёлида жонлантирар, ҳар тонг уни учратиш умидида уйғонар эди.
Ниҳоят, яна бахт кулиб боқди. Баҳор оқшомларидан бирида чопқиллаб келаётган Исмигулга кўзи тушди.
— Вой, сиз... Сиз ўшами, — яна хазил аралаш гап қотди у.
Зокир нега кунлик соғинч изтироблари ичида ўт бўлиб ёнарди. Агар оғзини очса, бу олов бутун оламни ёндириб юборадигандай эди.
— Мен Сизни ҳамиша гулдаста кўтариб юради, дебман.
Беихтиёр тилига шу гап келди:
— Гул кўрган одамга гулдаста нима бўпти...
Исмигул шарақлаб кулди.
— Бор экан-ку. Мен эсам сизни... Ҳа майли кўришганимдан хурсандман. Энди мен борай, бугун институтда оралиқ синовлари чўзилиб кетди.
У шундай деб қадамини тезлаштирди. Зокир ортидан гап қотди.
— Эртага оқшом пайти гул бозорида кутаман.
Қиздан садо чиқмади. У бу таклифни эшитдими-йўқми буни ҳам билолмади.
Эртаси куни ёмғир шаррос қуйиб юборди. Зокир, ўша акация остида жон сақлаб, сабр-бардош билан уни кутди. Кўз ўнгида минглаб одамлар у ёқдан-бу ёққа ўтишди-ю, аммо кутгани кўринмади. Эҳтимол гапимни эшитмагандир, эҳтимол учрашгиси йўқдир. Тошкентнинг қоқ марказида яшаб, шундай муҳитда улғайган қиз бир бўз боланинг нимасига учади. Атига уч дона лоласигами? Бир-икки кўришган йигит билан парк айлангани чиқаверадими. Аслида ўзи чучварани хом санаб юрибди. Қизларнинг одати шу — йигитларни куйдириб, куйганини билганидан ҳузурланишади. Эссиз, бекорга ҳаёлларимга ишониб юрибмана. Ўша туйғуларга эрк бериш ўрнига уни дарҳол кўнглидан нари суриб ташлашим керак эди. Йўқ ердан ўзимга ташвиш, дард орттириб олганим қолди.
— Мен Сизни аллақачон қотиб қолган деб ўйлабман.
Зокир уни кўриб, яна ўзини йўқотади. Қиз юпун кийинган, ёмғирпўш олмагани учун зулукдай қоп қора сочлари ивиб кетганди.
У узр сўради:
— Илтимос, мендан ранжиманг, уйимиз тўс-тўпалонлиги учун кеч қолдим. Юринг, онови қаҳвахонага кирамиз.
Зокир қизнинг учрашувга чиққанидан ўзида йўқ хурсанд эди. Бир нарсалар ҳақида гапириб унинг қлбига йўл топишга уринар, аммо, хали лаби қимирламай ўйлаган фикрлари қумдай сочилиб кетарди. Яхшики Исмигул анча сўзамон экан. Бироқ, негадир бугун у ҳам хомуш ўтирди, чеҳраси ёришмади. Бу мубхамлик ҳайрлашаётганларида ойдинлашди. Хуллас Исмигул жаҳон тиллари институтида ўткир, дадаси эса дипломат экан. Эртага бутун оиласи билан қайсидир мамлакатга кўчиб кетишларини айтганида Зокирнинг бошига гурзи тушгандай бутун вужуди қалтираб кетди.
— Сиз билан дўстлашганимдан хурсандман. Билардим, ўшанда кўлингиздаги лолалар менга жуда ёқиб қолгани учун ортингиздан чопган эдим. Сизнинг оғир вазминлигингиз, содда ва самимийлигинизни қадрлайман. Мана шу ноёб туйғулар ҳеч қачон қалбингизни тарк этмаслигини тилайман. Хуллса, биласизми Сиз яхши йигитсиз...
Зокир бу эътирофлар залворини ўшанда у қадар билмаганди. “Яна кўришиш насиб қилармикан” деган мулоҳаза унинг оромини ўғирлаганди.
Бу жумбоқ ечимини Исмигул ҳам билолмасди. Хайрлашаётганларида яна ёқимли табассум ила шундай деди:
— Ахир ер юзи унчалар олис масофа эмас. Инжилда айтилганидай қочган қутилади, қувлаган топади. Эшикни таққилатаверсанг барибир бир куни очилади. Мен Сизга манзилимни ёзиб юбораман.
Зокир қизни кузатиб қўймоқчи эди, аммо, у кўнмади.
— Эсингиздами, “қиш сонатаси” фильмида Ю. Жин Жунг Сангга, “ортимдан қарама, шуниси осонроқ” деб тайинлаган эди. Биз ҳам дўст бўлиб қолгандик, дўст холича хайрлашамиз.
У ёмғир қатъига сингиб кетди.

ГУЛ ВА ЛОЛА


Австралия. Сиднейдаги Домаин парки. Бу хушманзара чаманзордаги Бадиий галарейда бугун муҳим воқеа бўлиб ўтади. Аниқроғи Ўзбекистонлик истеъдод соҳиби, дунё тан олган мусаввир Чингиз Аҳмаров, Абдулҳақ Абдуллаев, Чори Рўзиев каби мўйқалам соҳиблари мактабининг пешқадам давомчиларидан бири Беҳзод Икромовнинг танланган суратлари кўргазмаси очилади. Бу тадбир Европа ҳавфсизлиги ва ҳамкорлик ташкилотнинг Ўзбекистондаги Қоординатори, Ўзбекистоннинг Австралиядаги ваколатхонаси, Сидней ва Мельбрун шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспарияси ташаббуси билан амалга оширилаётганлиги тақдимотнинг нуфузини янада оширган эди.
Тўғри, Беҳзод Икромов учун бундай шов-шувли воқеалар янгилик эмас. Унинг портрет, пейсаж, натюрморт жанридаги бири биридан жозибали, нафосату-назокатга йўғирилган суратлари Америка қўшма штатлари, Европа ва Осиё мамлакатларида ҳам катта қизиқиш уйғотган. Бир неча сара ишлари Париждаги машхур Лувр музейи, Италия опера театри, Германия, Англия, Россия университетлари биноларини безатиб турибди. Эндигина ярим асрлик таваллудини нишонлаган санъаткорнинг шон-шухрати етти иқлимга ёйилганлиги шак-шубҳасиз бу энг аввало Ўзбекистоннинг, ўзбек миллатининг фахри, ифтихорига айланганидан далолат эди.
Беҳзод Икромов тонг кўз очмасидан осмонўпар меҳмонхонасининг қалин ойнаванд деразасидан рўпарасидаги улкан Сидней минораси томон қилиб ўтирарди. Одатда у кам ухларди. Айниқса, мана шундай кўргазма-ю, тақдимотлар арафасида бироз ҳаяжон босиши ҳам бор гап. Лекин, қалбида уммон мисол мавж ураётган ҳиссияётларини ҳеч кимга ошкор этмас, ҳамиша сокин ва хотиржам кўриниши билан яқинлари эътиборини тортар эди. Унинг уй-фикрлари, тасаввури, орзу-умидлари ва ижодий режалари ҳақида фақат асарлари орқали танишиш, англаш, тушиниш мумкин. Бир сўз билан айтганда у журналистлар учун энг ноқулай суҳбатдош саналар эди.
У шошилмай кийинди. Ён бўлмада тошдай қотиб ухлаётган таржимон Алишерни уйғотиб юбормаслик учун эшикни оҳиста очди. Салкам эллигинчи қаватдан бир дақиқада кенг ва ёруғ фаега тушди. Инглиз тилида кириша олгани учун таксига ўтириб, кеча ўзи ёқтирган манзил — Сидней аквариуми томон йўл олди. Очиғи океаннинг ҳайвонот дунёси уни бутунлай ўзига жалб этган эди. Шу боис, тақдимотга қадар асабларини тинчлантириш мақсадида саҳар мардонлаб шу ерга етиб келди. Йилига бир миллион сайёҳни ўзига чорлайдиган улкан аквариум худди жонли чизгилар каби унга завқ бағишлади. Аммо, бу эркин сайрга кўз тегди. Телефон қўнғироғидан мусиқа янгради. Гаплашди Алишер экан.
— Устоз, нега огоҳлантирмай чиқиб кетдингиз, ахир адашиб қолсангиз нима бўлади.
Беҳзод гапни қисқа қилди. Соат тўққизда галареяга етиб бораман. Маросимгача яна анча вақт бор.
Чиндан ҳам у айтилган пайтда катталиги жиҳатидан Сидней шаҳрида тўртинчи ҳисобланган Домаин парки дарвозаси олдида машинадан тушди. Гарчи хали эрта бўлса ҳам парк анча гавжум эди.
У ҳеч кимга эътибор бермай Бадиий Галареяга қараб юрди. Унинг суратлари қўйилган ойнаванд айвонида халитдан санъатсевар кишилар тўпланиб улгурибди. Ҳар бир сурат ёнида тўрт-бештадан томошабин бир-бирига халақит бермай ўзбек мусаввири ижодидан бахра олишарди. Унинг эътиборини ўзи севадиган “Гул ва лола” деб номланувчи полатно қаршисидаги ўрта ёшли киши тортди. Негаки у қарийб ярим яоатдан буён бир жойда қотиб турарди. Кейин таниш-билишлар билан андармон бўлиб, у одамни эътиборидан қочирди.
Тақдимот айтилган вақтида бошланди. Жаҳонга машхур мусаввирлар, санъатшунослар, танқидчи ва ёзувчилар Беҳзод Икромовнинг ижодига катта баҳо бердилар. Япониялик мусаввир қизиқ бир гап айтди.
— Ўзбеклар жаҳон тамаддуни ва цивилизциясининг ҳамма даврларида инсоният учун буюк сиймоларни туҳфа этган. Мен Буҳзод ижодида Рембранд, Пикассо, Роден, Моне, Сюзанна, Рубенс, Коналетто каби кўхна санъат намоёндалари йўналишини кўраяпман... Дарвоқе, уларнинг афсонавий суратлари галареянинг дуру-марваридлари ҳияобланади.
Эътироф ва олқишларга вазминлик билан ёндашадиган рассомнинг ҳаёли яна бояги одамга бориб тўхтади. Қизиқ, нега у айнан шу суратга махлиё бўлди экан. Ёрқин рангларда тасвирланган соҳибжамол унинг эътиборини тортдими. Ёки алвон қадаҳ каби ёниб турган лолалар оромини ўғирладими?
Бу пайтда тақдимот ниҳоясига етиб, ўзбеклар томонидан уюштирилган тантанали зиёфатга чорлов бошланган эди.
Беҳзод ҳамксблари даврасида ташқарига чиқаётганида дафъатан бояги киши унга савол билан мурожаат қилди.
— Жаноб...
— Беҳзод.
— Ҳа, жаноб Беҳзод, мен сизни бир суратингизни сотиб олмоқчи эдим.
Суҳбатга Алишер аралашди. У ўзбекчалаб: “Каттагина ганарар тўламоқчи”.
Беҳзод малайим жавоб қайтарди.
— Биласизми, рассомларнинг ҳеч қачон ҳеч кимга сотилмайдиган асарлари бўлади. Мени маъзур тутасиз.
Санъат шайдоси афсусланиб елка қисди.
— Ҳа майли, яна учрашамиз.
— Насиб этса, бажонидил.
Тушликдан сўнг, оқшомга қадар у бўш эди. Шу боис мезбонлар билан хайрлашиб, яна паркка қайтди. Паркнинг салқин ва овлоқ ҳиёбонидаги ўриндиққа ўтириб, бояги ҳаридорни, сўнгра, шу сурат яратилиши билан боғлиқ ёшлик хотираларини ёдга олди.
...Во ажаб, бир кўришда ошиқлик бор эканда. Орадан йиллар ўтсада Беҳзод ўша кўзлари кулиб турувчи қизни унутолмади. Алал оқибат бу оғриқ дардга айланди. Бу орада олий маълумот олди, суратлари чет элларга тарқалди. Бир инсон эришиши мумкин бўлган барча мартабаларга эришди. Аммо, ана шу шон-шуҳрат, обрў-эътибор, ижодий мувоффақиятлар юрагининг тубига чўккан илк туйғуларига ҳавловат бағишлай олмади. Тўғри, уйланди, меҳрибон ота, вафодор ёр бўлди. Бироқ, Абдулла Орипов ёзганидай биринчи муҳаббат сири юрагидан ўчмади. Аслида унинг юксак парвозига ҳам ана шу сўнмас туйғу куч-қудрат бағишлаганини у яхши билади.




Download 46,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish