Ўзбекистонга нима учун “яшил” иқтисодиёт зарурлиги


Иссиқлик, шамол ва қуёшни бирлаштирганда



Download 492,16 Kb.
bet4/5
Sana22.11.2022
Hajmi492,16 Kb.
#870333
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Яшил иқтисодиёт

Иссиқлик, шамол ва қуёшни бирлаштирганда
  • Бундай ҳолатда, Ўзбекистон президенти тасдиқлаган стратегияда ўз аксини топган “яшил” иқтисодиёт усулларигина қўл келиши мумкин.
  • Талаб қилинадиганлар қаторида - биринчидан, энергетик сиғимни камида икки, яхшироғи эса уч баравар кисқартириш, яъни ЯИМдаги 1000 АҚШ долл. нефтдаги эквивалентда 160 кг.га тенг бўлади.
  • Бу, ўз навбатида, чора-тадбирлар комплексининг ишлаб чиқилишини талаб қилади.
  • Уларнинг энг муҳимлари қаторида иссиқлик электр станцияларини модернизациялаш, иссиқлик ва узатувчи тармоқларда электр энергиясининг йўқотилишини олдини олиш кабилар жой эгаллаши зарур.
  • Муҳим чора сифатида импорт қилинаётган ва қиммат бўлган нефть маҳсулотлари истеъмолини қисқартириш учун гибрид ёки тоза электрик автомобилларга ўтиш муҳим чора бўлиб хизмат қилади.
  • Иккинчидан, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларини кенг жорий этиш. Режаларга кўра, 2030 йилга келиб қувват ортиши 30 ГВт ни (мавжуд 14,1 ГВтга нисбатан) ташкил этиши керак. Уларнинг 19 ГВт.си энг янги иссиқлик электр станцияларига, 5 ГВт – қуёш, 4 ГВт – ГЭС, 2,4 ГВт – АЭС ва 1,7 ГВт – шамол станцияларига тўғри келади. 2025 йилдаёқ Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган бутун қувватининг 19,7% ини энергиянинг қайта тикланувчи манбалари ташкил этиши керак.
  • Мавжуд электр станцияларини қайта таъмирлаш ва саноатни энергиянинг барқарор манбаси билан таъминлаш вазифалари бирламчи бўлгани сабаб, ҳозирча иссиқлик энергетикаси биринчи ўринда турибди. Қолаверса, шамол ва қуёш электр станциялари нотурғун ишлаб чиқаришга эга. Қувват истеъмоли кунлик ва мавсумий чўққиларга чиққан пайт, бутун энерготизимда иссиқлик станцияларига эҳтиёж сақланиб қолади.
  • Энг янги иссиқлик энергетикаси бўлмасдан туриб, кенг миқёсли шамол ва қуёш энергетикасига ўтиб бўлмайди.
  • Режалаштирилаётган АЭС ҳам янги энергия тизимида муҳим элемент бўлиб хизмат қилади. У иссиқлик электр станцияларига яқин бўлсада, энергияни доимий равишда ишлаб чиқара олади ва йирик истеъмолчиларни таъминлаб тура олади.
  • АЭС “яшил” электр станциясининг хусусиятларига эга: у қазилма ёқилғини талаб қилмайди, кислородни ёқмайди, карбонат ангидрид гази, азот оксидлари, сульфат диоксиди, тутун ва чангни атмосферага чиқармайди, ўзидан кейин кул терриконларини (конлардан чиққан яроқсиз жинслар уюми) қолдирмайди.
  • Ўзбекистонда шамол ва қуёш электр станциялари қурилмоқда, кремний элементларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Агар энергетика марказий ўқини шакллантирувчи иссиқлик электр станциялари йирик истеъмолчиларни, бутунбошли шаҳарларни қувват билан таъминласа, қуёш ва шамол энергетикаси, биринчи ўринда, чекка ҳудудларда ривожлантирилади.
  • Масалан, Бухоронинг Қоракўл туманида “Лукойл” компанияси томонидан газ қазиб чиқарилаётган Қандим конида 2016 йилнинг ўзидаёқ қуввати 1,2 МВт бўлган мобил қуёш электр станциялари ишга туширилганди. Қоракўл –қуп-қуруқ чўл бўлиб, қурилиш объекти яшаш жойлардан юз километр узоқдаги масофада жойлашган.
  • Электр узатиш тармоқларини бу ергача чўзиб олиб келиш узоқ вақт олади ва қимматга тушади, иссиқлик электр станциясини эса ҳудудда ўткир сув танқислиги борлиги учун ҳам ташкиллаштириш имкони бўлмайди. Энергия бера оладиган жазирама қуёш билан шиддатли шамол эса бу ерда кўлу мўл.
  • Эҳтимол, турли хил чўлу биёбонларда жойлашган шамол электр станцияларига жиддий эътибор қаратиш керакдир. Улар Ўзбекистонда талайгина. Шамол салоҳияти ўлкада улкан бўлиб, у айрим баҳоларга кўра, 520 ГВт қувватга эга ва электр энергиянинг ҳажми триллион кВт.с.гача етиб боради. Ўзбекистонга ўзидаги энергетик муаммоларни ҳал қилиши учун ушбу салоҳиятининг 10%и кифоя қилар эди.
  • Одатий тарзда электр энергияси ва ёқилғи етишмовчилигидан азоб чекаётган қишлоқ жойларда ҳам аста-секинлик билан қуёш панеллари, иситгичлар, коллекторлар ҳамда шамол тегирмонлари жорий этилмоқда. Бундай объектлар алоҳида туманларда қувват етишмовчилигини қоплаб, тармоқлардаги муқаррар йўқотишлар билан боғлиқ ошиқча энергия узатишларидан воз кечилишига йўл қўярди.
  • Натижада, қатор вилоятлардаги энерготизимларни такомиллаштириш имконияти вужудга келади.


Download 492,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish