Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ШЎРГА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ШЎРГА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА 
 УЛАРНИ ТАНЛАШ УСУЛЛАРИ 
 
Т.Кулиев - к.х.ф.н., К.Исмоилова – PhD, Ў.Шопўлатов - тадқиқотчи 
Гулистон давлат университети
Шўрланган 
тупроқлар 
ва 
улардан 
самарали 
фойдаланиш 
имкониятларини излаб топиш қишлоқ хўжалигининг долзарб ва мураккаб 
масаларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг долзарлиги шўрланган тупроқ 
шароитда ҳосилдорликни паст бўлиши билан изоҳланса, мураккаблиги, кўп 
омилларга боғлиқлиги билан изоҳланади.
Дунѐ олимларининг фикрича ушбу масаланинг ижобий ечимларидан 
бири шўрга чидамли ўсимликларни генофондини ташкил этиш ва уларни
танлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадга мувофиқдир. 
АҚШнинг 
Аризона 
университетида 
ташкил 
этилган 
галофитлар 
коллекциясидан шўрга чидамли Мойли галофит (Salicornia bigelovii)
ўсимлиги танлаб олинди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди. Натижада, ушбу 
ўсимликдан, шўрланган тупроқ шароитда 600 кг/га мой, 20т/га яшил масса 
ҳамда 2.0 т/га уруғ олиш мумкинлиги аниқланган [Шамсутдинов Э.Э;1].
Айнан шундай генофонд халқаро ICBA ташкилотида ташкил этилган. Мазкур 
генофонд таркиби 252 та тур ва 8000 дан ортиқ коллекцион намуналардан 
таркиб топган Ушбу генофонд таркибидаги галофитлардан Олабўта (Аtriplex 
undulatа) ва Акация (Аcacia ampliceps) кучли шўрланган тупроқларда экиш 
учун тавсия этилди [Аnnual Report;2].
Ушбу 
маълумотлардан 
шўрга 
чидамли 
ўсимликлар 
генетик 
коллекциясини шакллантириш ва улардан селекция ишларида фойдаланиш 
йўлга қўйиш давр талаби эканлигини кўрсатмоқда. Чунки Марказий Осиѐда 
галофитларнинг 700 дан ортиқ турлари тарқалган ва уларнинг 30.0% (206 
таси) эндемик турларлардан ҳисобланади [Н.И.Акжигитова;3]. Шу мақсадда
Гулистон давлат университети ―Экспериментал биология‖ лабораториясида
таркиби 700 дан ортик ўсимлик навлари ва коллекцион намуналаридан 
ташкил топган генофонд ташкил этилди. Мазкур генофонд таркибидаги 
ўсимликлардан шўрга чидамлиларини танлаш ва уларни селекция ҳамда 
ишлаб чиқаришга тавсия этиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мазкур ишда генофонд таркибидаги ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, 
галоаккумулятивлик 
хусусиятлари 
ҳамда 
миқдорий 
белгиларининг 
детерминацияланганлик даражаларига доир маълумотлар ўрин олган.
Ҳозирги кунда шўрга чидамли ўсимликлар танлашнинг асосий 
критерияларидан бири ҳосилдорлик ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич генотип


176 
ва ташқи муҳитнинг маҳсули бўлиб, шўрланган тупроқ шароитида сермаҳсул 
бўлган генотиплар шўрга чидамли деб ҳисобланади. Олиб борилган тадқиқот 
натижасида назорат навига нисбатан сермаҳсул бўлган генотиплар танлаб 
олинди: Африка қўноғининг Хашаки-1, HHVBC tall; жўхорининг Grif-616, 
Grif -619, ICSSH -58, SPV-1411, ICSV -93046, ICSV -25279,SP-
39105,Ўзбекистон-5,Қорабош,Даулет; маккажўхорининг К-2832, К-2893, МV-
270, Ўзбекистон100; кунгабоқарнинг NS-Лабуд, Левитан ва виканинг 
Мирзачўл-1 нави ва намуналари истиқболли деб топилди ҳамда селекция 
ишларини олиб бориш учун бошланғич манба сифатида тавсия этилди. 
Ўсимликларнинг шўрга чидамлилигини белгиловчи кўрсаткичлардан 
бири уларнинг галоаккумулятивлик хусусисиятидир. Бу ўсимликларни шўр 
муҳитга мослашишини белгилаб берувчи омиллардан ҳисобланади. Илмий 
манбаларда қайд этилишича галофит ўсимликларда кул миқдори 15- 35% ни 
ташкил этар экан [Н.И.Акжигитова;3]. Демак, ўсимликнинг туз тўплаш 
хусусияти унинг шўрга чидамлигини белгиловчи кўрсаткич. Ҳисоблаш 
натижалари шуни кўрсатдики, виканинг Мирзачўл-1 навида умумий кул 
миқдори 9,247 % ташкил этган бўлса, энсизбаргли викада (Vicia аngistifolia) 
–7,882 % ни бошоқли дон экинлардан бўлмиш арпада -6.91 %, тритикаледа - 
3,4% ни ташкил этади. Виканинг Мирзачў-1 нави тритикалега нисбатан 2,5, 
арпага нисдан эса -1.33 баробар кўп туз тўплаганлиги аниқланди. Ушбу 
маълумотлардан вика турларини шўрга мойиллигидан далолат беради.
Кейинги йилларда ўсимликларнинг стресс шароитга чидамлигини 
аниқлашда белги–индикаторлардан (экологик, генотипик, эко-биологик, 
биологик) фойдаланиш усули тавсия этилди [Растова Н.С;4]. Маълумки, 
тупроқ шўрланиш даражаси ўсимликларга стресс омил сифатида таъсир 
этади. Мазкур усулдан фойдаланилган ҳолда генофонд таркибидаги
ўсимликлар билан тадқиқотлар олиб борилди. Натижада, кузги буғдойнинг 
―бошоқ оғирлиги‖, ғўзанинг ―кўсакдаги пахта оғирлиги‖ ва жўхорининг 
―рўвак оғирлиги‖ каби миқдорий белгилари кучли детерминацияланган эко-
биологик индикаторлар деб топилди. Ушбу белгилар билан танлов ишларини 
олиб бориш маҳсулдор генотипларни танлаш имкониятини берди. 
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида генофонд таркиби бойитилди 
ва селекция ишларини олиб бориш учун африка қўноғи, жўхори, 
маккажўхори, кунгабоқарнинг нав намуналари бошланғич манба сифатида 
тавсия этилди. Африка қўноғинин ―Хашаки-1‖, жўхорининг ―Қорабош‖, 
―Даулет‖, ―Ўзбекстон-5 ―ва виканинг ―Мирзачўл-1‖ навлари озуқа, дон ҳамда 
оралиқ экин сифатида ишлаб чиқаришга тавсия этилди.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish