Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот алмашинувини ташкил этувчи инфраструктуранинг асосий ташкилий элементи ҳисобланади.
Меъёрий – ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 декабрдаги 259-сонли Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги ПП-1041 – сонли Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116 – сонли Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали – www.gov.uz
Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
gov.uz портали Узинфоком маркази томонидан бошқарилади ва кузатилади
республика аҳолиси ҳамда халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида, республиканинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш;
ташкилотларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
ахборотларни айирбошлаш ва тарқатиш тезлиги даражаси, ташкилотларнинг хабардорлиги даражаси ўсиши ҳисобига ташкилотлар фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
ахборотларни идоралараро электрон айирбошлашни бирхиллаштириш.
Асосий мақсадлар:
GOV.UZ порталининг жорий ҳолати
16.05.2012 (Чоршанба)
Ипотека банк
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш - www.gov.uz
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш - www.gov.uz
Ҳукумат портали фойдаланувчилари учун қулайлик яратиш мақсадида Базавий интерактив давлат хизматлари йўналишлар ва давлат органлари бўйича фильтраштирилган.
2010 йилнинг сентябрида Ҳукумат порталининг мобиль версияси ишлаб чиқилди ва Интернет тармоғида қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилди – www.m.gov.uz
Интерактив давлат хизмати (ИДХ) – идоралар томонидан идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар.
ИДХ қуйидаги шаклларда кўрсатилади:
умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) - тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;
бир томонлама ўзаро ҳамкорлик - электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;
икки томонлама ахборот айирбошлаш - сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);
электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш шаклида кўрсатилиши мумкин.