Тадқиқот обьекти ва услублари.
Тажриба ўтказиш, биометрик
кузатувлар олиб бориш, тупроқ, ўсимлик намуналари олиш уларнинг
таркибида азот, фосфор, калийнинг ҳар хил бирикмалари миқдорини аниқлаш
Ўзбекистон
пахтачилик
институтининг
―Методы
агрохимических,
агрофизических и микробилогических исследований в поливных хлопковых
районах‖ ва ―Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар
ўтказиш методикаси‖ [3] қўлланмаларида берилган усуллар билан амалга
оширилди.
Тадқиқот ЎзМУ ―Ботаника боғи‖ худудида 2018 йил 2 та (Юсуповский,
ТМК-22) нав билан ўтказилди.
Ҳар бир вариант 4 қатор, 2 қайтариқда жойлаштирилди. Эгат узунлиги 5
м, 70 х 30-35 см, схемада экилди. Ҳар бир вариант майдони 3,5 м
2
.
Тажрибада 1 та навнинг умумий майдони 21,0 м
2
га, Тажрибанинг умумий
майдони 42,0 м
2
га тенг.
Минерал ўғитлардан карбамид (46% азот), аммофос (11-% азот, 46%
фосфор), калий хлорид (60% калий) ўғитлар қўлланилди.
Ўрганилаѐтган тупроқнинг ҳайдалма қатламида азот, фосфор ва калий
ҳаракатчан миқдорлари мос равишда 24,7, 16,6, 185,7 мг/кг ни ташкил қилди.
Пастки қатламларда ҳар учала озиқ элементи камайиб боради.
Натижалар ва уларнинг таҳлили.
Сабзавотчиликда ўғитлаш жуда
муҳим. Ўғит қўллаш орқали юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олиш мумкин.
Қачонки, ўғит илмий асосда ўғит қўлланилса. Органик ўғитлар макро-,
микро- ва ультрамикроэлементларга тутади. Бу элементлар ўсимлик учун
жуда зарур. Лекин фақат органик ўғитлар билан ўсимликдан юқори ҳосил
олиш қийин. Чунки ўсимликларни бутун вегетация даври мобайнида озиқ
элементлар билан таъминлай олмайди. Шунинг учун минерал ўғитлар қўллаш
мақсадга мувофиқ. Айниқса, органик ва минерал ўғитларни биргаликда
қўллаш ўғит самарадорлигини янада оширади.
Минерал ва органик ўғитларни қўллаш помидор навлари ҳосилдорлигига
таъсири ҳақида маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.
Юсуповсикий навида назорат (ўғитсиз) фонда 12,5 т/га, Фон
(N
180
P
140
К
80
кг/га) минерал ўғит қўлланилганда 26,6 т/га, Фон+20 т/га гўнг
қўлланилганда 38,2 т/га ҳосил шакллантирди. Товар меваси умумий ҳосилга
нисбатан олганда назоратда 2,1 т/га, Фон 3,9 т/га ва Фон+20 т/га 1,4 кам
шаклланган.
ТМК-22 навида умумий ҳосилдорлик назоратда 11,8 т/га, Фон 25,4 т/га,
Фон+20 т/га гўнг 39,5 т/га ни ташкил қилди. Товар ҳосил назорат, Фон,
Фон+20 т/га гўнг фонларида мос равишда 10,7, 21,5, 37,1 т/га аниқланди.
ТМК-22 навида назоратга нисбатан ҳосилдорлик бўйича фарқ Фон 9,8 т/га,
Фон+20 т/га гўнгда 25,4 т/га қўшимча товар ҳосил шакллантирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |