ЖКнинг 1863-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят мазкур норманинг диспозиясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилган вақтдан бошлаб, ижтимоий хавфли оқибатлари рўй беришидан қатъи назар, тугалланган деб топилади.
Жиноят қонунининг талабларига асосан айбдор шахсга юқорида таҳлил қилинган ҳаракатлари учун маъмурий жазо кўрилганидан сўнг у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Субъектив томонидан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларни ишлаб чиқаришини, тайёрлашини, олишини, сақлашини, ташишини ёхуд ўтказишини англайди ва мазкур ҳаракатларни содир этишни истайди. Шахснинг кўриб чиқилаётган модда бўйича жавобгарликка тортилиши учун сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг ишлаб чиқарилиши, тайёрланилиши, олиниши, сақланилиши, ташилиши мазкур маҳсулотни ўтказиш, яъни уни буюртмачига етказиб бериш ёки бевосита истеъмолчига реализация қилиш мақсадини кўзлаган ҳолда амалга оширилиши керак. Кўрсатилган ҳолларда жиноятнинг махсус мақсадининг йўқлиги ЖКнинг 1863-моддаси бўйича жавобгарликни истисно қилади.
Жиноятнинг субъекти сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказишга масъул бўлган ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш бўйича шахснинг ҳаракатлари:
а) кўп миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;
д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;
е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтказилишини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали содир этилган бўлса ЖКнинг 1863-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ёки тиббий буюмларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш бўйича шахснинг ҳаракатлари:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;
в) одам ўлишига сабаб бўлса, ЖКнинг 1863-моддаси 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;
б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, ЖКнинг 1863-моддаси 4-қисми бўйича квалификация қилинади.
5. НОҚОНУНИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |