“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари


XXI глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар



Download 140 Kb.
bet6/7
Sana10.07.2022
Hajmi140 Kb.
#769797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Мавзу(сиртки) 2021

5.XXI глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёшларга нисбатан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларга оид давлат сиёсати изчил равишда амалий ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Бу сиёсатнинг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, ёшларга бериладиган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган8.
Ўзбекистон давлати ҳамиша демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўйиб келмоқда. Бу борада ёшларнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратиш мақсади қўйилган. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ёшлар ижтимоий-сиёсий куч сифатидаги фаолиятининг муҳимлиги ва амалий аҳамияти, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини модернизациялаш ва янгилаш масаласи билан чамбарчас боғлиқлигида ҳисобланади. Чунки, мамлакатда ёшларнинг аҳоли таркибидаги салмоғи 60,0 фоиз фоиздан юқорини ташкил қилади. Мазкур мулоҳаза Ўзбекистон ёшлар давлати эканлигини яна бир карра тасдиқлайди.
Ёшларнинг билим олиши, таълим-тарбияси, касбий тайёргарлиги масалалари Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, ушбу жараёнлар, яъни Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, юксак билимли ҳамда интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашда давлатнинг роли ва бу борада тўпланган тажриба билан халқаро ҳамжамиятни кенг таништириш мақсадида кўплаб халқаро илмий анжуманлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистонда Таълим соҳасини ислоҳ қилиш, юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш бўйича 1997 йил амалга оширилган, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган “Таълим тўғрисидаги қонун”9 ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”10, катта аҳамият касб этади. Шунингдек, Ўзбекистонда замонавий илм-фанни пухта эгаллаган рақобатдош кадрларни тайёрлаш, таълим-тарбия ишларини тубдан ўзгартириш, халқаро тажрибалар асосида таълим сифатини янгилаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари белгилаб берилган бандларида, жумладан, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ, юқори малакали кадрлар тайёрлаш; таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш; таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш”11га алоҳида аҳамият қаратилган. Шу боис, Ўзбекистонда миллий таълим-тарбия соҳасига жиддий эътибор берилиб, таълим тизимида туб ўзгаришлар қилиш ва эришилган натижаларни таҳлил этган ҳолда, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга, билимли, самарали меҳнат қилишга қодир фуқаролар жамиятнинг энг муҳим бойлиги ва асосий капитали, уни ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини теран англаш асносида миллий қадриятларимизни, қадимий анъаналаримизни, жаҳон цивилизацияси тарихида ўчмас из қолдирган аждодларимизни янги шароитда яна бир бор кашф этамиз, қайтадан дунёга танитиш имкониятига эга бўламиз ҳамда ёшларга ибрат сифатида кўрсатамиз, буюк зотларга муносиб бўлишга ундаймиз.
Таълим тузилишини модернизациялаш, уни демократлаштириш, компьютерлаштириш ва инсонпарварлаштириш, таълим дастурини эркин танлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш тобора кучайиб бормоқда. Таълимни фундаменталлаштириш, маънавий масъул шахсни шакллантириш, билишни эмас, балки фикрлашни ўргатиш зарурлиги яққол кўзга ташланмоқда. Зеро, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун замон руҳига мос янгидан-янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим тизимининг барча босқичларида сифат ўзгаришларига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни янада кучайтириш зарур.
Ёшлар билан ишлашда асосий эътиборни, аввало, уларни табиатимизга бегона бўлган ғаразли оқимлардан асраб, замонавий билим ва тажрибага, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларга эга, маънавий юксак, комил инсонлар этиб вояга етказиш, жамиятда ўз олдига қўйган стратегик мақсадларга эриша олишига ва муносиб ўрин эгаллашига қаратади.
Бугунги ҳаётимизни Интернет, компьютер тармоғисиз тасаввур этиб бўмайди. Ахборот технологиялари туфайли узоғимиз яқин, мушкулимиз осон бўлмоқда. Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда ёшларнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев шундай дейди: “Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблигини ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда”12. Бинобарин, ҳукуматимиз бундай ёшларни тарбиялаш ва улар билан ишлашда, истиқбол режаларини тузишда асосий эътиборни, аввало, уларни табиатимизга бегона бўлган турли кўринишдаги ижтимоий иллатлардан асраб, замонавий билим ва тажрибага, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларга эга, маънавий юксак, комил инсонлар этиб вояга етказиш, жамиятда ўз олдига қўйган стратегик мақсадларга эриша олишига қаратади.
Мустақиллик туфайли миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, Ватан учун ифтихор, ғурурланиш ва шу сингари бошқа туйғулар яна бир бор чўққига кўтарилди, халқимизнинг мустақил фикрлаши, маънавий дунёси, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ўсиб борди, бу эса янгидан-янги ютуқлар гаровига, куч-қудрат манбаига айланди, интеллектуал салоҳиятни юксалтиришга имкон яратилди.

  • XXI глобаллашув асрида таълим соҳасида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар қўлланилиши натижасида мамлакатнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятни юксалтиришдан манфаатдор эканлиги, глобаллашув шароитида билимлилик мамлакатни иқтисодий ривожлантириш ва унинг миллий бойлигини кўпайтиришнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бораётганлиги, ёшларнинг юксак маънавий даражаси эса инсонларда ҳуқуқий маданиятни, эркин ва демократик ҳуқуқий давлатда яшаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини шакллантириш, ўзлигини англаш, улардан шахс, давлат ҳамда жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш имконини беради. Мазкур фаннинг ўқитилиши жараёнида талабага фан бўйича мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаблари ва оқибатларини; мустақиллик йилларидаги ўзгаришларни, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини, замонавий жараёнларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини тарихийлик ва холислик нуқтаи назаридан билиши керак;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи муаммоларини ўрганиш, дунёқарашни мустаҳкамлашда миллий мустақиллик ғоясини қўллай билиш, атрофида содир бўлаётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш, жамият ва инсон дунёқараши ривожида тарих фанининг ўрнини англаш ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларнинг тарихдаги муҳим воқеалар билан боғлиқлигини билиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур билиш, маънавий-миллий ва умуминсоний масалалар бўйича ўз қарашларини илмий асослашни ва ифодалашни билиш, миллий мустақиллик ғояларига амал қиладиган фаол ҳаётий дунёқараш каби малакаларга эга бўлиши керак. Бу ўз навбатида, ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириб, комил инсон бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этади. Асосий вазифа Ўзбекистон тарихи фани, унинг мантиқий давоми бўлган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича ёш авлодни миллатнинг дардига дармон бўладиган, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган комил, ўз Она юрти билан ғурурланадиган инсон қилиб тарбиялашдан иборат.


Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish