Космополитизм - (юнон. kosmopolites — дунё фуқароси) — дунё фуқаролигини даъво қилиш, шунингдек, миллий ва давлат суверенитетини рад этиш, турли миллий анъана, маданият ҳамда ватанпарварлик туйғусидан воз кечиш ғоясини илгари сурадиган қараш. Космополитизм- яъни, қаерда яхши ҳаёт бўлса ўша ерни ватан деб билиш. Бу тамойил инсонда ватан ҳиссини йўқотади, ғурурни ўлдиради. Бу эса ҳар бир жамият учун ҳалокатлидир.
Кўппартиявийлик–мамлакат парламентида кўпчилик ўринни олиш учун тенг имкониятга эга бир неча сиёсий партиялар мавжуд бўлган сиёсий тизим.
Кучли давлат –омма фаолиятига асосланган кучли бошқарув тизимига, ривожланган иқтисодиёт, юксак маънавиятга эгабўлган давлат. Бундай давлат мустаҳкам иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий асосга эга бўлади.Унингқудрати фуқаролар ҳамжиҳатлиги, жамиятдаги дўстлик ва бағрикенглик, ҳар бир фуқаронинг онглилик даражаси, давлат бошқарувидаги фаол иштирокига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |