Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тарақҚиёт йўли (2-соат). Режа



Download 100,13 Kb.
bet10/12
Sana24.06.2022
Hajmi100,13 Kb.
#698673
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-маъруза

4-§. Мустақиллик – меъёрий-ҳуқуқий асосларининг яратилиши.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, ҳуқуқий жамият ва демократик давлат барпо этиш йўлида сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни кун тартибидаги долзарб масала сифатида белгилаб олди.
Ўзбекистонда давлат бошқарувининг Президентлик шакли замонавий тизим ўзагини ташкил этади. 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш VIII-сессиясида “Президент сайловлари тўғрисида” Қонун ва “Президент сайловини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилинди.
Бу қонунга кўра, Президент лавозимига 35 ёшга тўлган, давлат тилини биладиган, сайловгача камида 10 йил Ўзбекистонда муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин.
Президент 7 (5) йил муддатга сайланади, бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас, Президент сайлашнинг асосий принциплари: умумий, тенг, тўғридан тўғри, яширин овоз бериш билан, фуқароларнинг сайловда ихтиёрий қатнашиши, сайлов кунигача 18 ёшга тўлган фуқароларнинг сайловда қатнашиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий мақоми республика Конституциясининг 19-бобида аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 89-моддасида Президент давлат бошлиғи ва давлат органларининг фаолиятини таъминлаши қайд этилган. Президентнинг шахси дахлсиз бўлиб, у қонун билан муҳофаза этилади дея, белгилаб қўйилган. Конституциянинг 93-моддасида Президентнинг вазифалари, унинг ваколатига кирадиган масалалар доираси белгиланган.
Президент бир вақтнинг ўзида Конституция, инсон ва фуқаро ҳуқуқларининг кафили бўлиб, давлат ҳокимият органлари фаолиятини таъминлайди, қонунлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади. Президент бир вақтнинг ўзида Қуролли кучлар Олий бош қўмондони, Хавфсизлик кенгашининг раиси бўлиб ҳам ҳисобланади. Ваколати тугагач, истеъфога чиққан Президент умрбод парламент юқори палатаси - сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Президент ваколат муддати 2007 йил декабрда тугаши муносабати билан 2007 йил 23 декабрда навбатдаги Президент сайлови ўтказилди. ХДПдан А.Рустамов, Адолат СДПдан Д.Тошмуҳаммедова, сайловчилар ташаббускор гуруҳи (СТГ)дан А.Саидов, ЛДП дан И.Каримов номзоди кўрсатилди. Сайловда рўйхатга олинган 16.297.000 сайловчидан 90,6 %и қатнашди. И.Каримов учун сайловчиларнинг 88,1 %и овоз берди. 2007 йил 27 декабрда бўлган Марказий сайлов комиссияси мажлисида И.Каримов Президент лавозимига сайланди деб қарор қилинди.
2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ислом Каримов 5 йиллик муддатга мамлакатнинг олий лавозимига сайланди.
Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди. Мана шундай буюк ишларни амалга оширган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. У 2016 йил 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимида жаҳоннинг 17 та мамлакатидан делегациялар, давлат раҳбарлари, кўплаб расмий доира вакиллари, республиканинг кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этдилар.
2016 йил 8 сентябръ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2016 йил 4 декабръ куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Саъдуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини бешта халқаро ташкилот – европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда Америка, европа, Осиё ва Африканинг 46 та давлатидан 600 нафарга яқин кузатувчи кузатиб боргани сиёсий кампания демократия талаблари асосида очиқ ва ошкора ўтганининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчи ҳам фаол иштирок этди.
Мажлисда қайд этилганидек, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакат ўз олдига қўйган буюк мақсадлар йўлида – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш, мамлакатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқ учун эркин, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир улкан қадам қўйганини, таъбир жоиз бўлса, мустақил тараққиётининг янги даврига кириб бораётганини яққол намойиш этди.
2016 йил 4 декабръ куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ўтган қисқа вақт давомида Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширилмоқда.
Ш.М.Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга этишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий, маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.
Шу билан бирга, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилмоқда.
Давлат ҳокимияти олий органларининг тузилиши, ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили Конституцияда келтирилган. Давлат ҳокимиятининг ҳар бири мустақил фаолият юритувчи 3 ҳокимиятга: қонун чиқарувчи; ижро этувчи; суд ҳокимиятига бўлиниши қонунлаштирилган. Конституциянинг 76-моддасига кўра Олий давлат вакиллик органи бўлган – Олий Мажлис қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Бу вазифани бажарувчи вакиллик органлари парламент деб ҳам юритилади.
Олий Мажлис 1995-1999 йиллар давомида 10 та кодекс, 2 та миллий дастур, 145 та қонун, 452 та қарор қабул қилди, қонунларга эса 216 та қўшимча ва ўзгаришлар киритилди. 70 та халқаро шартнома ратификация қилинди, халқаро конвенцияларга қўшилиш тўғрисида 58 та қарор қабул қилинди. Шубҳасиз, юқорида қайд қилинган рақамлар республика парламентининг 90-йиллардаги ҳали сақланиб қолаётган нисбатан мураккаб иқтисодий аҳвол, ижтимоий ҳаётдаги қатор муаммолар даврида бундай самарали фаолияти изсиз кетмади. Қонунларнинг изчиллиги ва ҳаётбахшлиги, демократик руҳ ва замонавийлик билан суғорилганлиги натижасида мавжуд муаммоларнинг аста-секин бартараф этилиши бошланди.
1999 йил декабрда бўлган сайловлар натижасида 250 депутатдан иборат парламентнинг янги таркиби шаклланди.
Қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида Олий Мажлис қўмиталарининг бутун таркиби иштирок этади. Қонун лойиҳаларини тайёрлашда махсус ишчи гуруҳлари тузилиб, унда олимлар ва мутахассисларни кенгроқ жалб этиш каби халқаро тажрибадан фойдаланилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил институти Олий Мажлис Кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият олиб бормоқда.
“Ўзбекистоннинг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши Конституциявий суд, Олий ва Хўжалик судлари таркибини сайлаб, суд тизимини вужудга келтириш жараёнини ниҳоясига етказди. Конституциянинг 8-боб, 34-моддасида фуқароларнинг сиёсий партияларга уюшиш ҳуқуқи кафолатланган. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун 1996 йил 26 декабрда, 7-сессияда қабул қилинди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий-сиёсий ҳаёт бобида кўпфикрлилилик, турли қарашлар ва муносабатларнинг демократик дунё талабларига биноан шаклланишига туртки бўлиб хизмат қилди. Зеро, жамият ижтимоий ҳаётида кўп партиявийликнинг тадбиқ этилиши шубҳасиз, турли салбий иллатларга ғов бўлиши, жамиятнинг маънавий жиҳатдан соғломлашиши муаммоларнинг тезкор бартараф этилиши, қонунларнинг устуворлиги ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя этилиши борасида муҳим қадам эди.
Мустақилликнинг дастлабки даврида қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятида изчилликни таъминлаш, ислоҳотларни мутаносиб равишда амалга ошириш мақсадида Президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимини ҳам бажарди.
Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ, давлат бошқаруви соҳасида, тегишли соҳалар бўйича ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Шу боисдан ҳам тез орада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муҳим ўрин тутувчи идоралар хусусан, Давлат режа қўмитаси ўрнига Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат таъминот қўмитаси ўрнида республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси, Давлат нарх қўмитаси ўрнига Молия вазирлиги таркибида нархларни назорат қилувчи махсус бошқармалар тузилди. Республикада молия ва банк тизими ҳам тубдан ўзгариб, Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантириш билан бир қаторда, давлат солиқ ва молия сиёсатини белгилаши ва валюта ишларини бошқариши белгилаб қўйилди.
Фуқаролар ҳуқуқини акс эттирувчи, ҳимоя қилувчи, фаолиятини тартибга солувчи 500 дан ортиқ қонун ва Парламентнинг қонунга тенглаштирилган қарорлар тизими, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Фуқароларнинг динга бўлган муносабати “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (1998) Қонун билан тартибга солиниб, дахлсизлиги таъминланди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид қатор халқаро шартномаларига қўшилган. Ўзбекистон 1996 йил апрелда БМТ комиссиясига сиёсий ва инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро пакт нормаларини бажариш борасида миллий маъруза матнини тақдим этди. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва халқаро ҳужжатлар асосида 1991 йил 4-сессияда “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, 1996 йил “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази Президентнинг 1996 йил октябрдаги Фармони билан ташкил этилди. Миллий Марказ ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра фаолият олиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда 1997 йил 26 апрелдаги “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамиятга эга. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) мансабдорлар, тадбиркорлар ва давлат органларининг инсон ҳуқуқи, эрки ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш мақсадида фаолият кўрсатади.
Зеро, инсон ҳуқуқларига оид 2017-2019 йиллар мобайнида қатор фармон ва ҳукумат қарорлари чиқди. 2018 йил ноябрда Самарқандда ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича “Осиё форуми” Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларига бўлган муносабатнинг долзарблигини ва янгича ечимини намоён этди.
Ҳаракатнинг асосий мақсади - кўп миллатли мамлакатда халқлар бирлигини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган бар­ча фуқароларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини тўла-тўкис амалга ошириш ва фуқаролик, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида яратилган бошқарув тизими ва унинг қонунчилик асослари, фуқаролик жамияти мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этилганлигини кафолатлайди.



Download 100,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish