Ахборот-коммуникatsiя технологиялари – ахборот фойдаланувчилари манфаатида уни йиғиш, ишлаш, сақлаш, тарқатиш, акс этиш ва фойдаланиш мақсадида интеграллашган методлар, ишлаб чиқариш жараёнлар ва дастурий-техникавий воситалар мажмуи. Бугунги кунда АТ тушунчасига микроэлектроника, компьютерлар ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, алоқа ва телефония, мобил сервислар, Интернетдан фойдаланишни таъминлаш, Интернет ахборот ресурсларини таъминлаш киради.
Билл – ингл. Буюк Британия, АҚШ ва бошқа давлатларда қонун чиқарувчи ташкилот эътиборига ҳавола қилинувчи қонун лойиҳаси.
Бипартизм-ижтимоий шерикликнинг икки субъекти ўртасидаги келишув
Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |