2. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш;
3. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш; 4. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш;
5. Фуқаролик жамияти институтларни шакллантириш ва ривожлантириш; 6. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш.
1. ЎзЛД Партияси фракцияси - 53(79,5 фоиз) депутати мавжуд.
2. ЎзХД Партияси фракцияси - 32 (48 фоиз) депутати бор.
3. ЎзМТД Партияси фракцияси - 31 (46,5 фоиз) депутати мавжуд.
4. Ўз “Адолат” СД Партияси фракцияси - 19 (28,5% фоиз) депутати бор.
5. Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати 15 (22,5 фоиз) депутати мавжуд.
Олий Мажлис депутатлигига номзодларнинг ишончли вакили 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди. Депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди. Яъни 15 депутатлик ўрни оммавий жамоат ташкилоти - Ўзбекистон Экологик ҳаракатига берилди.
2008 йил 1 майда И.А.Каримовнинг “Адвокатура тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида адвокатура тузилмалари тубдан кўриб чиқилди ва такомиллаштирилди, Адвокатлар палатаси тузилди. 2001 йил 30 августда "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди, ушбу қонун асосида жиноятларнинг таснифланишиўзгартирилди, ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турлари, ярашув институти жорий этилди.
2005 йил 1 август куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг жуда муҳим босқичи ҳисобланади. Ўлим жазосининг жиноий жазо тизимидан бекор қилинишининг зарурий хусусияти жиноят содир этган шахснинг жазосини енгиллаштириш ёки бундай шахсларга мурувват кўрсатишдан ҳам кўра кўпроқ айбсиз кишиларнинг гуноҳсиз жазоланиб кетишининг олдини олиш учун ҳам муҳимроқ ҳисобланади.
1991 йилнинг ёзиданоқ, жамиятда хотин-қизларнинг роли ва айниқса, мамлакатда демографик вазиятнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитаси қайта тикланди. 1995 йилнинг мартидан жамоатчилик-давлат мақомини олган бу ягона ташкилот ўз структурасида вертикал иерархия тизимига эга бўлди: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят қўмиталари – 14 та, туман қўмиталари – 170 та. Хотин-қизлар қўмиталарининг барча раҳбарлари маълум даражадаги ҳоким ўринбосарлари саналади. Бугун мамлакатимизда 91 та хотин-қизлар ноҳукумат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 55%и таълим йўналишидаги лойиҳалар билан ишламоқда.
1993 йил 2 сентябрь куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун илк марта қонунчилик даражасида маҳалла фаолиятини тартибга солди, яъни унинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берди. Фуқароларнинг моддий мустақиллиги ва сиёсий-ҳуқуқий онги ошишига сабаб бўлаётган демократик ислоҳотлар чуқурлашиб, бозор муносабатлари ривожланиб боргани сари маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурати туғилди. Натижада 1999 йил 14 апрель куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
2004 йил 29 апрелда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши маҳалла фаолиятини демократлаштириш йўлидаги улкан қадам бўлди. Ушбу қонунда, биринчидан, фуқаролар йиғини органларига сайловнинг демократик тамойиллари белгилаб берилди ва маҳалла органларига сайлов тизими барпо этилди; иккинчидан, сайлов жараёнининг барча босқичлари батафсил тартибга солинди; учинчидан, қонун даражасида мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратилди. Маҳалла ўз фаолиятини молиялаштириш бўйича ҳам давлат кўмагини ола бошлади.
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялари ҳам тузилиши мумкин226. Комиссиялар турли соҳалардан иборат таркибда фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашади. Бундай комиссиялар 2011 йилнинг ўзидаёқ 50 мингдан ортиқ эди227. Улар бошқа функциялар билан бирга, турли ташкилотлар устидан жамоатчилик назоратини ҳам олиб боради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўз олдига эркин, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Мазкур мақсадга эришиш жараёнида босқичма-босқич фуқаролик жамиятининг таркибий институтларини, хусусан, унинг муҳим бўғини ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ролини ошириш борасида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХIII боби жамоат бирлашмалари фаолиятининг конституциявий асосларига бағишланган бўлиб, унда ушбу ташкилотларнинг турлари, фаолият кўрсатиш тартиби, уларнинг давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслардан мустақиллиги каби тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасида “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади”, деб белгилаб қўйилди.
Концепцияда таклиф этилган давлат ҳокимиятини ташкил этиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ этиш мустақилликка эришилган кундан бошлаб Ўзбекистонда амалга ошириб келинаётган демократик ўзгаришларнинг ва миллий давлатни барпо этиш негизидаги жуда муҳим, базавий принцип — босқичма-босқич тадрижий ривожланиш принципининг мантиқий давомидир. Мазкур принцип Концепцияда баён этилган ислоҳотларнинг барча йўналишларини қамраб олади
Do'stlaringiz bilan baham: |