«Ўздавэнергоназорат» электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги


Ҳимоя воситалари ҳолатини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини



Download 1,79 Mb.
bet5/45
Sana30.06.2022
Hajmi1,79 Mb.
#720957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
ПТЭ УЗ

Ҳимоя воситалари ҳолатини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини


олиб бориш


1.2.13. Рақамланиши зарур бўлмаган гиламчалар, тагликлар, ҳамда хавфсизлик плакатлари ва белгиларидан ташқари, ишлатилаётган барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, ҳимоя белбоғлари ҳам рақамланган бўлиши зарур. Электростанция, электр тармоқлари ва подстанцияларда ҳар бир ҳимоя воситаси учун алоҳида рақамланади. Инвентар рақамлар бевосита ҳимоя воситасига ёзиб қўйилади.

Агар ҳимоя воситалари бир неча бўлаклардан иборат бўлса (кучланиш кўрсатгичлари, изоляцияловчи штангалар ва ҳоказолар), ушбу восита учун умумий бўлган рақам жами бўлакларга алоҳида ёзилиши зарур. Ҳимоя воситаларининг рақами барча бўлакларда бир хилда бўлса, завод рақамини қўллаш мумкин.




1.2.14. Электростанция цехлари, подстанция (марказлаштирилган хизмат



10

кўрсатилганда бўлим ва участкада) лаборатория, қурилиш-монтаж ташкилотлари участкалари ва бошқа жойларда ҳимоя воситаларини ҳисобга олувчи ва ҳолатини назорат қилувчи, уларнинг номи ва рақами қайд қилинган, сақланиш жойи кўрсатилган, вақти-вақти билан синаш ва кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган қайд этиш журнали олиб борилиши зарур. Журнал тавсия қилинган шаклда (1-иловага қаралсин) тўлдирилиб борилиши ва ҳар 6 ойда бир марта ҳимоя воситалари ҳолатига жавобгар маъмурий техник ходим томонидан назорат қилиб турилиши зарур. Шахсий фойдаланищда бўлган ҳимоя воситалари ҳам, ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналида қайд килиниши, уларнинг берилган вақти ва ходимнинг воситани олганлиги тўғрисидаги имзоси бўлиши зарур.


1.2.15. Ҳимоя воситалари тайёрлангандан сўнг ҳар бир ҳимоя воситаси намунасини қабул қилиш ва топшириш, даврий (вақти-вақти билан) ва намунавий синовлардан ўтказиш талаб қилинади (ГОСТ 16504-81).

Ишлатилаётган ҳимоя воситалари даврий ва навбатдан ташқари (таъмирлашдан кёйин ўтказиладиган) синовлардан ўтказилиши лозим.





  1. Изоляцияловчи тагликлар, диэлектрик гиламчалар, кўчма ерга улагичлар, тўсиқлар, плакат ва белгилардан ташқари, заводлардан ёки омборлардан ишлатиш учун олинган ҳамма ҳимоя воситалари ишлатиш синовлари меъёрлари бўйича синовдан текширилиши шарт.




  1. Изоляцияловчи дастакли ускуна ва 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгачларидан ташқари, синовга бардош берган барча ҳимоя воситаларига қуйидаги шаклларда келтирилган штамплардан бири қўйилиши зарур.

Электр ҳимоя воситалари учун штамп намунаси: № ____________________________


_________________________кВ кучланишгача ярокли.


Кёйинги синов муддати 200__ й "____" ________________________


___________________________________________________________


(лаборатория номи)


Электр ускуналари кучланишидан қатьи назар ишлатиладиган ҳимоя воситалари ва сақлагич мосламалари (диэлектрик қўлқоплар, противогазлар, монтёрнинг ҳимоя белбоғлари, хавфсизликни таъминловчи хавфсизлик



11

арқонлари ва ҳ.к. лар) учун штамп намунаси:

№ ____________________________


_________________________кВ кучланишгача ярокли.


Кейинги синов муддати 200__ й "____" ________________________


___________________________________________________________


(лаборатория номи)


Штамп резина маҳсулотлари четига, сақлагич мосламалари ва электр ҳимоя воситаларини изоляция қисмидаги чегараловчи ҳалқа ёнига чидамли ҳамда ювилиб кетмайдиган бўёқ билан босилган бўлиши ёки елимда ёпиштирилиши керак. Бир неча бўлакдан иборат бўлган ҳимоя воситасига штамп ҳимоя воситасининг фақат бир бўлагига босилиши лозим. Ишга яроқсиз деб топилган ҳимоя воситасининг эски штампи қизил бўёқ билан ўчириб ташланиши зарур.





Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish