Рақобатбардош соҳаларнинг ривожланиши Ўзбекистон озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида, кимё ва нефт-кимё саноатининг айрим тармоқларида рақобатбардош устунлик ва истиқболга эга. Бу агар харажат ва даромад жаҳон нархларида ҳисоблаб чиқилса, қўшилган қийматнинг жами даромадга нисбат кўрсаткичида кўринади. Мазкур кўрсаткич бу соҳаларда анча юқори ва ички нархларда ҳисоблаб чиқилган айни кўрсаткичдан ҳам юқори, дея таъкидлади Эскендер Трушин.
Ўзбекистондаги қайта ишлаш саноатида меҳнат унумдорлигининг худди шундай аҳоли даромадига эга бўлган бошқа мамлакатлар билан таққослаганда ортда қолишини халқаро савдодаги аниқ рақобатбардош устунликка эга саноатларни ривожлантириш орқали камайтириш мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиётининг кўп меҳнат талаб қиладиган аксарият соҳалари жаҳон бозорида давлат субсидиялари ва импорт тарифларини оширмасдан туриб ҳам рақобатбардош ҳисобланиб, давлат мулкидан ва бошқарувидан тўлиқ озод этилиши мумкин, деди иқтисодчи.
Бироқ, бу соҳалар экспортни ривожлантиришда айни пайтда жуда кам бўлган бошқа давлат кўмакларига муҳтож:
ISO сифат сертификатларини олишда ёрдам бериш (ҳозир Ўзбекистонда маълум турдаги маҳсулотлар учун бундай сертификат олиш қиммат туради);
Ўзбекистонда Европа Иттифоқи ва АҚШда аккредитацияланган синов лабораторияларини яратиш (2017 йил ҳолатига кўра Ўзбекистонда бир дона ҳам йўқ, Қирғизистонда эса бундай лабораториялар сони иккита);
бизнес учун янги технологиялар ҳақида мунтазам равишда мавжуд маълумотлар;
янги технологияларни импорт қилиш учун кредит ва лизингли қўллаб-қувватлаш.
Меҳнат унумдорлигининг ўсишидаги тўсиқлар Эскендер Трушин кўринишдан парадоксал бўлган вазиятни характерлади: Ўзбекистоннинг қайта ишлаш саноатида 5 та соҳасида ўртача меҳнат унумдорлиги 2014 ва 2016 йилларда кичик фирмаларда катта фирмаларга қараганда 2 баравар кўп бўлган, аммо 2016 йилда иш ўринлари сонининг сармоя бирлигига нисбати бўйича йирик фирмалар кичик фирмаларни ортда қолдирган. Бу нима учун шундай эканлигига жавоб берар экан, эксперт шундай деб таъкидлади: кичик фирмаларнинг унумдорлиги юқори бўлишига ва юқорироқ иш ҳақи таклиф қилишига қарамасдан, ходимлар барибир кичик фирмаларга жуда секинлик билан «оқади». Кўпгина ходимларнинг йирик фирмалардан кичик фирмаларга «оқмасликларига» сабаб бўладиган сабабларни ўрганиш керак.
Шунингдек, у қайта ишлаш саноатидаги фирмалар ўртасидаги сўровномалардан маълумотлар келтирди. Мазкур маълумотлар меҳнат унумдорлигини ошириш учун захиралар ҳақида гувоҳлик бермоқда:
Катта фирма бошқарувчиси вақтининг 31фоизи ва кичик фирма бошқарувчиси вақтининг эса 26 фоизи фирмаларда меҳнат унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал қилиш ўрнига давлат идораларида (инспекция, божхона, вазирликлар) турли самарасиз бюрократик ишлар учун кетди;
2016 йилда йирик фирма ишчиларининг 32 фоизи ва кичик фирмалар ишчиларининг 30 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларига ва бошқа жамоат ишларига чалғиди;
Катта фирмаларнинг 11 фоизи ва кичик фирмаларнинг 23 фоизи маҳаллий ҳокимият органлари фирмалардан жамоат эҳтиёжлари учун компенсациясиз «қўшимча харажатлар» сўрамоқда, деган хулосага келган;
2016 йилда катта фирмаларнинг 13 фоизи ва кичик корхоналарнинг 7 фоизи ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилиш учун турли давлат органларига норасмий тўловлар тўлашди ва йирик корхоналарнинг 8 фоизи ва кичик фирмаларнинг 6 фоизи норасмий тўловлар учун маҳаллий ҳокимият органлари учун қанча миқдорда пул кетишишини олдиндан билишган.
Йирик фирмаларнинг умумий маҳсулот ҳажмининг 61фоизи ва кичик фирмаларнинг умумий маҳсулот ҳажмининг 46 фоизи 2016 йилда вазирликлар ва тармоқ саноат бирлашмалари томонидан марказлаштирилган тарқатиш (сотиш) мавзусига айланди ва маҳсулотнинг бу қисми фирма ёки бозор томонидан тақсимланмади.
Шубҳасиз, айрим бандларда вазият ўша пайтдан бери ўзгарган бўлиши мумкин ва бу ҳам кейинги изланишларни талаб қилади.
Маърузачи, шунингдек, қайта ишлаш саноатида иш ўринларини ташкил қилишдаги тўсиқлар (2017 йил сентябрда бекор қилинган валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар ва 2019 йил январидан камайтирилган жуда юқори солиқ бундан мустасно) ҳақида гапирди:
арзон нархлардаги (жаҳон нархидан юқори бўлмаган) хом ашёнинг етишмаслиги (етказиб беришнинг узилишли экани ва сифат билан боғлиқ муаммолар);
малакали ходимларнинг етишмаслиги;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун талабнинг пастлиги (сотиш муаммоси);
кредит олиш имкониятининг етишмаслиги (етарсиз ҳажм, баланд ставкалар);
Кадрларни саралаш бўйича малакали HR-менежерларнинг етишмаслиги;
корхоналарда иш ҳақининг камлиги ва ижтимоий пакетларнинг яхшимаслиги (тиббий суғурта, транспорт, меҳнат шароитлари);
бошқа шаҳарлардан келиб ишлайдиган ходимлар учун арзон уй-жой, болалар боғчалари, мактабларнинг етишмовчилиги.
Самарадорликнинг ўсиши учун қандай катта ўзгаришларга эҳтиёж борлиги ҳақида гапирганда, Эскендер Трушин қуйидагиларни санаб ўтди: