Баъзи диний атамаларнинг қисқача изоҳли
Л У Ғ А Т И
1.
ажр
Қуръонга кўра, одамлар бу дунёдаги яхши ишлари учун охиратда
ажрини топади, яъни насиб этган мўмин-мусулмонларга савобли
ишлари эвазига турли мақом ва мартабалар, нозу неъматлар
берилади (араб. – тўланадиган ҳақ, мукофот).
2.
азон
намозга чақириш (араб. азана – билдириш, эълон қилиш; синоними
нидо чиқариш).
3.
Азроил
ислом динида тўрт бош фариштадан бири (Жаброил, Микоил ва
Исрофил билан бирга), жон олувчи фаришта.
4.
амри маъруф
ислом динидаги маросим (араб. тўлиқ шакли «амри маъруф, наҳий
мункар» - «яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш»).
5.
ашуро
1)
Муҳаммад (с.а.в.) Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг
дастлабки пайтда, муҳаррам ойининг 10-кунида тутилган рўза
(араб. – ўн кунлик).
2)
шиаларда халифа Алининг ўғли Ҳусайннинг Карбало ёнидаги
жангда ҳалок бўлганлиги хотирасига бағишлаб муҳаррам
ойининг дастлабки ўн кунлигида ўтказиладиган мотам
маросимлари.
6.
аъроф
ислом манбаларида, хусусан, Қуръонда таърифланган жаннат
билан дўзах ўртасидаги баландлик жой – девортўсиқ. Ўзбек тилида
аъроф ўрнида одатда аросат истилоҳи ишлатилади.
7.
ақида
балоғатга етган киши эътиқод қилиши, имон келтириши, ислом
динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам
боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий
ҳукмлар (араб. «ақд» - бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш;
кўпликда - ақоид).
8.
ақиқа
мусулмон оилаларида янги туғилган болага исм қўйиш ва «қорин
сочи» (боланинг туғилгандаги сочи)га қайчи уриш билан боғлиқ
одат (араб. – «чақалоқ сочини олиш, қурбонлик сўйиш»).
9.
аҳл ул-китоб
ислом ақидасига кўра, мусулмонлардан олдин илоҳий китобга
(Таврот, Забур, Инжил) эга бўлган умматлар (араб. – китоб аҳли).
10.
Библия
христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва
рисолалар мажмуаси (юн. - китоблар).
11.
бут
худони тасвирлайдиган ва унинг тимсоли деб сиғиниладиган
моддий буюм (кўпинча худоларнинг тош, ёғоч, сопол ва бошқа
нарсалардан ясалган ҳайкалчалари, расмлари, тасвирлари ва б.).
12.
бидъат
номаъқул янгилик; дин ақидаларига хилоф янгилик (араб. –
янгилик киритмоқ, янгитдан яратмоқ).
13.
баҳоийлик
диний-сиёсий оқим. XIX а. ўрталарида Эрондаги бобийлик
ҳаракатининг давоми сифатида вужудга келган. Асосчиси
Баҳоулло. Унинг фикрича, мавжуд динларни йўқотишнинг ҳожати
йўқ, уларни қандайдир бир нуқсонсиз таълимот асосида
бирлаштириш лозим. Аслида ҳамма динлар яхши, фақат уларни
ортиқча ақида ва урф-одатлардан тозалаш керак. Муҳими –
Худони севиш керак, чунки муҳаббат – тараққиётнинг шарти ва коинот
қонунидир..
14.
вақф
мусулмон мамлакатларида давлат ёки айрим шахслар томонидан
диний эҳтиёж ёки хайрия ишлари учун ажратилган мол-мулк.