Сиёсий партиялар – ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодаловчи, уларнинг энг фаол вакилларини бирлаштирувчи сиёсий ташкилотлар. Сиёсий партиялар жамият сиёсий тизимининг муҳим қисми, улар давлатнинг сиёсий йўналишини белгилашда иштирок этади, ҳукуматнинг вакиллик ва ижро этувчи муассасаларини шакллантиради.
Сиёсий ташкилотлар – сиёсий партиялар, турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг манфаатлари, мақсадларини ифода этади.
Сиёсий тизим жамиятда давлат ҳокимияти ва бошқарувни шакллантириш ва амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар ҳаракатларида ўз ифодасини топади.
Социал – лот. socialis – ижтимоий, жамоатчилик; жамият ва ижтимоий муносабатлар билан боғланган.
Социум - лот. socium-умумий, биргаликдаги; инсонлар ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини бирлигини характерловчи ижтимоий умумийлик, бирлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |