§ миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар билан қуроллантириш;
§ ҳаёт ҳодисаларини дунёвийлик, илмийлик тамойили асосида таҳлил қилиш ва баҳолашга одатлантириш;
§ ўз қарашларини ҳимоя қилишга ўргатиш;
§ бузғунчи мафкураларга ҳар доим, ҳамма жойда муросасиз бўлишга тайёр бўлишлари зарур.
Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш педагог кадрларнинг ғоявий-назарий ва услубий тайёргарлигига ҳам боғлиқдир. Ҳар бир профессор-ўқитувчи, энг аввало, миллий ғоямизнинг тарғиботчиси бўла олиши керак.
Мафкуравий иммунитетни шакллантириш жамият ҳаётининг энг нозик жиҳатларидан, ёшларнинг миллий ҳис-туйғулари, мақсад ва интилишлари, маънавий-маърифий ва руҳий-аҳлоқий даражасига бевосита боғлиқ ҳодиса. Шундай экан, ёшларимиз ёт мафкураларнинг «меҳрибонлиги», «холислиги» ва «бетарафлиги», «ёқимлилиги», “дўстоналиги” ортида нима ётганини англай билишлари лозим. Яъни, уларнинг замирида мунтазам тактикасини ўзгартириб турувчи жонсарак ақидапарастлик тарғиботи турганини танишга, тушунишга ўргатиб бориш керак.
Ҳар бир фуқаро, йигит-қиз, ўқув гуруҳи, маҳалла аҳлининг мафкуравий иммунитетини беш даражада баҳолаш мумкин.
биринчи, қуйи даража – фуқаро, ёшлар миллий ғоямиз моҳиятидан хабардор эмас;
иккинчи даража – хабардор, лекин миллий ғоя чуқур англанмаган, кундалик ҳатти-ҳаракат асоси, мотивларига айланмаган;
учинчи даража –билимлар бор, лекин улар назарий бўлиб, фуқаро, ёшларимиз уларни кундалик ҳаётда қўллашга қийналадилар;
тўртинчи даража – миллий ғоя англанган, ғоявий таъсирни шахсий ва миллий манфаатлар уйғунлигидан келиб чиқиб баҳолай олади: ички ва ташқи сиёсий, мафкуравий таъсирларга қарши асосли салбий муносабат – иммунитетни намоён қила олади, бироқ, бошқаларни бу ишга даъват қилмайди;
бешинчи даража – фуқаро, ёшлар миллий ғояни ўз эътиқодига айлантирган ва буни ҳамма жойда, доимо амалда қўлламоқда, бузғунчи мафкуравий, сиёсий ғояларга фаол қарши курашади, бошқаларни ҳам шунга фаол даъват қилади.
Мафкуравий иммунитети юксак даражада шаклланган фуқаро атрофидагиларни ҳам ғоявий тарбиялаш салоҳиятига эга бўлади. Ўзи ва миллати учун бефойда, зарарли одатларидан воз кечади. Миллат манфаатларини ўз манфаати, ўз манфаатини эса миллат манфаатига эришиш шарти деб тушунади.
Ҳар бир мафкуравий таъсирга: Бу маълумотни кимлар, нима мақсадда тарқатишмоқда? Тарқатувчи бундан қандпй фойда олмоқчи? Айтилаётган гаплар ҳақиқатми, ниқобми? Диний экстремизм нима деяпти – нима қиляпти?,- деган таҳлилдан келиб чиқиб муносабат билдиради.
Хуллас, ўз вазифасини миллатнинг кунига яраш, оғирини енгил қилишда кўради. Шу сабабли у ўз шахсий қобиғидан чиқиб кўтарилади ва миллат манфаати учун, миллат фаровонлиги орқали ўзини камолотга эриштириш учун бошқалардан кўпроқ, самаралироқ меҳнат қилади. Миллий ғоя, мақсадга ишонади, уни ҳимоя қилади. Мафкуравий профилактиканинг пировард мақсади аҳоли, айниқса ёшларимизда мустаҳкам мафкуравий иммунитетни кафолатли шакллантиришдир. Шу ўринда мафкуравий иммунитет моҳиятини содда, халқчил талқин қилишга зарурат туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |