ёқилғи, бункер, ювитгич, электрофильтр, вентилятор, магний карбонат, оксидлар,
енгилэрувчан моддалар, ҳавонинг миқдори.
Маъруза-3 Кальций гидроксид тайёрлашнинг физик- кимё асослари.
Кальций гидрооксид сув билан кальций оксид стехиометрик нисбатида
реакцияяга киришган натижасида олинади:
СаО+Н
2
О
→Са(ОН)
2
Қаттиқ соччилувчан порошок ҳосил бўлади (пушонка) Са(ОН)
2
сувда яхши
эримайди, температура ошиши билан эрувчанлиги камаяди.
Сувда яхши эримаган учун дистилляция бўлимида Са(ОН)
2
нинг суспензияси
қўлланилади. Аммоний хлорид билан реакцияга олдин сувда эриган Са(ОН)
2
киришади.
Са(ОН)
2
+2NH
4
Cl
→ CaCl
2
+2NH
3
+2H
2
O
Са(ОН)
2
сарфланиши натижасида каттик фаза эритмага ўта бошлайди. Натижада
аммоний хлорид парчаланиш тезлиги Са(ОН)
2
нинг эриш тезлигига боғлик бўлиб қолади.
Ўз навбатида тезлик қуйидаги гидродинамик шароитларга хам боғлиқ бўлади:
аралаштирш интенсивлиги, фазалар контактнинг юзаси, Са(ОН)
2
нинг дисперслик
даражаси.
Са(ОН)
2
нинг дисперслик ларажаси ошиши билан NH
4
Cl нинг парчаланиш
тезлиги ошади, чунки Са(ОН)
2
нинг кўп қисми эриган ҳолда бўлади. Бундан ташқари
юқори дисперсли суспензия қийинроқ қатламларга бўлинади ва уни трубалар орқали
транспортировка қилиш енгиллашади.
Суспензиянинг дисперслик даражаси СаО нинг сув билан реакцияга кириши
тезлигига боғлик. Реакция тезлиги ошиши билан Са(ОН)
2
нинг дисперслик даражаси хам
ошади. Реакцияга кираётган сувнинг тезлиги ҳам Са(ОН)
2
дисперслик даражаси ошиб
боради. Сода заводларида сув 60-80
0
С температура билан берилади. Берилаётган сувнинг
миқдори реакция тезлигига таъсир қилади ва бунинг натижасида суспензиянинг
дисперслик даражасига ҳам таъсир курсатилади. Агарда, 100% ли Са(ОН)
2
олинишига
тегишли миқдорда сув берилса, 2-3 марта ошиқча берилган сув билан Са(ОН)
2
эритмасига
нисбатан ҳосил бўлган порошокнинг дисперслик даражаси пастроқ бўлиши кузатилади,
чунки сув кўп миқдорда берилганда реакция тезлиги юқоридир. 100% Са(ОН)
2
нинг
дисперслиги кам бўлганлиги учун, уни дистилляция жараёнида қўллаб бўлмайди. Бундан
ташқари 100% ли Са(ОН)
2
да ҳар қил қўшимчалар бор, транспортировка ва дозировка
қилиш қийинчилкга эга.
Сода заводларида иложи борича Са(ОН)
2
нинг концентрациясини юқори қилиб
тайёрлайдилар. Аммо лекин, суспензиянинг концентрацияси унинг ёпишқоқлиги билан
чегараланган. Температура ошиши билан суспензиянинг ёпишқоқлиги камайиб боради.
Шунинг учун реакция юқори температурада ўтказилса, юқорида дисперсли Са(ОН)
2
олиниши мумкин.
Кальций гидроксид сифати кальций оксиднинг сифатига боғликдир. Қўшимчалар
(айниқса Аl
2
O
3
, Ca(OH)
2
нинг ёпишқоқлигини оширадилар. Карбонат хомашёнинг
куйдириш температураси хам катта ахамиятга эгадир. Куйдириш температураси қанча
юқори бўлса, шунча хам СаО билан сувнинг орасидаги реакция тезлиги ва Са(ОН)
2
нинг
дисперслик даражаси камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: