1.2. Жиноят процессида далилларга қўйиладиган талаблар.
Ўз
навбатида
давлат
фуқароларнинг
Конституция
ва
қонунларда
мустаҳкамлаган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. Шунинг учун
ҳам шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат
манфаатларини,
мулкни,
табиий
муҳитни,
тинчликни,
инсоният
хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш Жиноят кодексининг
вазифалари ҳисобланади. Жиноят кодекси билан қўриқланадиган юқорида
назарда тутилган объектларга зарар етказадиган ѐки шундай зарар етказиш
реалхавфиникелтирибчиқарадиганқилмишижтимоийхавфлиқилмишдеб
топилади. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс билан давлат
ўртасида жиноят ҳуқуқий муносабат юзага келади. Ўз навбатида давлат
номиданишюритувчи суриштирувчи,терговчи,прокурорвасудижтимоий
18
Жиноят процесси. Умумий қисм. /З.Ф. Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида. Т, Адолат, 2007. –
Б.185.
25
хавфли қилмишни содир этган шахс билан жиноят-процессуал муносабатга
киришадилар ва уни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қиладилар.
Лекин шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий
хавфли қилмишлари учунгинажавобгарбўлади. Ижтимоийхавфли қилмиш
содир этган шахсга нисбатан айбсизлик презумпцияси қўлланилади. Яъни,
гумон қилинувчи, айбланувчи ѐки судланувчи унинг жиноят содир этишда
айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний
кучгакиргансудҳукмибилананиқлангунгақадарайбсизҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ѐки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлабберишишартэмас(ЎзРЖПКнинг23-моддаси).
Шахснинг айбини исбот қилиш эса исбот қилиш субъектлари
(суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд) зиммасига юклатилган. Чунки
исботқилинмаганайбисботқилинганайбсизликкатенгдир.
Жиноятпроцессинингмақсадларига,яънижиноятсодирэтганҳарбир
шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс
жавобгарликкатортилмаслигиваҳукмқилинмаслигиучунайбдорларнифош
этишга эришиш учун зарурий бир шартга амал қилиниши лозим. Бу
ҳақиқатда қандай ҳодиса юз берганлигини, жиноятни ким ва қандай
ҳолатларда содир этганлигини аниқланиши ҳисобланади. Жиноий ҳодиса
ўтмиш ҳодисаси бўлганлиги сабабли, унинг барча ҳолатлари фақат исбот
қилишвоситасидагинааниқланишимумкин.
Бошқача айтганда исбот қилиш–жиноят иши ҳолатларини аниқлаш
учундалилларданфойдаланишдир.
Маълумки,исботқилишдалилларвоситасидаамалгаоширилади
19
.
Далилларга шундай бир талаблар қўйиладики, уларсиз далиллардан
жиноят-процессуал исбот қилишда фойдаланиб бўлмайди. Далилларга
қўйилган талабларни ўрганиш, уларнинг моҳиятини очиб бериш орқали
жиноят-процессуал исбот қилишда улардан самаралироқ фойдаланишга
19
Жиноятпроцессидадалиллартақдимқилишвафойдаланишмуаммолари.Илмий-амалийқўлланма.Т.
«Адолат».2013 й
26
эришишмақсадидаушбуБитирувМалакавийишиниѐзишгакиришдик.
Ишбўйичатўпланганбарчадалилларсинчковликбилан,тўла,ҳар
томонламавахолисонатекширилишилозим(ЖПКнинг94-моддаси).Барча
ҳоллардадалилларнингишончлилигитекширилиши(тасдиқланишиѐкирад
этилиши)керак.Баъзандалилларнингмақбуллиги(масалан,тергов
ҳаракатлариўтказишчоғидапроцессуалбузилишларбўлган-бўлмаганлигини
аниқлашучун)ѐкисодирэтилганжиноятгаалоқадорлигитекширилиши
мумкин.
Жиноят процессида далилларни текширишдегандатерговчивасуднинг
далилларни таҳлилҳамдасинтезқилиш,уларнибошқадалилларбилан
таққослашваянгидалиллартўплашгақаратилганфаолиятитушунилади.
Назарияда баъзи муаллифлардалилларнитекширишмақсади сифатида
далилларни ўзининг сифатвахоссалари– уларнингтўғри ѐки нотўғрилиги,
мақбул ѐки номақбуллиги, яроқлилигинианиқлашни тушунадилар.
Далилларни текширишмақсадинингбундайтаърифи қисман тўғри. Бундай
ѐндашувда далиллартекширилишинингҳуқуқий томонлари исботлашнинг
гносеологик асосларидан ажралибқолади.Натижада,текширишдеганда
фақаттекширилаѐтгандалилнингсифативахоссалариҳақидагибилимларни
тўплашжараѐнитушунилади.Моҳиятан,жараѐннингиккинчимуҳимтомони
– будалил орқалиқидиришлозимбўлганфактваҳолатларнинг
муносабаталари,алоқаларитўғрисидагибилимлартўпланишиназарданчетда
қолади.Далилларнитекширишнингушбу жиҳати ҳар биржиноятишида
мавжудбўлиб,уларкаттаназарийваамалийаҳамиятгаэга.Бутомонларни
эътиборгаолишфақаттекширилаѐтган далилнинг ўзи ҳақидаэмас,балки
ишгаалоқадорбўлганфактлар,ҳақиқийшароитлартўғрисидабилимлар
тўплашгаомилбўлади.
Жиноят процесси назариясида далилларни текширишуларнианализва
синтезиданбошланишитанолинган.
Далилларни анализ қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:а)иш бўйича
тўпланган далиллар йиғиндисини алоҳида далилларгабўлиш,ҳар бир
27
далилни бошқа далиллардан алоҳидакўриш;б)ҳарбиралоҳидаолинган
далилнитаркибийқисмларгабўлиш,унданайримфактларни,қирраларни
ажратиболиш;в)ҳарбирдалилнингэлементларинибир-бирибиланваҳар
бирдалилнибошқадалилбилансолиштириш.
Терговчи ва суд далилларнинг барча томонларини – уларнинг
мазмунини,фактик маълумотлар манбаларини, далиллар манбаларинианализ
қилишлари лозим.Терговчи ва суд аввал далилдагифактларва шароитларни
ўзида мужассам қилган маълумотларни хаѐлан қисмларга ажратиб, уларни
мазмунан анализ қилади. Бу ҳолатдауларнинг бир-бирлари билан алоқалари,
муносабатлари эътиборгаолинмай, ҳар бир факт алоҳида, турли томонлардан
текшириб, ўрганилади. Мазкур текширув фактларни чуқур ўрганиш ва туб
моҳиятини тушуниш имконини беради.Далил мазмунини алоҳидатаркибий
қисмларга ажратиш терговчи ва судга фактларнинг иш учун аҳамиятли
бўлган томонлари, хусусиятлари тўғрисида аниқтасаввурга эга бўлиш учун
имкон
яратади.
Далилларни анализ қилиш вақтида унинг алоҳида қисмларга ажратилган
томонларини бирлаштириш (синтез) улар ўртасидаги тахминий алоқаларни
ва боғлиқликни ўрганишга имкон беради, бу билан далилнинг турли
томонларимазмунлариўртасидагиўзарозиддиятларнингмавжудѐкимавжуд
эмаслиги, объектив ва субъектив факторлар мавжудлиги ва бошқалар
аниқланади. Синтез воситасида далилнинг тўла эмаслиги, ноаниқлиги,
мазмунан бузилишларининг унинг бошқа томонларига боғлиқлиги қисман
ѐки
тўла
текширилиши
мумкин.
Далилларни текширишда анализ ва синтез ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Анализнинг ўзи синтездан ажралган ҳолда текширилаѐтган далилнинг
мақбуллиги ва ишончлилигини аниқлашда, терговчида ушбу далилда
мужассамланган маълумотлар ҳақида тасаввур пайдо бўлиши учун етарли
эмас.
Анализ ва синтез ѐрдамида далилларни текширишнинг келгусийўналиши ва
шакли, яъни уни бошқа далиллар билан солиштириш мумкин ҳамда шарт
28
бўлган
томонлари,
алоқалари
белгиланади.
Далиллар исботлаш предметининг ҳолатларини ва фактларини, уларнинг
алоқалари, муносабатлари ва боғлиқлиги ўзида акс эттириб, улар ҳақидаги
маълумотларни ўзида жамлаган бўлади, бу каби маълумотлар бошқа
далилларда ҳам учраши мумкин, шунинг учун улар фақат солиштириш,
таққослаш йўли билан эмас, янги далиллар тўплаш йўли билан ҳам
текширилади.
Текширилаѐтган далилнинг алоқалари, муносабатлари ва боғлиқлиги
ўртасидаги аниқланган мавҳум ҳолатларни тадқиқ этиш учун анализ ва
синтез ѐрдам бермаган ҳолларда,уларга боғлиқбўлганишдамавжудбўлган
бошқа далиллар билан солиштириш лозим. Бу ўз навбатида далилнинг
мазмунини бошқа далиллар билан ўхшашлиги ѐки ўхшаш эмаслиги
тўғрисидатўлаѐхудқисманхулосачиқаришгаимконберади.Терговчиўзида
илгари ишончлилиги шубҳа туғдирган текширилаѐтган далилдаги
маълумотларнинг бир қисми бошқа далилларнинг мазмунига мос
келмаслигини қайд этиши мумкин. Баъзан далилни бошқа далилларга
солиштириб, терговчи анализ ва синтез натижасида олишнинг имкони
бўлмаганунингбошқахусусиятларитўғрисидагимаълумотларгаэгабўлади.
Масалан, терговчи томонидан далилларни солиштириш орқали гувоҳ ва
жабрланувчининг айбланувчи билан салбий муносабатларикўрсатувларнинг
ҳаққонийлигига таъсир кўрсатмагани, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолат ва
фактларниқабулқилишнингноқулайшароитлариуларнингтўлаэмаслигига
сабаб бўлгани аниқланади. Далилларни солиштиришда терговчи ушбу
ҳолатларни қайд этиш билан чекланиб қолмайди. Солиштириш терговчига
бошқа далилларнинг текширилаѐтган далилнинг мазмунига таъсир этиш
доираларини аниқлашга, бу орқали эса далилнинг хусусиятлари ва сифати
ҳақидагитасаввурларига,далилѐрдамидааниқланишилозимбўлганфактлар
ваҳолатларнингхарактериҳамдаҳажмиюзасиданбилимларигатузатишлар
киритишга
имкон
беради.
Шундай қилиб,далилларни бошқа далиллар билан солиштириш терговчига
29
текширилаѐтган далилнинг алоҳида томонлари, бу томонларнинг ўзаро
муносабатлари,алоқаларивабоғлиқликларитўғрисидаянгибилимларгаэга
бўлишни таъминлаб, улар орқали далилнинг сифати ва хусусиятлари –
мақбуллиги
ва
ишончлилиги,
уларнинг
бошқа
фактлар
билан
муносабатларини яхшироқ англаш учун хизмат қилади. Бошқача қилиб
айтганда, текширилаѐтган далилнинг сифати ва хусусиятларини билиш
ѐрдамидасодирэтилганжиноятнингтадқиқэтилаѐтганхусусиятлари,алоқа
ва муносабатлари соҳасига чуқурроқ кириб борилади.Бироқ анализ ва
синтезданкейингидалилларнибошқаларибилансолиштириштерговчигаҳар
доимунингмазмуниниташкилэтадигансифатвахусусиятлариҳақидатўла
маълумот беравермайди. Текширилаѐтган далилга турли фактлар орқали
боғлиқ бўлган далилларнинг етишмаслиги ѐки умуман мавжуд эмаслиги,
уларнинг бир турга мансублиги, сифат ва хусусиятлари ҳақида инкор этиб
бўлмайдиганшубҳаларборлигинатижасидаунингимкониятларичекланиши
мумкин.Масалан,терговчинингихтиѐридатекширилаѐтггандалилгафактлар
орқали боғлиқ бўлган фақат биргина далил бўлса ва улар ўртасида зиддият
бўлган ҳолда, ушбу далилнинг ишончлилиги хусусида қатъий хулосага
келиш
мумкин
эмас.
Кўрсатилган ҳолларда текширувни фақат янги далиллар топиш воситасида
давом эттириш лозим. Таъкидлаш жоизки, текширувнинг йўллари, шакли,
характери
текширилаѐтган
далилнинг
ўзида,
унинг
ноаниқлиги,
тушунарсизлиги, зиддиятлилиги ва илгариги текшириш давомида
аниқланган, лекин бартараф этилмаган бошқа далиллар мазмунига мос
келмаслигида мужассамланган бўлади. Яна шуниси муҳимки, далилни
текширишда танланган йўл бир вақтнинг ўзида жиноят иши бўйича
исботлаш жараѐнининг келгусидаги йўналишини ҳам белгилаб беради.
Янги далиллар тўплаш орқали далилларни текшириш усулининг яна бир
характерлитомониунингқатъиймақсадгайўналтирилганлигидир.Илгариги
текширув давомида аниқланмаган, терговчида шубҳа туғдирган далилнинг
ҳар қандай сифатлари, хусусиятлари ва алоқалари тадқиқ этилиши мумкин.
30
Айнан шу босқичда исботлаш субъекти ЖПКнинг 94-моддасининг
далилларни«синчковликбилан,тўла,ҳартомонламавахолисона»текшириш
тўғрисидагиталаблариниадоэтишимкониятигаэгабўлади.
Терговчи, прокурор ва суд далилларни текшириш ва баҳолашда
уларнингзарурбелгилариниўзидамужассамэтганхусусиятлариниинобатга
олишларикерак:алоқадорлик;мақбуллик;ишончлилик;етарлилик.
Ҳар бир далил тергов қилинаѐтган ишга алоқадорлиги, қонун
талабларижиҳатиданмақбуллигиваайниқсаишончлилигинуқтаиназаридан
баҳоланиши, ишни мазмунан ҳал қилиш учун етарли бўлиши шарт (95-
модда). Далилнинг бирор турини доимо бошқа далиллардан афзал,
ишонарли, аҳамиятли деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бу хусусда бир муҳим
қоида бор - шахснинг ҳатто ўз айбига иқрор бўлиши ҳам уни айблаш учун
етарли асосбўлаолмайди.
20
Мазкурқоидагариояқилинишишарт.
Далилжиноятишиучунаҳамиятлибўлганмавжудҳолатларҳақидаги
хулосаларнитасдиқловчи,радэтувчиѐкишубҳаостигаолувчифактларѐки
нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга
алоқадор деб эътироф этилади. Суд ва тергов органларининг вазифаси
жиноят ишини унинг мазмунига дахлдор бўлмаган материал ва фактлар
билан кўпайтиришэмас, балки фақатхолисонаҳақиқатнианиқлашга,ишни
тўғри ҳал қилишга бевосита аҳамиятли бўлганларини тадқиқ этишдан
иборатдир. Шунинг учун далилларни текшириш ва баҳолашда терговчи,
прокурорвасудбиринчинавбатдауларнингишгаалоқадорлигинианиқлаши
лозим.
Алоқадорлик - бу далилнинг ўз мазмуни билан иш учун аҳамиятли
ҳолатларни аниқлаш воситаси сифатида хизмат қила олиши, яъни уларнинг
мазмун жиҳатидан яроқлилигидир. Далиллар мазмунига қуйидаги
маълумотларникиритишмумкин:1)исботқилинишилозимбўлганҳолатлар
(масалан,ЖПКнинг82-моддасидагиайблашваҳукмқилишучунасослардан
20
ЧувилевА.,ЛобановА.Опорядкепризнаниясудомнедопустимостидоказательствпоуголовномуделу.//
Российскаяюстиция.-1996. -№11.–Б.46.
31
бири); 2) далилий факт аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳолатлар, яъни исбот
қилишдааргументсифатидагимаълумотлар;3)бошқадалиллартўғрисида–
уларнинг мавжудлиги, мақбуллиги, ишончлилиги (ЖПКнинг 95-моддаси)
тўғрисидагимаълумотлар.
Далилларнинг ишга алоқадорлиги хусусияти уларнинг жиноят иши
бўйича тадқиқ этилаѐтган ҳолатлар билан объектив боғлиқлигидан
иборатдир. Мазкур боғлиқлик жиноят ишини юритиш бошланганида ўтган
замонда бўлиб, исботлашнинг вазифаси уларни тиклаш, қайта яратишдан
иборатдир.Бевоситамоддий-ҳуқуқийаҳамиятгаэгабўлганфактлар ҳақидаги
маълумотларнинг ишга алоқадорлиги ҳамма вақтаѐн,шусабалимасаланинг
буқисминиҳалэтилишиқийинчиликтуғдирмайди.
Ўз мазмунига кўра қолган далилларнинг тадқиқ этилаѐтган иш
ҳолатлари билан алоқалари мавжудлиги ва хусусиятлари ноаниқдир. Бу
алоқаларкўпҳоллардамураккабтизимгаэгабўлиб,терговвасудорганлари
қайсидир процессуал манбада бўлган аниқ маълумотларнинг мавжудлиги
ҳамдауларнингбаҳоланаѐтганисботлашфактибиланбоғлиқлигини,алоҳида
исботлаш фактлари ўртасидаги алоқани аниқлашларига, баъзан асослаб
беришларигатўғрикелади.
21
Дастлабки
тергов органи турли воқеалар ҳақида олинган
маълумотларни, моддий излар ва ишга тааллуқли бошқа исботловчи
фактларнингсодирэтилганжиноятгажиддийалоқасиборлигиваишбўйича
мазмунлифактваҳолатларҳақидамуайянахборотбўлишиэҳтимолтутилса,
уларни ишга алоқадор деб эътироф этиши керак. Исботлаш жараѐнининг
келгуси босқичларида бундай алоқалар мавжудлиги масаласи ишончли
тарзда аниқланади. Далил ва ишнинг моддий-ҳуқуқий ҳолатлари ўртасида
алоқа мавжудлиги холисонатасдиқланганҳолларда,буҳақиқиймаълумотлар
ишга алоқадор деб эътироф этилиб, моҳиятига кўра баҳоланади ҳамда иш
бўйича чиқариладиган процессуал хулоса ва қарорларнинг асосини ташкил
21
НекрасовС.В.Принципиальныеположения,относящиесякюридическойсиледоказательстввуголовном
судопроизводстве.//Юрист.-1998. -№2.–Б.31-32.
32
этади.
Далилларнинг ишга алоқадорлигининг моҳияти исботлашнинг ишни
ҳалқилишучунжиддийҳолатлардоирасибиланчекланганидадир.Жиноят-
процессуал қонун бу масалани ҳал қилиш учун асос яратиб, умумий
кўринишдажиноятишлари бўйича исботлашпредметини белгилайди.
Биринчи навбатда ишга тааллуқли бўлган барча далиллар доирасидан
тергов қилинаѐтган ҳодисанинг мавжудлигини, уни содир этишда
айбланувчининг айбдорлиги ѐки айбсизлигини кўрсатадиган ҳақиқий
маълумотларни ажратиш лозим. Мазкур далиллар шахс томонидан муайян
ҳаракатлар қасддан, эҳтиѐтсизликтуфайлиѐкитасодифансодирэтилганлиги
тўғрисида жиноят процессуал исботлашнинг асосий масаласи - ҳаракатлар
жиноийхусусиятгаэгалигиҳақидагисаволгажавобтопишимкониниберади.
Алоқадорликорқалишахснингжавобгарликдаражаси ва хусусиятигатаъсир
этувчи қатор ҳолатларнинг жиноят-процессуал меъѐрлар орқали очиб
берилади.
Жиноят ишини қўзғатишдан аввал шахслар томонидан берилган
тушунтиришлар, шикоят ва аризаларни жиноят ишига алоқадор бўлган
бошқа ҳужжатлар қаторига киритиш тўғрисида ҳам турли мунозараларолиб
борилмоқда.Н.Григорьеванингфикрича,қонундакўздатутилмаганайбловчи
далиллар қаторига жиноят иши қўзғатилгунга қадар
22
шахслардан олинган
«тушунтиришлар»ни киритиш мумкин. В.Хомич эса, тушунтириш ва
аризалар исботлаш аҳамиятига ҳам, ҳуқуқий манбага ҳам эга эмас, деб
таъкидлайди.
23
Б.Комлевҳамҳозиргитергов-судамалиѐтидааризалардақайд
этилганмаълумотлардандалилсифатидафойдаланилмаѐтгани ҳақида айтиб
ўтган.
24
Бизнингча, бу фикрларга умуман қарама-қарши бўлган «...жиноят
ишини қўзғатиш босқичида тўпланган далилларни инкор этиш нотўғри,
22
ГригорьеваН.Исключениеизразбирательстваделанедопустимыхдоказательств.//Российскаяюстиция.-
2001. -№11.–Б.5.
23
ХомичВ.Предварительнаяпроверкаматериалов,послужившихповодомквозбуждениюуголовногодела.
//Законность.-2005. -№12.–Б.23.
24
КомлевБ.Доказываниетяжестивреда,причиненногоздоровьючеловека.//Уголовноеправо. -2007. -4. –
Б.65.
33
улардан далил сифатида фойдаланиш керак», деган қарашларга қўшилиш
ўринлидир.
25
Жиноятишиниқўзғатиш босқичида тўпланган ариза,шикоят ва
тушунтиришларҳам ишга алоқадор далил сифатида эътироф этилиб, улардан
жиноят ишида ЖПКнинг 81-моддасидаги «бошқа ҳужжатлар» сифатида
фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир.
Мақбуллик – тегишли ахборотларни олиш усуллари, методлари,
манбаларининг
қонунийлиги
нуқтаи
назаридан
далилларнинг
яроқлилигидир.
26
Далиллар белгиланган тартибда тўпланиб, ЖПКнинг92-94-
моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлса, улар мақбул деб
эътироф этилади. Мақбул деб топиш учун далиллар қуйидаги талабларга
жавоб бериши шарт: 1) манбанинг қонунийлиги (ЖПКнинг 81-моддаси 2-
қисмида назарда тутилган манбалар); 2) далилни олиш усулининг
қонунийлиги (ЖПКнинг 87-моддасида белгиланган усуллар); 3) процессуал
расмийлаштирилишининг қонунгамувофиқлиги;
4) далилларни тўплаш тергов ва суд ҳаракатларини ўтказишга
ваколатли бўлган субъект томонидан амалга оширилиши (ЖПКнинг 86-
моддаси).
Мақбуллик - бу тегишли ахборотни олиш манбалари, методлари ва
усулларининг қонунийлиги нуқтаи назаридан далилларнинг яроқлилиги
ҳисобланади. Бу тушунчага аниқлик киритадиган бўлсак, мақбуллик
далилларнинг фактик маълумотлар манбалари, шунингдек уларни олиш ва
мустаҳкамлаш усулларининг қонунийлиги орқали тавсифланадиган
хусусиятидир.
27
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни гумон
қилинувчи, айбланувчининг илтимосномаси ѐки ўз ташаббусига кўра
номақбул деб топиши мумкин. Номақбул деб топилган далилларҳарқандай
25
Белоусов, А.В. О доказательственном значении объяснений, полученных в стадии возбуждения
уголовногодела//Прокурориследственнаяпрактика.- М.: 2008. - №3. – Б.165-169; Маевский В.
Допустимостьдоказательств,полученныхорганамидознаниядовозбуждениядела//Российскаяюстиция.–
2000. - №6.– Б.37.
26
Сильнов М.А. Вопросы обеспечения допустимости доказательств в уголовном процессе (досудебные
стадии).- М.:МЗ-Пресс,2001.– Б.112.
27
КипнисН.М.Допустимостьдоказательстввуголовномсудопроизводстве.- М.:1995.- Б.27.
34
айбловйўсинидагиҳужжаттаркибигакиритилишимумкинэмас.
28
Шу ўринда баъзи хорижий мамлакатларда далилларни номақбул деб
топилишинингўзигахосхусусиятларигақисқачатўхталибўтамиз.
АҚШда суд баҳсининг предмети бўлган ҳаракат ѐки ҳодиса
тўғрисидаги ахборотларни ўзида мужассам этмаган материаллар кўриб
чиқилмайди ва баҳоланмайди. Исботлашпредметигаалоқадордебтопилган
факт ўз навбатида жиноят процессида мақбул деб ҳам эътироф этилиши
шарт. Ҳуқуқий процедурага амал қилинган ҳолда, яъни қонуний манба ва
усуллардан олинган далиллар мақбул деб топилади. Агар судья томонлар
тақдимэтганфактниисботлашпредметигаалоқадорэмасѐкиномақбулдеб
топса, у ушбу фактни суд муҳокамасидан чиқариб ташлашга ҳақлидир.
Судья,ҳимоячиваайбловчиўртасидамаълумжиноятишибўйичақайсидир
далилнинг мақбуллиги масаласида мунозара юзага келса, судья мунозара
вақтидамаслаҳатчиларнисудзалиданчиқарибтуришимумкин,чункиАҚШ
қонунчилигида маслаҳатчилар фақатмақбулдалилларнибаҳолашдаиштирок
этишларилозимлигитаъкидланган.
29
Буюк Британияда номақбул далиллар деганда асосан миш-мишлар,
бошқа кишилардан эшитганлариасосидаберилганкўрсатувлартушунилади.
Ҳар қандай ҳужжатдан фанат ўша ҳужжатни тузган шахс далил сифатида
фойдаланиши мумкин.
30
Буюк Британияда далилларнинг мақбуллигини
ривожлантиришда шундай тенденція юзага келганки, унга кўра суд
полицияда берилган кўрсатувлар ва техник воситалар ѐрдамида эшитиб
турилган ѐзувларни бир биридан фарқаламайди – асосийси, бу ѐзув аниқ
бўлиб, овозни солиштириш ва мазмунини тушуниш имконини бериши
етарлиҳисобланади.
Германияда исботлашни тақиқлаш (Beweisverbote) тушунчаси амалда
28
Костенко Р.В. Порядок решения конституционного требования допустимости доказательств в ходе
уголовногосудопроизводства.//Российскийсудья.-2004. -№9.–Б.18-20.
29
НиколайчикВ.М.УголовноеправосудиеСША.//США:экономика,политика,идеология.-1995. -№4(304).
–Б.114.
30
Апарова Т.В. Тенденция развития доказательственного права в Англии // Проблемы совершенствования
законодательства.Труды.№8. -М.:1977.-Б.75.
35
бўлганда, олинган далилларномақбулҳисобланади.Масалан,суддатегишли
ҳокимият органларидан махсус руҳсатнома олмасдан туриб, давлатнинг
мансабдор шахслари гувоҳ сифатида қандайдир давлат ѐки хизмат сирини
фош этиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида сўроқ қилиниши мумкин
эмас. Шунингдек, сўроқ қилишнинг тақиқланган методларини қўллаш
натижасидаолингандалилларҳамномақбулдебтопилади.
31
Ишончли далил деганда, ҳаққонийлиги шубҳа туғдирмайдиган
далиллар тушунилади. Тўғри процессуал қарор чиқаришнинг энг муҳим
шарти ишончли далилларнинг мавжудлигидир. Далил мазмунининг
ҳақиқийлиги, ундаги маълумотларнинг воқеликка мувофиқлиги,унингтўлиқ,
сўзсизишончгаэгалигиэътирофэтилгантақдирда,уишончлиҳисобланади.
Далилнинг ишончлилиги дастлабки тергов ва судда уни синчковлик билан
текшириш орқали аниқланади. Далиллар ишончлилигини аниқлашга билиш
назарияси, предметнинг барча хусусиятларини тўла. ҳар томонлама ва
холисонаўрганишусулиорқалиэришилади.
Далилнинг ишончлилигини аниқлаш учун унинг ташқи аломатлари,
ҳар бир муайян ҳолатдаги моҳияти,энгмуҳимважиддийхусусиятлариваиш
учунаҳамиятиничуқурўрганишзарур.
32
Далилнинг ишончлилигини ҳақиқий маълумотлар манбаи билан
далилни шакллантириш босқичларининг бир вақтда, синчковлик билан ҳар
томонламаўрганиш натижасида аниқлаш мумкин (масалан, сўроқ қилинган
шахснинг ахборотни қабул қилиш, эслаб қолиш, қайта акс эттиришга
қодирлиги, гувоҳнинг айбланувчи ва жабрланувчи билан ўзаро
муносабатлари, моддий излар пайдо бўлиши ва сақланиши шароитлари ва
ҳоказо). Далилнинг ишончлилиги ҳақидаги якуний қарор унинг мазмунини
бошқа процессуал манбалардан олинган ахборотлар билан солиштириш
31
ФилимоновБ.А.Основы уголовногопроцессаГермании.–М:МГУ,1994.– 104б.
32
Гришина Е.П. Достоверность доказательств и способы ее обеспечения в уголовном процессе: Автореф.
дисс...канд.юрид.наук.- М.: 1996.- Б.18.
36
орқалиқабулқилинади.
33
Далилларга баҳо бериш ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш
жараѐнининг муҳим таркибий қисмиҳақиқий маълумот манбаларини сифат
жиҳатидан баҳолашдир.
34
Процессуал манбаларни баҳолаш тергов ва суд
органларининг жиноят ҳодисасига тааллуқли ҳолатларни исботлаш
фаолиятида муҳим аҳамиятга эга, чунки иш бўйича исботлаш предметини
ташкил қиладиган барча фактлар,ҳолатларқонунданазардатутилгананашу
манбаларѐрдамидааниқланади.Ишучунаҳамиятлибўлганқайсидирфактни
аниқлаш учун аввало ҳақиқий маълумотларманбаитадқиқэтилиши ва тўғри
баҳоланиши лозим бўлиб, унинг сифатига, изланаѐтган факт ҳақидаги
маълумотларнинг ишончлилигига, унда нотўғри, холисона бўлмаган, хато
ѐкиѐлғонмаълумотларйўқлигига ишончҳосилқилишкерак.
Бироқ, процессуал манбанинг сифатли эканлиги ундан олинган факт
тўғрисидаги маълумотларнинг доимо ишончли бўлишини англатмайди. Бу
маълумотларжиноятсодирэтилишинингҳақиқийҳолатларигатўғрикелиши
ѐки номувофиқ бўлиши мумкин (масалан, гувоҳ иш бўйича унга маълум
бўлган ҳолатлар тўғрисида ҳақиқатни сўзлаб берганда хато қилиши,
янглишиши, у ѐки бу муҳим жиҳатларни ноаниқ айтиши эҳтимолдан ҳоли
эмас). Демак, факт тўғрисида далиллар манбаидаги маълумотлар
ишончлилигини аниқлаш учун уларни синчковлик билан ўрганиш, ҳақиқий
мазмунини таҳлил қилиш, бошқа далиллар билан солиштириш, ўзаро
боғлиқлигини ва бир-бирига мослигини аниқлаш, бир-бирига мос келмаган
тақдирда, мавжуд зиддиятларнинг сабабини аниқлаш керак. Процессуал
манбанинг фақат шундай баҳоланиши тергов ва суд органларига
исботланаѐтган факт тўғрисида олинган маълумотларнинг ишончлилиги
ҳақидатўғрихулосачиқаришгаимконяратади.
Исботланиши керак бўлган барча ваҳарбирҳолатнингҳақиқийлигини
33
Мандрик Л.И. Процессуальные и криминалистические аспекты получения образцов для сравнительного
исследования:Автореф.дисс....канд.юрид.наук.– Минск:БГУ,1991.- 17 б.
34
Снегирев Е.А. Оценка доказательств по внутреннему убеждению: Автореф. дисс…. канд. юрид. наук. –
Воронеж:ВГУ,2002.–Б.10.
37
сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса,
уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади (ЖПК 95-
моддаси. 5-қисми). Далилларнинг етарлилиги деб, далиллар жамланмаси
асосида ишончга сазовор хулоса чиқариш мумкин бўлиши ва иш бўйича
ҳақиқатгамоскеладиганқарорчиқарилишигаайтилади.
35
Иш бўйича процессуал қарор қабул қилиш учун далиллар
етарлилигини белгилаш далилларни баҳолашнингмустақилвазифасидир.Иш
бўйича тўпланган далиллар ўз мазмунига кўра ишга алоқадор, мақбул ва
ишончли бўлиши билан бирга исботлашжараѐнибўйичаякуний қарор қабул
қилиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Баъзиҳоллардадалилларисботлаш
предметига кирадиган айрим ҳолатларга нисбатан етарли, бошқа
қидирилаѐтган фактларнинг мавжудлиги ишончли бўлиши учун эса етарли
бўлмайди.
Далилларнинг етарлилиги тушунчаси иш бўйича тўпланган далиллар
мажмуини назарда тутади. Далиллар мажмуи деганда ҳодисалар ва
фактларнинг ҳақиқий боғлиқлигини тўғри акс эттирадиган, ўзаро келишган
ваичкибоғлангандалиллартизимитушунилади.Исботланиши керакбўлган
барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид
барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш
учун етарли дебҳисобланади.
Фикримизча, исботлаш жараѐни далилларни тўплаш, текшириш ва
баҳолаш билан тугамайди. Далиллар билан ишлашнинг сўнгги босқичи
бўлган далиллардан фойдаланишда исботлаш субъекти улар воситасида
турли операцияларни амалга оширади ҳамда ушбу далиллар кўмагида
исботлашнингқайсидирмасалалариниҳалэтади.Далилларданфойдаланиш–
уларниоралиқѐкиякуниймақсадларгаэришишучунқўллашдир.
Бинобарин, исботлаш жараѐнини далилларни тўплаш, текшириш,
баҳолаш ва улардан фойдаланиш босқичларига бўлиниши фақат методик,
35
Батафсилроқ далилларнинг хусусиятлари ҳақида қаранг: Азизходжаев Б.А. Оценка доказательств в
уголовномпроцессе.–Т.:Ўзбекистон,2005. –Б.21-32.
38
жараѐнни чуқур ўрганиш мақсадларига хизмат қилади. Амалиѐтда эса бу
босқичлар бир-бири билан уйғунлашиб кетади. Моҳиятан, ҳар бир далил
топилиб,қайдэтилганидан,яъни ҳақиқий далилга айланганидан сўнг тадқиқ
этилади, баҳоланади ва маълум субъект томонидан қайсидир мақсадларда
фойдаланилади. Бошқача айтганда, далиллардан фойдаланиш, уларни
қўллаш – айнан исботлаш жараѐни ҳисобланади ѐки исботлашнинг
қандайдир тезисини тасдиқлаш ѐхуд инкор этишда фойдаланилмаган далил
кераксиздалилсифатидабужараѐндоиралариданташқаридақолибкетади.
Шу жиҳатдан ЖПКнинг 85-моддаси қуйидаги таҳрирдабаѐнэтилиши
мақсадгамувофиқдир:«Исботқилишишниқонуний,асосланганваадолатли
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни
аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш, баҳолаш ва улардан
фойдаланишданиборат.»
Бундан ташқари ЖПКга «Далиллардан фойдаланиш» деб номланган
янги 95
1
-моддасини киритиш ва уни қуйидаги тарзда баѐн этишни таклиф
этамиз: «Далиллардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: турли
версиялар, бошқа далиллар, йўналтирувчи ва қидирув маълумотларини
баҳолаш предмети юзасидан текшириш;қабул қилинадиган қарорлар,айблов
хулосаларини асослаш; тергов ҳолати, жиноят механизми, жиноятчининг
ташқи қиѐфаси ва руҳиятини лойиҳалаштириш; янги далиллар, тезкор-
қидирув маълумотларини олиш; далиллар комплексини шакллантириш;
далиллар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш, ѐлғон кўрсатув бериш
ҳамда янгидалиллар олинганини фош қилиш, терговга қаршилик кўрсатиш
фойдасиз
эканлигига
ишонтириш
каби
мақсадларда
процесс
иштирокчиларигадалилларнинамойишэтиш».
Do'stlaringiz bilan baham: |