Мустақил босма ОАВ лари –давлат бошқарувидан ҳоли бўлган, ўзининг фикр ва сўз эркинлигини рўёбга чиқарувчи, лекин бунда ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик доирасидагина олиб борувчи оммавий ахборот воситаларидир.
Низом- муайян давлат ёки жамоат тузилмаларини ташкил этиш тартибини, тузилиши, вазифаси, функциялари ва ваколатларини белгиловчи кодекслаштирилган норматив ҳужжат ҳисобланади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |