ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР - Қишлоқ хўжалигида инвестиция муҳитини шакллантириш муносабатларининг иқтисодий мазмун-моҳияти, аҳамияти, унга таъсир этувчи омилар, халқаро амалиёт ва тажрибалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш бўйича қуйидаги асосий хулосаларга келинди:
1. Инвестиция муҳити инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан мамлакат ва инвесторлар хавф-хатарлари ҳамда манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яратиб берилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар тизими шаклида тавсифланади. Ўзбекистон инвестиция муҳитини шакллантиришнинг айни вақтдаги ҳолати қуйидаги тўртта асосий гуруҳ омилларидан, яъни солиқ, божхона, валюта ва суғурта муносабатлари тизимларидаги омиллардан ташкил топганлиги ифодаланиб, уларни «инвестиция имтиёзлари» сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади; - 1. Инвестиция муҳити инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан мамлакат ва инвесторлар хавф-хатарлари ҳамда манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яратиб берилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар тизими шаклида тавсифланади. Ўзбекистон инвестиция муҳитини шакллантиришнинг айни вақтдаги ҳолати қуйидаги тўртта асосий гуруҳ омилларидан, яъни солиқ, божхона, валюта ва суғурта муносабатлари тизимларидаги омиллардан ташкил топганлиги ифодаланиб, уларни «инвестиция имтиёзлари» сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатади;
- 2. Республикамизнинг ялпи инвестиция муҳити нисбатан ривожланиш тенденсиясига эга бўлиб, унда асосий эътибор тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг кириб келишига ва рағбатлантирилишига қаратилган давлат инвестиция сиёсати билан тавсифланади; мақбул инвестиция муҳитини шакллантириш ва ривожлантиришда қуйидаги асосий тамойилларга: инвестиция сиёсатининг устуворлиги ва тизимлилиги; мақбул инвестиция муҳитини шакллантириш; инвестиция фаолиятининг ижтимоий йўналтирилганлиги ва мақсадлилиги; инвестицияларни рағбатлантирувчи имтиёзлар тизимининг амал қилиши каби тамойилларга амал қилиши тавсифланди.
- Юқорида келтирилган хулосаларга асосланган мақбул инвестиция муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича қуйидаги асосий таклифлар тайёрланди:
- 1. Чет эл ва маҳаллий инвесторлар учун мутаносиб «инвестиция имтиёзлари» тизимини шакллантиришнинг уйғунлаштирилган механизмини жорий қилиш ва уларнинг тармоқлар бўйича ихтисослашувини таъминлаш; республика ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан инвестиция фаолиятини рағбатлантирувчи тизимини такомиллаштириш;
- 2. Давлат томонидан инвестиция фаолиятини амалга ошираётган инвесторлар учун мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаришга эришаётган инвесторларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш; инвестиция бозорида миллий иқтисодиёт маблағларини ишлаб чиқариш тармоқларига самарали инвестициялаш мақсадида замонавий институционал инфратузилма тизимини мустаҳкамлаш, барча инвесторлар учун (мулк шаклидан қатий назар) очиқ рақобат шароитларини яратиш ва улар фаолиятларига давлат органлари аралашувига йўл қўймаслик;
- 4. Чет эл банклари, суғурта, лизинг, инвестиция компаниялари ва бошқа молиявий институтларнинг иккиламчи фонд бозорида иштирокини мустаҳкамловчи ва рағбатлантирувчи тизимни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |