Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Тимофеев-Ресcовский Н.В., Савич А.В., Шальнов М.И. Введение в молекулярную 
радиобилогию, М., 1981 г., 319 с 
2. Library.Ziyonet.Uz/Ru/Book/Download/76247 
3. Uz.Denemetr.Com/Docs/768/Index-97563-1.Html 
КОВУЛ ЎСИМЛИГИНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ИНСОН 
САЛОМАТЛИГИДАГИ АҲАМИЯТИ 
 
М.И. Отахонова-к.ф.н., профессор Ш.М. Қирғизов, Г.З.Мингбоева 
Андижон давлат университети 
Ковул ўсимлиги Ковулдошлар 
(
Сapparaceae
) оиласига мансуб бўлиб, 
ватани Марказий Осиѐ ва Ўрта Ер денгизи ҳисобланади. Ҳозирда бу ўсимлик 
Испанияда, Италияда, Болқон ярим оролларида, Жазоирда тарқалган. Ковул 
ўсимлиги турли халқларда турлича номланади. Масалан: рус тилида 
«каперцы», французлар – «cаpres», немислар – «kарег», италянлар –
«саррего», ҳиндлар эса «kabra», «kabarra» ѐки «kobra» деб аташади. 
Ковулнинг илмий номи тиканли ковул (кавар) – каперцы ключие – Capparis 
spinosa L. Бу ўсимлик Кипр оролларида кўп тарқалгани сабабли «ковул» сўзи 
юнонча Кипр (Кипрос) ороллари номидан келиб чиққан деган назария 
мавжуд. 1891 йилда Москвада чоп этилган «Библейская энциклопедия» 
китобида «каперс» сўзи юнончадан таржима қилинганда «хоҳиш-истак» 
маъносини беради, деб ѐзилган [ 
Н. И. Анненков
645 бет;  
А. М. Прохоров
 
327 бет ]. 
Ковул кўп йиллик, бўйи 2,5 метргача етадиган ўт ўсимлик. Ковул жуда 
чидамли ўсимлик бўлиб иссиққа ва денгизнинг шўр сувларига бардошли 
бўлиб, 
ялонғоч 
қояларда 
ўсишга 
мослашган. 
К.Зокиров 
ва 
Р.Худайбергановнинг (1972 йилда) маълум қилишларича чўл ҳудудларида бу 
ўсимликнинг илдизи 18-20 м ер ости сувларигача етиб боради.
Бута ўсимликнинг янги қисмларидан буриштирувчи, антисептик ва 
оғриқ қолдирувчи восита сифатида фойдаланилади. Ковул витамин, клетчатка 
ва органик кислоталарга бой. Ковулга иссиқлик ишлови берилганда ҳамма 
фойдали моддалари табиий ҳолатини йўқотмайди. Ковулнинг ғунча ва гули 
таркибида витамин С, флавоноидлар (рутин ва кварцетин), сапонинлар, бўѐқ 
ва бошқа моддалар, мевасида – қандлар, витамин С, органик кислоталар, 



тиогликозидлар, стероид сапонинлар, флавоноидлар, бўѐқ моддалар, баргида 
стахидрин, уруғида – 25-36% ѐғ, гидролизланганда ўзидан хантал эфир мойи 
ажратадиган тиогликозид, илдизида – стахидрин ва каппаридин гликозиди, 
ситостерин ва стахидрин бирикмалари бор. 
Ковул ўсимлигининг янги ғўраси таркибидаги витаминлар ва 
микроэлементлар миқдори: 
№ Витаминлар
номи 
Микдори № Микроэлементлар 
номи 
Микдори 

Витамин В1 
18 мкг 

Калий 
40 мг 

Витамин В2 
139 мкг 

Темир 
1.67 мг 

Витамин А 
83 мгк 

Магний 
33 мг 

Витамин Е 
880 мкг 

Натрий 
2964 мг 

Витамин К 
24.6 мкг 5 Рух 
0.32 мг 

Витамин РР 
652 мкг 

Мис 
374 мг 

Витамин В6 
23 мкг 

Селен 
1.2 мкг 

Витамин В5 
27 мкг 

Фосфор 
10 мг 

Витамин С 
43 мг 

Марганец 
78 мкг 
10 Витамин В4 
6.5 мг 
Кальций 
40 мг 
[. Х.Х. Холматов, У.А. Ахмедов. 326 бет]. 
Президентимиз Шавкат Мирзиѐев 2018 йилдаги Наманган вилоятига 
ташрифи чоғида вилоят ҳудудидаги паст рентабелли адирларда ковул бута 
ўсимлигини экишни кўпайтириш таклифини берди ҳамда ковул етиштириш 
бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш, экспорт қилиш механизмини яратиш, 
вилоятда ковулчиликни ривожлантириш бўйича ассоциация ташкил этиш 
юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди [ kun.uz]. 
Абу Али Ибн Сино ковул ўсимлигини нафас қисиш (астма) ва меъда-
ичак касалликларини даволашда ишлатган. Булардан ташқари, ковулни оғриқ 
қолдирувчи, яраларни тузатувчи, гижжаларни ҳайдовчи дори сифатида 
қўллаган. 
Халқ табобатида ковул ўсимлиги илдизидан тайѐрланган қайнатма сариқ 
касаллигини даволашда ишлатилган. Гулининг шираси ширинча ва яраларга 
даво бўлади, юракни бақувватлигини оширишда ишлатилади. Мева 
қайнатмасидан эса бавосил касаллигини даволаш ҳамда тиш оғриғини 
қолдирувчи, 
милкни 
мустаҳкамловчи 
дори 
сифатида 
ва 
буқоқ 
касалликларини даволашда фойдаланилади, пўстлоғидан тайѐрланган 
дамлама иштаҳа очувчи таъсирга эга ҳамда асаб хасталикларини даволашда 
ишлатилади. Янги шилинган пўстлоғи антисептик таъсирга эга бўлиб, очиқ 
йирингли яраларни даволашда ишлатилади, оғриган тишга босилганда 
ижобий натижа беради, ковул уруғининг ѐғидан массажда фойдаланилган. 
Бундан ташқари ўсимликдан стенокардияда, тиреотоксикоз, геморройда, 
қандли диабет касаллигини даволашда ҳам фойдаланилади [ avitsenna.uz; 
library.ziyonet.uz]. 
Халқ табобатида кўп қўлланилмаган ковул инсон қўл ва оѐқ 
бўғинларининг орасида тўпланадиган ортиқча туз миқдорини бартараф 


10 
этишда фойдали. Бунинг учун эрта кузда пишиб етилган ковул меваси 
барглари билан қўшиб териб олиниб, махсус майдалагичда майдаланган 
ҳолда қўл ва оѐқ бўғинларининг туз тўпланган жойига боғланади.
Қадимги юнонлар таомлар таъмини яхшилаш мақсадида ковул 
меваларини қуритганлар. Тузли маринадда ковул меваларининг таъми ва 
ҳиди жудаям ўткир бўлади. Ковулнинг ѐш новдалари ва баргларини 
салатларга ишлатиш ѐки куртаклари билан маринадлаш мумкин. Ҳаттоки, 
ковул бута ўсимлиги ўсадиган ерда ковул асалини таътиб кўриш ҳам мумкин 
[Н. Петухова. 456 бет; avitsenna.uz]. 
2018 йил 13 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
―Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги Қарори қабул қилиниши юртимизда минг 
йиллардан бери шаклланиб келган халқ табобатининг давлат сиѐсати 
даражасига кўтарилишига замин бўлди. Хозирда АДУ кимѐ кафедрасида 
ташкил килинган ―Товарлар кимѐси‖ лабораториясида ковул ўсимлигининг 
кимѐвий таркибини чуқурроқ ўрганиш ва амалиѐтга тадбиқ этиш соҳасида 
илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ковул ўсимлигининг кимѐвий 
таркибидан келиб чиқиб, унинг дориворлик хусусиятлари ҳисобга олинган 
ҳолда замонавий табобатда ундан турли озиқ-овқат қўшимчалари тайѐрлаш, 
унинг фойдали хусусиятлари оммага кенг тарғиб қилиниб, уни халқ 
истеъмолига олиб киришни тавсия қилиш мумкин.
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Н. И. Анненков

Ботанический словарь
. 1878. 645 бет. 
2. 
А. М. Прохоров
 . Советская энциклопедия, Италия 1973. 30 т. 327 бет. 
3. Х.Х. Холматов, У.А. Ахмедов. Фармакогнозия. Изд. им. Ибн Сино. - Т. -1995. - 326
4. Н. Петухова. Кулинарный словарь. М. 2015. 75- 456 бет 
5. kun.uz 
6. avitsenna.uz 
7. library.ziyonet.uz 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish