Бутун турмуш тарзида ўзгаришлар.
Қайта тикланувчи энергетика йирик иссиқлик станциялари (“ақлли” узатиш тармоқларини ташкил топтириш – бу ҳам “яшил” иқтисодиёт усулларининг қисми) билан бирлашган тарзда Ўзбекистоннинг одам яшамайдиган барча чекка жойлар ва қишлоқ туманларини қоплаганда, республикада ҳозиргиданда самаралироқ янги электр энергетикасини вужудга келтиради.
- Электр энергетикаси соҳасида “яшил” иқтисодиёт жараёнини тахминан шундай ифодалаш мумкин.
- Юқорида қайд этилган стратегияда барча енгил ва барчага маълум чоралар ўз аксини топгандек гўё. Лекин улар амалда конкрет муаммоларни ечишда қўлланилса, тасаввур қилинг, қанчалик сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин?!. Мисол учун кимсасиз саҳролар катта қийматга эга бўла бошлайди: бу ерда йирик қуёш ҳамда шамол электр станцияларини қуриш мумкин, ва ишонинг, улар даштли ҳудудда ҳеч кимга ҳалақит ҳам қилмайди.
- Республиканинг иқтисодий жўғрофияси, турли туманларнинг аҳамияти, аҳоли турмуш тарзи ўзгара бошлайди. Илгари кўрилмаган, янги истиқболлар вужудга келади.
- Менинг чуқур ишончимга кўра, бугунги кунда “яшил” иқтисодиётга ҳар кимдан-да кўпроқ Ўзбекистон муҳтож. Унинг самарали иқтисодий ривожланиши учун бошқа йўлнинг ўзи ҳам йўқ
Ўзбекистонлик фермерлар қуёш станциялари ўрнатишни бошлади
Юқори самарадорликка эга бўлган фотоэлектр (қуёш) панеллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.
Жиззах вилояти Фориш туманидаги «LAZZAT KAFOLAT» узумчилик-фермер хўжалигига қарашли узумчилик плантациясида чуқурлик насосини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида фотоэлектр (қуёш) станциясини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича ишларни якунладилар.
Насос қишлоқ хўжалик экинларини доимий суғорилишини таъминлаш учун қудуқдан сув чиқаришга мўлжалланган.
“Юқори самарадорликка эга бўлган фотоэлектр (қуёш) панеллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Уларнинг кафолатланган хизмат кўрсатиш муддати 25 йилни ташкил этади”, - дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
- Қайд этилишича, замонавий қурилма соатига 10 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради. Бир ёруғ кунда у 80 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.
- Ойлик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати эса 2400 киловаттга тенг. Суғориш мавсумида (март-октябрь ойлари) бу рақам 19200 киловатт электр энергиядан ошиб кетади.
- Таққослаш учун, фермер ўзини электр энергияси билан таъминлаш учун 1 км қиймати 35 млн сўмга яқин бўлган электр узатиш линияси қуришга мажбур бўлади. Бунга қўшимча тарзда, амалдаги тарифга кўра ҳар йили фойдаланилган электр энергияси учун 9 млн. сўм тўлашига тўғри келади.
- Қуёш қурилмасини ўрнатиш учун фермер 78 млн. сўмга яқин маблағ сарфлайди. Мазкур қурилма 8 гектар ерни одатий усул билан, 30 гектар ерни эса томчилаш усулида суғориш имконини беради.
- Бунда фермер ҳар бир гектар ердан, мисол учун, полиз (қовун, тарвуз) экинларидан бир йилда 30 млн сўм фойда олиши, 8 гектардан эса мос равишда 240 млн сўм даромад олиши мумкин. Ўрнатилган қурилма харажатлари биринчи йилнинг ўзида қопланади.
- Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентнинг қарорига биноан, юридик ва жисмоний шахсларга банк кредитлари эвазига қайта тикланувчи энергия қурилмаларини, электр тежовчи газ қурилмалари ва қозонларини сотиб олганлик учун фоиз тўловлари компенсация ҳисобидан қопланиши белгилаб берилган эди.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |