Асосий Қонунимизнинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилмахиллиги асосида ривожланиши ҳамда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий тамойил ўз ифодасини топган. - Асосий Қонунимизнинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилмахиллиги асосида ривожланиши ҳамда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий тамойил ўз ифодасини топган.
Фуқароларнинг бирлашишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари ёки халқаро ҳужжатлар терминологияси билан айтганда, бошқалар билан бирга муайян ассоциацияларга уюшишга бўлган ҳуқуқлари ўз ичига: фуқароларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва умумий мақсадларга биргаликда эришиш асосида ихтиёрий равишда тузиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этиш ҳуқуқини ҳамда мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини қамраб олади - Фуқароларнинг бирлашишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари ёки халқаро ҳужжатлар терминологияси билан айтганда, бошқалар билан бирга муайян ассоциацияларга уюшишга бўлган ҳуқуқлари ўз ичига: фуқароларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва умумий мақсадларга биргаликда эришиш асосида ихтиёрий равишда тузиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкил этиш ҳуқуқини ҳамда мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини қамраб олади
Юқоридаги конституциявий тамойиллар қатор қонун ҳужжатларида янада ривожлантирилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қонуности ҳужжатлари шулар жумласидандир. - Юқоридаги конституциявий тамойиллар қатор қонун ҳужжатларида янада ривожлантирилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қонуности ҳужжатлари шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |