МИРЗАЧЎЛ ВОҲА ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ БИО-ЭКОЛОГИК
ҲУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОЗИРГИ КУН МУАММОЛАРИ
Дониѐров С.А., Cаттаров С.М., Ахунбобоев М.М., Умматова М.Б.
Гулистон давлат университети
Мирзачўл воҳа ўсимликларининг табиий ресурси қадимдан то ҳозирги
кунга қадар ишбилармон одамлар ва олимлар диққатини ўзига жалб қилиб
келмоқда. Воҳамиз ўсимликлар ресурси ва хомашѐси оламини илмий асосда
ўрганиш 1869-1871 йилларда О.А.Федченко, Н.А.Димо 1900, Б.А.Федченко
1902, Н.А.Спригин 1915, В.П.Полов 1917, В.Д.Спридинов 1921, Б.А.Келлер
1934, С.П.Коровин, А.И.Введинский, И.В.Никифорова 1942, И.И.Гранитов
1975, Б.К.Пазий 1960, И.И.Демурина 1961, Н.И.Акжигитова 1969,
С.А.Данияров 1973-2016 йилларда бажарилган ишларида Мирзачўл
воҳасининг чўл ва адир минтақаларида учрайдиган 91 турга оид ўсимликлар
ресурсининг миқдори ҳақида аниқ маълумотлар берилган. Бу маълумотлар
орасида, айниқса В.Д.Спридиновнинг (1921), «Мирзачўл воҳа ўсимликлари»
номли монографияси ўзининг мукаммаллиги билан ажралиб туради (1-5).
Берилган маълумотлар орасида Бекобод, Ховос, Жиззах худуди
минтақаларида 110 тур ўсимлик хомашѐсининг миқдори берилган.
Республикамиз халқ хўжалигининг турли ҳил соҳалари учун зарур
бўлган хомашѐ берувчи ўсимликларнинг 38 тури бошоқдошлар, 9 тури
дуккакдошлар, 8 тури мураккабгулдошлар, 8 тури кампирчопондошлар, 8
тури бутгулдошлар, 7 тури чиннигулдошлар, 3 тури айиқтовондошлар
оиласига мансубдир. Мирзачўл воха худуди ўсимликлар ресурсининг
кўплиги жихатидан хозирги Гулистон шаҳри атрофида-32, Ховосда-71,
Бекободда-69, Жиззахда-79 тур ўсимлиги қайд қилинган.
Монографиянинг диққатга сазовор томони шундаки, ўша давр учун
витаминли ўсимликларнинг 7 хили, техник талабга жавоб берадиган наботот
оламининг 6 хили халқ хўжалигининг турли соҳалари учун қимматли хомашѐ
берувчи табиий манба сифатида тавсия қилинади. Шу билан биргаликда
ўсимлик ресурсларига ҳам кенг ўрин берилганлиги билан ажралиб туради.
Масалан: Ғалладошлардан-9, донли-дуккакликлардан-8, дуккакдошлардан-7,
илдизмева
ва
туганак
мевалардан-6,
сабзавотлардан-6,
толали
ўсимликлардан-5,
озуқабоп
ўсимликлардан-4,
наркотик
модда
сақловчилардан-2, мевали дарахтлардан-15, манзарали дарахт ва буталардан-
26 турининг ресурси қайд қилинган.
168
Вохамиз ўсимликларидан олинаѐтган-сапонинли, глицирризинли,
альколоидли бирикмаларига, эфир-мойли, ошловчи, бўѐқ берувчи, озиқ-овқат
бўлувчи, техник, тўқимачилик ва тола хомашѐсига, целлюлоза-қоғоз
материалларига, озуқа-ем, дори-дармон ва бошқа хомашѐларга бўлган
талаблар кундан-кунга ортиб бормоқда.
Республикамиз халқ хўжалигининг турли хил соҳалари учун қимматли
хомашѐ берувчи воҳа ўсимликларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Хомашѐ берувчи ўсимликлар;
2. Трансплатацион ўсимликлар;
Биринчи гуруҳга кирувчи ўсимликлар бевосита хомашѐ сифатида
ишлатилади, ѐки ишлаб чиқаришнинг турли хил соҳалари учун табиий манба
сифатида қайта ишланади. Бунга мисол қилиб етмак, қочим, камқоқ, равоч,
исириқ, қизилча, ширинмия, мармарак, шашир, торон, ѐронгул, юлғун, ширач,
жағ-жағ, коврак, ковул, ялпиз ва хакозо ўсимликлар киради.
Иккинчи
гурух-трансплатацион
ўсимликларга-декоратив,
фитомелиоратив ва ихота вазифасини бажарувчи хусусиятга эга бўлган
наботот олами вакилларини киритсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Алқисса, улар тупроқ эрозиясидан экин далаларини ҳимоя қилувчи
ўтлар, Она заминнинг донадорлик холатини яхшиловчи, спорт майдончаси ва
аэропорт худудларининг ер устини қопловчи-ўсимликлар гуруҳи вакиллари
хисобланади.
Биринчи гуруҳга кирувчи хомашѐ берувчи ўсимликларнинг халқ
хўжалигида тутган ўрнига қараб иккига бўлиш мумкин:
а). Техник ўсимликлар.
б). Натурал ўсимликлар.
а). Техник ўсимликлар-гуруҳига кирувчи наботот оламининг вакиллари
саноатда қайта ишланади. Масалан: илдизида глициризин гликозидини
сақловчи ширинмия ўсимлиги, тритерлен ва стеаринли бирикмаларни хосил
қилувчи (қочим, камқоқ, етмак) ўсимликлар биринчи холатда қурилиш
саноатида пенобетонни хосил қилувчи махсулот сифатида ишлатилса,
иккинчи холатда тўқимачилик комбинатларида ипак, жун ва пахта
толаларини бўяшда, учинчи кўринишда эса маданий ўсимликларга зарар
келтирадиган хашоратларни қирувчи захарли модда сифатида самарали
равишда ишлатиомоқда.
б). Натурал ўсимликлар-гуруҳига кирувчи озиқ-овқат, доривор, мева,
ем-хашак, полиз экинлари, дон маҳсулотларини энг содда усулда қайта
ишланиши ѐки қайта ишланиши талаб қилмасдан кундалик тирикчиликда
туғридан-тўғри ишлатиладиган ўсимликлар гуруҳига айтилади.
Худди шу фикрни таркибида витаминли бирикмаларни тутувчи воҳа
кўкатлари турларига ҳам айтсак айни муддао бўлади. Алқисса, Мирзачўл
воҳа ўсимликлари қимматли доривор гиѐҳларнинг ватани ҳисобланади.
Айниқса, омонкара, бозулбонг, чой ўти, айиқ ўти, газанда ўт, суғур ўт,
коврак, эрмон, сув қалампири, наъматак, қизилча, ўлмас ўт, бўймадарон,
мармарак, лимон ўт, ялпиз, торон, равоч ва бошқалардан натурал холатда
169
фойдаланилгандан ташқари турли хил дори кукуни, дамлама, қайнатма ва
ундан тайѐрланган турли хил эритмалар сифатида кўп ишлатилади.
Республикамиз равнақи (2019-2023 й) учун воҳамизнинг ўсимликлар
хомашѐси ва ресурсларини ўрганиш, халқ хўжалигининг кўп тармоқлари
учун қимматли бўлган сапонинли, альколоидли, глицерразинли, ошлавчи
бирикмаларни ўзида сақловчи наботот олами вакилларини генофонд
сифатида авайлаб-асрашимиз, уларни маданийлаштириб, хўжаликлар
талабига ижобий жавоб берадиган хомашѐ агрофитоценозларини бунѐд
қилишимиз ҳаммамизнинг Она Ватан олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Демак, Республикамизнинг (2019-2023 й) мўлжалланган илмий
жараѐнларга бағишланган дастурида кўрсатилган халқ хўжалигининг турли
хил соҳалари учун зарур бўлган хомашѐ берувчи ўсимликларнинг хилма-
хиллигини аниқлаш, заҳираларини белгилаш, ресурслардан оқилона
фойдаланиш технологиясини яратиш, воҳамиз худудига мослашган янги
фитомелиорант
вакилларини
илмий
жиҳатдан
асосланган
холда
ўрганишимиз-давр талаби ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |