Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши



Download 82 Kb.
bet13/18
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#37035
TuriДиплом
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq


Ядросиз ҳудудлар мақоми. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассомблеясининг 48-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёни ядросиз зона, деб эълон килиш ташаббусини илгари сурди. «Ҳозирги замон воқелиги шундайки, бир мамлакатнинг хавфсизлиги бошқа давлат ҳисобидан таъминланиши мумкин эмас» – деди юртбошимиз Ўз нутқида, минтақа хавфсизлигини бутун жаҳон хавфсизлиги муаммоларидан ажратган ҳолда кўриб бўлмайди. Шунга асосланиб, Ўзбекистон ядро қуролининг батамом тугатилиши учун, ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг самарали ҳаракат қилиши ва унинг ҳеч бир муддатсиз узайтирилиши учун ҳаракат қилади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ядросиз зона, деб эълон қилинишининг қатъий тарафдоридир».
Мазкур ташаббус Президентимизнинг 1996 йил декабрда бўлиб ўтган ЕХҲТ Лиссабон учрашувида сўзлаган нутқида яна бир бор йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Анжуман қатнашчилари Марказий Осиёни ядросиз зона, деб эълон қилиш ҳақидаги фикрини катта қониқиш билан кутиб олдилар.
1997 йил апрель ойида Женева шахрида Марказий Осиёдаги беш давлат экспертлари минтакавий гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўша йили июнь ойида Ўзбекистон ҳайъати биринчи бор атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилари кенгашининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида иштирок этди. Ўзбекистон ҳайъати раҳбарининг расмий баёнотида Ўзбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқа давлатларнинг ядросиз зона ташкил этиш борасидаги қарашлари баён этилди.
1997 йил 14-16 сентябр кунлари Тошкентда «Марказий Осиё - ядро қуролидан холи зона» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда 56 мамлакатдан ва 16 халқаро ташкилотдан 200 дан ортиқ киши иштирок этди. Ислом Каримовнинг мазкур анжумандаги нутқида баён этилган ядровий хавфсизликни таъминлаш чоралари ҳакидаги фикрлари анжуман қатнашчилари томонидан тўла кўллаб-қувватланди
Хўш, «Ядросиз зона»нинг қандай мезонлари бор? Халқаро амалиётда бундай ҳудудларни белгилашнинг ягона мезони йўқ. Чунки ҳар бир минтақа ўз хусусияти ва аҳамиятига эга. Аммо, тадқиқотчилар ядросиз зона тушунчасини шундай изоҳлайдилар: «Ядросиз зона қурол-яроғларни чеклаш, ядровий низо чиқиши хавфини камайтириш, мазкур зонага кирадиган мамлакатлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва 1968 йилда имзоланган ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартноманинг ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашиш воситасидир. Халқаро шартнома асосида ядро қуролини синаш, ишлаб чикариш ва жойлаштириш тақиқланган, шунингдек, унинг ҳудудида ва унга қарши ядро қуролини қўллаш тақиқланган зона – ядросиз зона хисобланади».
1999 йил 1 февралда Тошкентда Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича минтақавий экспертлар гуруҳининг 3 кунлик сессияси бўлиб ўтди («Тошкент оқшоми», 1999 йил 3 февраль).
Бугунги кунда ядросиз зоналар бутун ер шарининг 70 фоизини ташкил этади. Дунёнинг кўпгина давлатлари ядросиз зоналар ҳақидаги 6 та шартномани қўллаб-қувватламоқдалар.
Антарктида шартномаси 1959 йил 1 декабрда қабул қилинди ва 1961 йил 3 июнда кучга кирган.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги Тлателолко шартномаси 1967 йил 14 февралда қабул қилинди ва у 1969 йил 25 апрелда кучга кирган.
Тинч океанининг жанубий қисмини ядросиз ҳудудга айлантириш ҳақидаги Раротон шартномаси 1985 йил 6 августда қабул қилинди ва 1986 йил 11 декабрда кучга кирган.
Жанубий-Шарқий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантишш ҳақидаги Бангкок шартномаси 1995 йил 15 декабрда қабул қилинди.
Африкани ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Пелиндаб шартномаси 1999 йил 11 апрелда қабул қилинди.
Мажбуриятлари 7 та. Ядро қуролига эга давлатлар (5 та). Мажбуриятлари 3 та («Ҳаёт ва қонун», 2005, №2, 38-39 б.) .
Марказий Осиёда ядросиз зона ташкил этиш туғрисидаги Семипалатинск (Қозоғистон) шартномаси 2006 йил 8 сентябрда қабул қилинди ва Марказий Осиёдаги 5 та давлат раҳбарлари томонидан имзоланди.
Демак, дунёнинг 110 мамлакати, яъни жаҳон ҳамжамиятининг ярмидан кўпи ядро қуролидан бутунлай воз кечиш тарафдоридирлар (1. Собирова Ш. Ядро қуролидан холи зона. Маърифат, 2006, 12 июль).
Бундан мақсад, ядро қуроли мавжуд бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир.
Марказий Осиёда ядросиз зона барпо этиш ҳақидаги Ўзбекистон ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла қўллаб-кувватланмокда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва махсус резолюция қабул қилинди.
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақадагина эмас, балки жаҳонда ҳам тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий, ҳарбий қудрат билан биргаликда мамлакатдаги демократик жараёнларнинг характери билан давлатларнинг обрў-эътибори белгиланмоқда. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган демократик жараёнлар жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллашга ва миллий манфаатларимиз асосида ташқи сиёсат юритишга имконият яратмоқда.
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида иқтисодий, ҳарбий қудрат билан биргаликда мамлакатдаги демократик жараёнларнинг характери билан давлатларнинг обрў-эътибори белгиланмоқда. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган демократик жараёнлар жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллашга ва миллий манфаатларимиз асосида ташқи сиёсат юритишга имконият яратмоқда.
Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларида тузилган қуйидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish