3-§. Қасддан одам ўлднриш
(ЎзР ЖК 97-моддаси)
Жиноят кодексининг 97-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб,
ушбу модданинг l -қисмида «оддий» одам ўлдирганлик учун жа
вобгарлик белгиланган. Албатта, одам ўлдириш «оддий» бўлиши
мумкин эмас. Жиноятни ЖК 97-моддаси 1-кдсми билан квалифи
кация кдлиш инкор усули билан амалга оширилади. Ишда, яъни
содир этилган қилмишда Ж К 97-моддаси 2-қисмида назарда ту
тилган одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаиггирувчи
ҳолатларнинг мавжудлиги ва ЖК 98- 102-моддаларидаги енгиллаш-
тирувчи ҳолатларнинг бордига аниқланади, агарда юқорида ай
тилган ҳолатлар бўлмаса, айбдорнинг кдлмшпи Ж К 97-моддаси 1-
кдсми билан квалификация кдлинади.
Ўч олиш мақсадида, рашк туфайли, тузалмайдиган касални азоб-
дан кугқариш мақсадида жабрланувчининг илгимосига кўра, мушг-
лашиш вақгида ўддириш, ҳасад, қўрқоқлик ва ҳоказо туфайли
содир этилган одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 1-кдсми билан ква
лификация кдлинади.
Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан
шахсни ёки унинг яқин қариндошларини к^сддан ўддиришдан бош-
қа барча ҳолатларда ўч олиш мақсадида шахсни ўлдирганлиги учун
айбдор Ж К 97-модда 1-кдсми билан жавобгарликка тортилади.
Дастлаб айтиб ўгилган ҳолатда одам ўлдирганлик Ж К 97-модда 2-
кдсми «г» банди билан квалификация кдлинади, бунинг учун одам
ўлдириш айнан шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида
содир этилганлигини аниқлаш лозим бўлади.
20
Шахсий муносабатлар туфайли ўч олиш мақсадида одам улди-
ришдан безорилик оқибатида одам ўлдиришни фарқлаш лозим.
Безорилик оқибатида одам ўлдиришга жабрланувчининг аҳамият-
га эга бўлмаган ҳаракати (чекиш учун сигарета бермаслик, бирор
бир корхонанинг қаерда жойлашганлигшщ айтмаслик ва ҳоказо)
баҳона бўлади ёки у ҳеч бир сабабсиз ҳам амалга оширилади.
Ўч олиш мотиви жабрланувчининг хулқ-атвори, хатти-ҳарака-
ти туфайли бевосита одам ўлдирилишидан олдин ёки анча илгари
вужудга келиши мумкин.
Шахсий муносабатлар туфайли бевосита ўлдириш содир бўлшцдан
аввал ўч олиш мотиви пайдо бўлган ҳолатларда, одам ўлдириш
кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегараларидан
четга чиқиш ёхуд ижгимоий хавфли қилмишни содир этган шахс
ни ушлаш вақгида зарар етказиш туфайли содир этилмаганлигини
ҳам аниқлаш лозим.
Рашк туфайли одам ўлдириш ҳам ЖК 97-модда l -қисми би
лан квалификация қилинади. Одам ўлдириш мотиви сифатида
рашк ўзида ишончсизлик, эгоизм, қаҳр-ғазаб каби унсурларни
жамлаган бўлади. Кўпинча рашк туфайли одам ўлдиришга эр ёки
хотиннинг хаёлий хиёнат қилганлиги, жабрланувчининг тур-
мушга чиқишга ёки уйланишга розилик бермаганлиги ёки жабр
ланувчининг никоҳсиз бирга яшаш тўғрисидаги таклифни рад
этганлиги сабаб бўлади.
Агар қилмишда ЖК 97-моддаси 2-қисми назарда тутилган огир-
лаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, қимнинг айби билан бошланганли-
гидан ҳатьи назар уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлса,
айбдорнинг кдлмшпи Ж К 97-модда 1-кдсми билан квалификация
кдлинади.
Уришиш ёки муштлашиш вақтида одам ўлдирилганида қил-
мишни кучли руҳий ҳаяжон.ланиш ҳолатида ёки зарурий мудофаа
чегараларидан четга чиққан ҳолда ёхуд эҳгиётсизлик окдбатида
қасдцан одам ўлдиришдагидек жавобгарликни енгиллаиггирувчи
ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган енгил-
лаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, уришиш ёки муштлашиш вақ-
тида одам ўлдириш ЖК 98, 100, 102-моддаларининг бирортаси
билан квалификация кдлиниши лозим.
Кдлмишни уришиш ёки муштлашиш вақгида одам ўлдириш
деб квалификация кдлиш учун фақат уришиш ёки муштлашиш
бўлганлигини таъкидламасдан, балки жиноятнинг содир этилиш
мотиви ва ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш зарурдир.
21
Do'stlaringiz bilan baham: |