Децентрализatsiя - номарказлаштириш; марказий ҳокимият органлари ваколатларининг бир қисмини маҳаллий ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат ташкилотларга бериш; марказлашувнибўшаштириш ёки бекор қилиш, тугатиш.
Диаспора – юн. diaspora -тарқалиш маъносида бўлиб, маълум бир давлат ҳудудида яшовчи, аммо бошқа бир давлатда ўз давлат тузилмасига эга, маълум бир халқ миллат вакилларининг йиғиндиси (масалан Ўзбекистонда яшовчи рус, украин миллатининг диаспораси).
Диверсификatsiя – лот. diversification – ўзгариш, турли-туманлик, фаолиятни ҳар томонламава турли-туман йўналишларда ривожлантиришга стратегик мўлжал олиш. Масалан, капитални диверсификatsiялаш – иқтисодий таваккалчиликнинг хавфли оқибатини камайтириш мақсадида капитал маблағларни турли объектлар ўртасида бўлиб-бўлиб жойлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |