Ўзбекистоннинг маънавий, маданий тараққиёти



Download 68,5 Kb.
bet1/2
Sana14.06.2022
Hajmi68,5 Kb.
#667192
  1   2
Bog'liq
O0zbekistonning manaviy madaniy taraqqiyoti


www.arxiv.uz

Ўзбекистоннинг маънавий, маданий тараққиёти


Режа:


1. Мустақиллик йилларида маънавий ҳаёт.
2. Миллий истиқлол мафкурасининг шаклланиши.
3. Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги долзарб муаммоларидан бири янги тарихий шароитда жамиятга муносиб келишларни тарбиялаш эди. маъруза давомида қуйидаги саволларни тушунтириш лозим.


  • Маънавий мерос нима?

  • Маънавий қадриятларни тиклаш йўлида амалга оширилган тадбирлар.

  • Давлат тили тўғрисидаги Қонун.

  • Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий қилинишини тўғрисида.

  • Дин ва давлат ўртасидаги муносабат.

  • Миллий истиқлол мафкурасини яратишнинг ҳаётий зарурлиги.

  • Миллий мафкурасининг вазифалари.

  • Таълим ислоҳотлари.



17 мавзудаги билимларининг эгалланганлик даражасини аниқлаш учун таянч тушунчалар: маънавий ҳаёт; маънавий қадриятлар; буюк алломалар; маърифатпарварлар; диний қадриятлар; миллий истиқлол мафкураси; таълим тўғрисида қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурнинг қабул қилиниши; “Умид”, “Улуғбек”, “Камолот” жамғармалари; Аҳоли соғлиқни сақлаш тизимининг мустаҳкамланиши; фармацевтика саноатининг ўсиши.


1 савол. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ислоҳотларини амалга ошириш билан бир вақтда маънавий меросимизни, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият кўрсатмоқда.
Республика Президенти И.А,Каримов таъкидлаб ўтганидек, маънавиятнинг моҳияти шунчалик кенгки, уни ўлчаб ҳам, поёнига етказиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир оламдир.
Жамиятимиз ҳаётида маънавий камолотни тезлаштириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш миллий қадриятларни ўрганиш мустақилликни мустаҳкамлашнинг асосий вазифаларидан биридир.
Ҳаётимизда маънавий камолотни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда – аждодларимизнинг бизгача етиб келган бой маданий меросларини ўрганиш ҳам катта фўрин эгаллайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қадриятлар, урф – одатлар, буюк ота – боболаримизнинг бизга қодирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошлади.
1991 йили буюк аллома, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта воқеа бўлди. Бу тантанага бағишланиб Республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чиқарилди. 1994 йили Мирзо Улуғбек таваллуд топган куннинг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида юбилейга бағишланган хафталик ва кўргазма очилди.
Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил “Амир Темур йили” деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида “Темурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб яшнаши” мавзуида анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди.
Мамлакатимизда “Темур ва темурийлар Музейи, Темур номи берилган боғлар, кўчалар барпо этилди.
Республикамизда бизгача етиб келган бой меросларни ўрганиш, миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятларни ривожлантиришга катта кўламда эътибор берилмоқда ва уларга нисбатан халқимизнинг чуқур ҳурматва эҳтиром кўрсатилмоқда. Сўнгги йилларда ташкил этилган “Олтин мерос” жамғармаси, Абдулла Қодирий номидаги “Мерос” нашриётлари кенг миқёсда маънавий – маърифий ишларни олиб бормоқда.
Ислом оламининг алломалари Исо ат – Темизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд ва Замаҳшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Қурбоннинг 850 йиллиги, Боҳовуддин нақшбандийнинг 675 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чиқарилди.
Барча вилоятлар ва шаҳарлар ҳар йили Алишер Навоий, Бобур, машраб, Огаҳийларга бағишланиб кечалар ўтказилади, Жалолиддин мангубердининг 800 йиллик таваллудига, “Алпомиш” достонини 1000 йиллигига яратилишига бағишланган турли кечалар, баҳслар ташкил этилди.
Маънавий ҳаётни такомиллаштириш борасида 1994 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маънавий қадриятларни ўрганиш ва уни такомиллаштириш борасида “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини тузиш ҳақида фармон эълон қилинди. Марказ томонидан Имом ал бухорийнинг юбилейига бағишлаб, Қуръони Шарифдан кейин иккинчи ўринда турадиган “Ал-Жомеъ ас-Соҳийҳ” (Ишонарли тўплам), “Ал-адаб, ас - муфрад” (Адаб дурдоналари) ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилди.
1998 йили Имом ал Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмад ал Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Юбилейлар муносабати билан алломалар ҳаётига бағишланган илмий анжуманлар ва бадиий кўргазмалар очилди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда чинаккам миллий қадриятларни тиклаш учун юритилаётган катта ишлардан далолат беради.
Айниқса, ал Бухорий халқаро жамғармасининг очилиши катта воқеа бўлди. Республикамиз Президенти Имом ва бухорийнинг, Аҳмад ал Фарғонийнинг мўътабар номларини тиклаш, халқимиз, қолаверса, бутун дунё мусулмонларига қаратилган шахсий ташаббуси билан ул зоти шарифлар шаънига улуғвор ёдгорликлар ва жамғармалар тузишга имкон яратилди.
Жамғарманинг мақсади Имом ал Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси, у яшаган давр фани ва маданиятига оид бўлган тарихий манбаларни ўрганиши ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ислом олами буюк намоёндаларининг тўй – тантаналари ривожланиши бутун дунё халқларининг диққат – эътиборида бўлди.
Маънавий меросининг тикланиши, унинг бир бўлаги бўлган диний қадриятларга ҳам эътиборини кучайтирди. 1992 йил Президент фармони билан Рамазон ва Қурбон хайит кунлари умумхалқ байрами деб эълон қилинди, “Ҳаж” сафарлари тикланди.
“Мофорауннахр” диний бошқармаси ҳам фаолияти Республикамиз ҳаётида ўз ўрнини эгалларди.
Халқимизнинг асрлар давомида нишонланиб келинган байрамлардан “Наврўз” умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди.
2 савол. Жамият тараққиётида рўй бераётган ўзгаришларни тушуниш, хурфикрликка интилиш учун кишиларини янги йўлдан олиб борувчи ғоявий қарашлар ҳам ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Жамиятимизда сиёсий мустақилликка эришиб иқтисодий, маданий – маърифий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда кишилар онгида мустақиллик ғояси, миллий истиқлол мафкураси мустаҳкам ўрин олиши зарур. Бу сиз, яъни фикрлаш, эътиқод ўзгармасдан бозор муносабатларига ўтиш даврида сиёсий – иқтисодий беқарорлик мустаҳкам бўлиши қийин вазифа. И.А.Каримов миллий мустақиллик мафкурасига таъриф бериб миллий мустақиллик мафкурасининг ... асл маъноси аксинча ақидалардан ҳоли бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тариялашдан иборат” дейди. Мустақиллик ғояси, мафкурасининг халқимизга тўғри йўл кўрсатувчи, уни бирлаштирувчи, буюк мақсадлар учун бутун кучларимизнинг уйғунлаштирувчи аҳамиятини назарда тутиб Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларида, 1993 йил 6 май Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 2 чақириқ, 11 сессиясида “Олдимизда турган энг муҳим масала, бу – миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир” деган эди. кишиларимизни қайси тоифа ва гуруҳдан бўлишидан қатъий назар инқироздан чиқарадиган ягона миллий ғоя атрофида бирлаштирадиган бирдан – бир қудратли куч ана шу миллий мустақиллик мафкурасидир.
Ягона мақсад, ягона ғоя бўлмаса жамият инқирозга учрайди, халок бўлади. Буни биз яқин ва олия ўтмишдаги тарихимиздан биламиз. Миллий мафкура келажак мақсадни ифодалайдиган, халқимизнинг минг йиллик тарихини буюк келажак билан боғлайдиган, ана шу юксак мақсад йўлида юздан ортиқ миллатлар ва элатларни, барча кишиларимизни бирлаштирувчи байроқ вазифасини бажаради.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш йўлидаги иқтисодий, ижтимоий сиёсий, маданий – маърифий ишларимиздаги барқарорлик мафкуравий таҳдидларни олдини олиши муҳим вазифа қилиб қўяди.
Миллий истиқлол мафкурасини аҳамиятини кўрсатиб, юртбошимиз И.А,Каримов: “... халқимизнинг анъаналарига, удумларига, тилига, дилига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр – оқибат, инсоф, сабр – тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириш лозим” деган эди.
Миллий мустақиллик мафкурасининг энг муҳим вазифаларидан бири мустақиллигимизнинг таянчи ва келажаги ёш авлодни инсоний, миллий ғурур, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мустақиллик ғоялари мафкурасига эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
1999 йил 16 феврал “қонли сешанба” кунги воқеалар миллий умустақиллик ғоясини, мафкурасини ёшларимиз дилига етказиш зарурлигини, бунинг учун ғоявий, мафкуравий ишларимизнинг кучайтириш лозимлигини кўрсатди.
3 савол. Истиқлол йўлидва қадам ташлаб бораётган Ватанимиздаги мавжуд маънавий, маданий омилларга эътибор бериш билан бирга фан, маориф, таълим – тарбия ишларига ҳам эътибор кучайтирилди.
“Таълим – тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад – саодат ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”, - дейди И.А.Каримов.
республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда, Ўзбекистон ҳукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб таълимни ислоҳот қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириб, унинг моддий техника базасини, замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистоннинг маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди. Шу мақсад 1997 йил 2 августда Республикамизда “Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди”.
Таълимни ислоҳот қилиш қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади:

  • таълим – тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократиявийлиги;

  • таълим тизимининг узлуксизлиги ,тзчиллиги, ва дунёвайлиги ;

  • таълимда умуминсоний ва миллий –маданий, маънавий қадриятларнинг устуворлиги ;

  • эътиқоди , динидан қатъий назар барча фуқоролар учун таълим олиш имкониятлари яратилган ;

  • таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ҳаракатлар таъсиридан ҳолилиги.

1993 йил Республикамиз Президент томонидан “Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғриси”даги фармонига биноан талаба ва аспирантлар учун маҳсус стипендиялар белгиланди. Улар учун ҳатто , ривожланган давлатлардаги университетларда таълим олиш, улардаги илмий марказларда ишлаш, малакаларини ошириш учун шароитлар яратиб берилди.
Маданий – маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта маблағлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданий уйлари, санъат олий ўқув юртлари, фольклор – атнографик гуруҳлар маданият ўчоқларига айланиб қолди. Театр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошланди. МДҲ даги давлатлар билан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилди, турли халқаро анжуманлар ўтказилди.
Бадиий адабиётда партиявийлик, синфийлик нуқтаи назаридан ёндошишга чек қўйилди. Баҳовуддин Нақшбандий, Феруз, Хўжа Ахрор, Чўлпон, Фитрат каби алломаларнинг номлари тикланиб асарлари чоп этилди.
Давлатимиздаги устувор вазифа аҳоли соғлигини сақлаш борасидаги тадбирлардир. Шу мақсад учун 1999 – 2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ишлаб чиқилди. Соғлом авлод масаласи асосий мақсадга айланди. Ёшларни жисмоний ва маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш асосий вазифа бўлиб қолди.
Мамлакатда “соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди. Жисмоний соғломлик, баркамол инсонни тарбиялаш одоб аҳлоқ масалалари билан боғлаб олиб борилади. Республикамиздан чиққан кўплаб спортчиларимиз Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келмоқдалар ва ғолибликни қўлга киритмоқдалар. Улар учун бир қанча стадионлар, спорт майдонлари, футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, спорт комплекслари қурилиб, қайта таъмирланиб фойдаланиш учун топширилди.
Республикада биринчи бўлиб “Соғлом авлод учун” ордени таъсиси этилди. 1998 йил “Оила йили” деб эълон қилинди.
Шу мақсадда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида бир қанча тадбирлар ўтказилди. Янги имтиёзларга эга бўлган шифохоналар қурилиб, замонавий технология билан таъминланди. Бепул даволаш йўлга қўйилиб республика вилоятларида дам олиш ва соғломлаштириш масканлари бунёд этилди.
Умуман, Ўзбекистон ўзининг қисқа вақтдаги мустақиллик йиллари давомида иқтисодий – ижтимоий борадаги ютуқлари билан бир қаторда, маънавий, маданий томонларга ҳам эътиборни кучайтириб, ўз алломаларини дунёга танитиб жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида ўз нуфузи ва обрўсини юқори кўтарди.


Download 68,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish