Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилибди.
Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.
Унда бир ойда бир киши томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига жами — 1 млн 299 минг сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотларига эса — 858 минг сўм сарфланиши белгиланган.
Рўйхатда меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |