Ўзбекистоннинг Осиё ва тинч океани мамлакатлари билан ҳамкорликлари. Режа


Ўзбекистон-Япония давлатлари ҳамкорлиги



Download 20,4 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi20,4 Kb.
#143649
1   2
Bog'liq
4-семинар

Ўзбекистон-Япония давлатлари ҳамкорлиги:

Япония бугунги кунда нафақат Осиё минтақасининг балки дунёдаги энг тараққий этган мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилади. Япониянинг расмий номи “Нихон коку”, “Ниппон коку” бўлиб, у Шарқий Осиёда жойлашган орол давлат ҳисобланади. Япония Тинч океанида жойлашган бўлиб, мазкур архипелаг 6852 та турли-туман ороллардан ташкил топган. Улардан тўртта катта орол – Хонсю, Хоккайдо, Кюсю ва Сикоку мамлакат худудининг деярли 97 фоизини ташкил этади. Ахолиси бугунги кунга келиб 127 млн.дан ошган бўлиб мамлакат дунё бўйича 10 ўринни эгаллайди. Токио шаҳри ўзида 30 млн. ахолини жамлаган энг йирик пойтахт-шаҳар ҳисобланади.


Бугунги кунга келиб, Японияни жаҳон молиявий-иқтисодий марказларидан бири дейишимиз мумкин. Йилига мамлакат ялпи ички махсулоти ишлаб чиқариш бўйича дунёда учинчи ўриннни, экспорт салоҳияти бўйича тўртинчи ҳамда импорт бўйича олтинчи ўринни эгаллаб келмоқда.1 Банк хизмати, суғурта тизими, кўчмас мулк, транспорт, савдо-сотиқ, телекоммуникация ва қурилиш соҳалари иқтисодиётнинг асосини ташкил этади.
Халқаро рейтинг агантлиги Биг Мак индексига кўра япон ишчилари дунёдаги энг кўп маош оладиган қатлам ҳисобланади. Бундан ташқари, жоҳондаги ишсизлик даражасининг энг паст кўрсатгичлари айнан Японияга тўғри келади. Бу кўрсатгич 2009 йил ҳолатига кўра 5.2 фоиздан ошмаган2.
Мамлакат ишлаб чиқариш салоҳиятида ҳал қилувчи ролни - Toyota, Nintendo, NTT DoCoMo, Canon, Honda, Takeda Pharmaceutical, Sony, Nippon Steel, Tepco ва Mitsubishi каби корпорациялар ташкил этади. Бундан ташқари, Японияда энг йирик банклар ва ўзининг бозор капитализациясига асосан дунёда иккинчи ўринни эгалловчи Токио фонд биржаси ҳам фаолият олиб боради. 2009 йил маълумотларига кўра Япония дунё бўйича бизнес юритишдаги енгиллик индекси таснифида 13 ўринни ва иқтисодий эркинлик индекси бўйича 19 ўринни эгаллаб келмоқда.
Бундан ташқари, Япония жаҳондаги илм-фан тараққий этган мамлакатлар қаторидан муносиб жой олган. Юксак технологиялар, биомедицина ва робототехника йўналишлари бўйича мамлакат олимлари дунёда етакчилик қилиб келишади. Илм фанни ривожлантириш мақсадида йилига давлат бюджетидан 130 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиб, мазкур соҳада деярли 700 мингдан ортиқ олимлар илмий изланишлар олиб боришади. Япония илм-фанга давлат бюджетидан энг кўп маблағ ажратадиган дунёдаги учта мамлаканинг бири ҳисобланади. У, фундаментал илмий изланишларда дунёда етакчилик қилиб: мамлакатда физика, химия ва медицина бўйича 13 нафар Нобел мукофоти лауреатлари, 3 нафар Филдовск премияси намоёндалари ва икки нафар Гаусса мукофоти совриндорлари фаолият олиб боришади. Робот техникаси ишлаб чиқариш ва ишлатиш бўйича Кунчиқар юрт дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) космик, планетар, авиациявий тадқиқотлар билан шуғулланади, ҳамда реката ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш ишларини амалга оширади. Бугунги кунга келиб, Япония олимлари томонидан Венера ва Меркурий сайёралари изчиллик билан ўрганилмоқда ва 2030 йилга келиб Ой сайёрасида махсус база ташкил қилиш ишлари амалга оширилмоқда1. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Япония ижтимоий-иқтисодий ва илмий-гуманитар йўналишларда дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллайди.
Япония давлат бошқарув шаклига кўра - конституциявий парламентар монархия ҳисобланади. 1947 йил 3 майда қабул қилинган конституцияга кўра император – “давлат ва халқ бирлиги рамзи”, барча давлат ишлари мамлакат парламенти ва бош вазир бошчилигидаги хукумат томонидан амалга оширилади. Парламент иккита палатадан: вакиллар палатаси ва маслаҳатчилар палатасидан иборат. Вакиллар палатаси 4 йилга сайланадиган 480 нафар депутатдан, маслахатчилар палатаси эса 6 йилга сайланадиган 242 нафар депутатдан иборатдир. Мамлакат сиёсий ҳаётида иккита сийсий партиянинг ўрни катта. Булар, Япония либерал демократик партияси ва Япония социал-демократик партияси ҳисобланади.


11 Японинг ЯИМ ўсиш суръатлари йилига 5 трлн. АҚШ долл.ни ташкил этади. World Economic Outlook Database: Country comparisons. Gross domestic product, current prices // Международный валютный фонд. – 25 января 2010 г.

22 Уровень безработицы в Японии в 2009 году стал самым высоким за 6 лет. РИА Новости, 30 апреля 2010г.

1.1 Japan Plans Moon Base by 2030. Moon Daily, 3 августа 2006 г.

Download 20,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish