Ўзбекистон номли давлат байроғи шу вақтгача саккиз марта ўзгарган. Ҳозиргиси — энг чиройлиси! - Дунё харитасида Ўзбекистон номли мамлакат амалда 1924 йил октябрида, расман эса 1925 йил 13 майида ташкил топган. Шундан бери бу мамлакат байроғи саккиз марта ўзгарган. Уларнинг дастлабки олтитаси бир чеккасига ЎзССР деб ёзилган қизил матодан ортиқ нарса эмасди. Қуйида, мустақил Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун — 18 ноябрь муносабати билан тайёрланган галереяда нафақат Ўзбекистон, балки ХХ аср бошида мамлакат ҳудудида бўлган ва янги ташкил этилган (кейинчалик тугатилган) бошқа давлат ва давлат кўринишидаги тузилмалар байроқлари ҳам танишишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |