Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш



Download 65,99 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi65,99 Kb.
#30875
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш


Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш.
Ўзбекистон 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига, 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, Олий Мажлис томонидан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битими (Москва, 2011 йил 16 июнь) 2011 йил 13 декабрда ратификация қилинган.
Ўзбекистонда 2017 йилнинг 4 январидан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди.
Қонунга кўра, республикада Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширади. 
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда иштирок этади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилган.
Пора олганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Ушбу жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Башарти, шаxсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шаxс жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин бу ҳақда ўз иxтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Пора бериш жинояти учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жаримадан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо тайинланади.
Пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жаримадан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо белгиланган. Воситачилик қилган шаxс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўз иxтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.
Самарали курашиш учун нима қилмоқ керак?
Албатта, бир давлат ҳудудида қўлланилган чора ва қабул қилинган қонунчилик бошқа давлатда ҳам худди ана шундай самара келтирмаслиги мумкин. Бундан ташқари, коррупцияга қарши самарали курашиш учун биргина қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши етарли эмас. Бунинг учун фуқаролик жамияти ҳам мазкур ишда фаол иштирок этиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик кучайтирилиши, судларнинг мустақил ва холис бўлишини таъминлаш, қонунлар парламент аъзоларининг эмас, балки мамлакат манфаатидан келиб чиқиб қабул қилиниши, барча давлат органларида шаффофлик таъминланиши, оммавий ахборот воситаларининг фаол иштироки, маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш учун хизматлар имкон борича электрон тизим орқали кўрсатилиши, соғлом рақобат муҳити шакллантирилиши керак бўлади.
Коррупция ҳақида шингил фактлар
Тарихчи Геродотнинг ёзишича, эрамиздан аввалги VI асрда ҳукмдорлик қилган Эрон шоҳи Камбиз Сизам исмли қозини пора олгани учун терисини шилиб олишни ва у ўтирган қозилик курсисини ўша тери билан қоплашни буюрган. Қозилик лавозимига эса порахўрлик нима билан якун топишини ҳамиша ёдда тутиши учун Сизамнинг ўғли Отан тайинланган;
Жаҳон банки маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича олинадиган бир йиллик пора миқдори 1 триллион доллардан ортиқроқни ташкил этади;
Яна ўша Жаҳон банкининг билдиришича, порахўрликка қарши фаол кураш олиб бориладиган мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти бир йил ичида 5 бараварга ошар экан;
Олигарх Михаил Ходорковский коррупцияни ядро қуролидан ҳам жиддийроқ хавф деб атаганди. Унинг фикрича, террорчилар ядро қуролига эга бўлиш учун керакли одамларни пора билан сотиб олишлари кифоя қилади. 
Дилшод Асқаров.

Download 65,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish