ЎзХИА И.И.Х.М.факултети МГМАҲТ 3-босқич талабасининг Тақдимот иши
Қабул қилади:Н.Юсупова
Бажарди:Г.Турсунова
Мавзу: Никоҳнинг бекор бўлиши, ҳуқуқий оқибатлари.
Оилани никоҳ вужудга келтиради ва у бир умр яшашни мақсад қилиб тузилади. Бу аҳдномани тузишдан асосий мақсад табиий биологик эҳтиёжни қондириш, наслни давом эттириш ва оила қуришдан иборат.
Афсуски, ҳаётда ҳамма вақт ҳам шундай бўлавермайди. Турмушда содир бўладиган бир қатор ҳодисалар, юридик фактлар никоҳнинг тугатилишига асос бўлади.
Никоҳнинг тугатилиши деганда, маълум юридик фактлар туфайли эр-хотин ўртасида вужудга келган никоҳ ҳуқуқий муносабатларининг тугалланиши тушунилади.
Никоҳ ҳуқуқий муносабатига қандай юридик фактлар таъсир этишига қараб никоҳ:
а) эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб, эълон қилиши оқибатида;
б) эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.
Суд тартибида никоҳдан ажратиш
Оила кодекси никоҳдан ажралишнинг асосига қараб ундан ажралиш тартибини белгилади. Никоҳдан суд ва маъмурий тартибда, яъни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органида ажратилади.
Қуйидаги ҳолларда никоҳдан ажратиш суд тартибида кўрилади:
эр-хотиндан бири никоҳдан ажралишга рози бўлмаса;
улар ўртасида вояга етмаган умумий болалари бўлиб, уларни кимда қолдириш ва таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида низо бўлса;
эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотинга алимент ундириш ва унинг миқдори ҳақида масала туғилса;
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш
Амалдаги оила қонунчилиги никоҳдан ажралишнинг суд тартиби билан бирга маъмурий тартибини, яъни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органида никоҳдан ажратиш тартибини белгилайди.
Оила кодексининг 42-моддасига мувофиқ, вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажралишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ажратилади.
Никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади.
Оила кодексининг 43-моддасига мувофиқ, агар эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далалатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажратилади.
Никоҳдан ажралиш бир қатор ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.
Никоҳланувчилар никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқараётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин (Оила кодексининг 46-моддаси).
Никоҳдан ажралиш эр-хотиннинг шахсий, шунингдек, мулкий ҳуқуқий муносабатларининг келажак вақт учун тугалланганлигини англатади. Никоҳ фақат оила ҳуқуқи билангина тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқармайди. Никоҳ тузилиши билан маълум юридик фактларнинг мавжудлиги туфайли фуқаролик, меҳнат ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади. Никоҳдан ажралиш ўз муносабатларининг тугалланишига қаратилгандир.
Тамом...