Ўзбекистонда семент саноатининг истиқболлари Reja: Ўзбекистон цемент саноатининг тараққиёти босқичлари



Download 58 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi58 Kb.
#655389
Bog'liq
14-mavzu



Ўзбекистонда семент саноатининг истиқболлари
Reja:

  1. Ўзбекистон цемент саноатининг тараққиёти босқичлари

  2. Республикамизда оқ ва рангли цементга бўлган эҳтиёж

  3. Ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш

Ўзбекистон цемент саноатининг тараққиёти босқичлари
Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда цемент саноати вужудга келишининг ўзига хос тарихи бор.
1926 йилнинг июнида Марказий осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда илк бор цемент ишлаб чикарила бошланди.
Дастлабки уч йил давомида корхона портландцемент ишлаб чикаришни ўзлаштириб, йилига 28 минг тоннадан маҳсулот берди. Ўша кезларда замонавий ҳисобланган бу завод соатига 4 тонна клинкер ишлаб чикарадиган битта 45 метрли айланма печга эга эди. Унда хом ашё ва клинкерни туювчи шар тегирмонлар ва 1000 кВт қувватли электростанция бор эди,
1936-1937 йиллардаги биринчи реконструкциядан сўнг завод йилига 155000 тонна маҳсулот бера бошлади. Завод 1959 йили қайта реконструкция қилиниб, анча кенгайтирилди. Иккита 118 метрли айланма печь ўрнатилди. 1961 йили яна битта 150 метрли печь ишга туширилди. Натижада заводнинг йиллик қуввати 720000 тоннага етди. Эндиликда завод технологияси узлуксиз такомиллашиб, улкан корхонага айланди. 1970 йили корхона қуввати 800000 тоннани ташкил этган бўлса. 1990 йил охирига бориб цемент ишлаб чиқариш 1 миллион тоннага яқинлашди. Бунга печларнинг қувватини ошириш орқали эришилди.
Шуни айтиш керакки, мазкур заводда дастлабки вақтларда цементнинг асосий таркибий қисми бўлмиш оҳактошдан ташқари Сулуктадан келтириладиган махсус тупроқ ҳам ишлатилар эди. Геолог олим, Ўзбекистон ФА нинг ҳақиқий аъзоси А.С.Уклонскийнинг таклифига биноан 1927 йили Сулукта тупроғи маҳаллий лёсс билан алмаштирилди. Шундан бери республика заводларида цемент ишлаб чиқаришнинг иккинчи таркибий қисми сифатида маҳаллий лёсс тупроғи ишлатилмоқда. 1929 йили хукумат қарорига биноан Қувасой цемент заводи қурила бошлади. 1932 йилнинг 21 февралида бу завод ишга туширилди. Биринчи йили Қувасой заводи 42,2 тонна цемент ишлаб чиқарди. Аммо мураккаб жараёнларнинг кўпчилиги қўл кучи билан бажарилар эди. Технология такомиллашиб, ишчи ва инженер-техник ходимлар малакасининг ўсиши туфайли биринчи беш йил ичида заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 120500 тоннага етди. 1946-1951 йилларда завод реконструкция қилиниши натижасида цемент ишлаб чиқариш йилига 200000 тоннани ташкил қилди. 1951-1959 йиллар мобайнида Қувасой заводида катта реконструкция ишлари амалга оширилди, завод кенгайтирилди ва 150 метрли печлар билан жиҳозланган, тўла маханизациялашган иккита технологик линия ишга туширилди. 1959 йилга келиб ҳамма печлар газ билан ишлайдиган бўлди. Завод қуввати 1960 йили 670000 тоннани, 1970 йили эса қарийб 800000 тоннани ташкил қилди. 1990 йил охирида завод 1 миллион тоннага яқин маҳсулот берди.
Иккинчи жаҳон уришидан сўнг Россия заводларидан кўчиб келтирилган жиҳозлар ҳиобига Ангрен шаҳрида бир соатда 6,2 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, узунлиги 57,5 метр, диаметри 3 метр бўлган бир печли завод қурилди. Кичик заводлардан бири хисобланган бу заводнинг йиллик қуввати 40 минг тоннага ҳам етмас эди. Завод 60-йилларнинг ўрталарида қайта жиҳозланиб, 80 метрлик печлар ўрнатилди. Заводнинг ўртача йиллик қуввати эса 50 минг тоннани ташкил этди.
Республикамизда оқ ва рангли цементга бўлган эҳтиёж жуда катта, ҳисобга олган ҳолда Ангрен цемент заводи оқ цемент ишлаб чиқаришга қайта жиҳозланди. Бунда лаборатория ва завод шароитида Ангрендаги паст сифатли каолинитли тупроқдан ва Оҳангарон оҳактошидан жуда яхши қовушиб пишадиган юқори мустаҳкамликка эга бўлган оқ цемент олиш мумкинлиги кўрсатиб берилди (М.Ғуломов тавсиясига биноан). Бундай цементга турли ранг бериш ҳам осон. Шунинг учун завод ок цемент ишлаб чиқаришга мўлжаллаб жиҳозлана бошланди. 1977 йилнинг бошига қадар Ангрен цемент заводи йилига 60 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқарди.
Цемент сифатини, хусусан, унинг оклик даражасини ошириш ва рангли хилларини кўпайтириш мақсадида Ангрен цемент заводини янги техника билан қайта жиҳозлаш ва 2-печни ўрнатиб ишга тушириш зарурати тўғилди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида завод қуввати икки марта ортди.
1968 йилнинг бошида Оҳангарон цемент заводи ишга туширилди. Ҳозирги Оҳангарон цемент заводи йилига қарийб 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқармоқда.
Ўзбекистон цементчилари олимлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, уйсозлик заводларига-тез қотадиган цемент, ирригация иншоотлари учун-сульфатга чидамли цемент, нефть ва газ қудуқлари учун тампонаж цемент, йўл қурилиши ҳамда пардозлаш ишларига – оқ рангли цемент ҳамда бошқа хил цемент ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар.
Корхоналардаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, янги хом ашё манбаларини сўнгги технология схемалари асосида қўллаш лойиҳалари яратилмоқда. Оҳангарон каолини, алунити, Олмалиқ, Самарқанд аммофос заводларининг чиқиндиси-фосфогипс ва бошқа минерал хом ашёларни комплекс қайта ишлаш натижасида қўшимча равишда кўплаб цемент тайёрлаш мумкин бўлади.
«Южгипроцемент» институти лойиҳаси (Украина Республикаси) асосида кад кўтарган Навоий цемент заводи кўп жиҳатларига кўра одатдаги корхоналардан фарқ қилади. У Ўрта Осиёда биринчи маротаба «қуриқ усул» деб аталадиган технология асосида ишлайди. Бунда хом ашёни куйдириш учун сарфланадиган ёнилғининг 30…35 % ти тежалади. Бу усул ёрдамида олиб бориладиган иш жараёнида кўп чанг ажралиб чиққанлиги учун узоқ вақт қўлланилмай келинди. Ҳақиқатан ҳам цемент чанги узоқ масофадаги ҳавони ифлослантириб, атроф-муҳитга маълум даражада зарар келтирар эди. Янги корхонада хом ашёни куйдиришга тайёрловчи улкан (баланлиги 20 қаватлик бинога тенг) циклонли иссиқ алмаштиргичлар ўрнатилган. Улар қўшимча чанг тозалаш мосламалари билан биргаликда ҳавони ҳам тозалайди.
Ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси бу корхонада юқори. Ҳозирги заводларда ишлаб турган энг йирик айланувчи печларнинг диамметридан бир ярим, икки баробар катта-етти метр диаметрли ва узунлиги 95 метр бўлган печлар илк бор ўрнатилмоқда. Улар ҳар ишчи бошига 2700 тонна цемент ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бу ҳозирги кунда ғоят юқори кўрсаткичлар ҳисобланиб, АҚШ ва Япониянинг энг илғор цемент заводлари кўрсаткичидан анча кўп.
Хом ашёни кондан узатиш, уни дозалаш, пишириш, туйиш, технологик режимларнинг тўғри ишлашини таъминлаш каби жараёнлар программали бошқарувчи ва автоматик тузилмали электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида кузатиб турилади. Ҳозирги вақтда ишлаб турган печларга циклонли иссиқлик алмаштиргичлар ўрнатилса, иш унумли 20…25% га ортади, ёнилғи сарфи 30…35%, шунингдек, маблағ ва металл сарфи сезиларли даражада камаяди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда цементни «қуруқ» усулда ишлаб чиқариш тайёрланаётган жами цементнинг 50 процентини ташкил этса, айни вақтда бир қатор хорижий мамлакатларда мазкур усул етакчи ҳисобланади. Бу усул салмоғи ГФР да 90%, Японияда 78%, ГДР да 76%, ЧССР да 64%, Венгрияда 55%, Болгарияда 45%, АҚШ да 42% ни ташкил этади. Цемент тайёрлашдаги бундай ҳолни бартараф этиш мақсадида мамлакатимиздаги цемент заводларини «қуруқ; усулга утказиш сўзсиз катта иқтисодий самара беради.
Ўзбекистонда цемент саноати кенгаймоқда.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Йўлдошев Н.Қ., Умаржонов А.М. Иқтисодиёт ва менежмент. - Т.: ТДИУ, 2005
2. Ш.Н.Зайнутдинов, Н.Р.Қодирходжаева. “Менежмент” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. “Иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси” сериясидан. Т.: ТДИУ, 2006, 156 б
3. Ш.Н.Зайнутдинов, Н.Р.Қодирходжаева. “ Менежмент” фани бўйича ўқув услубий таълим технологияси. Услубий қўлланма. “Иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси” сериясидан. Т.: ТДИУ, 2006, 185 б


Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish