САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТУПРОҚЛАРИ
ВА УЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Суғориладиган тўқ тусли тупроқлар
: паст баланд тоғ
олди ҳудудларда учрайди. Механик таркибига кўра ўрта қу-
моқли, 50-100 см қатлам чуқурлигида шағал учрайди. Гумус
миқдори 1,4-2,5%, азот 0,09-0,18% ни ташкил этади. Эрозияга
учраган тупроқларда гумус миқдори 1,2-1,6%, ялпи фосфор
0,09-0,11%, калий 1,6-2,7%, атрофида тебраниб туради. Бу туп-
роқлар шўрланмаган.
21
ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
100–
китоб
Лалми тўқ тусли тупроқлар:
паст-баланд тепаликлар
кўринишидаги тоғ олди ҳудудларда тарқалган. Механик тар-
кибига кўра ўрта қумоқлидир. Гумус миқдори 0,6-2,9%, ялпи
азот миқдори 0,04-0,12% ни ташкил этади. Бу тупроқлар асо-
сан ўртача даражада шўрланган.
Суғориладиган типик бўз тупроқлар
: баланд-паст тепалик-
лар тизмаларига бўлинган тоғ олди, тоғости қия текисликлари
ҳамда Зарафшон дарёсининг юқори террасаларида учрайди.
Механик таркибига кўра ўрта қумоқли, 50-120 см қатлам чуқурли-
гида шағаллар учрайди. Гумус миқдори 0,8-1,5%, азот 0,04-0,10%,
ялпи фосфор 0,16-0,20%, калий 1,6-1,9% ни ташкил этади.
Лалми типик бўз тупроқлар:
Зарафшон тизмасининг
шимолий ва Оқтоғ тизмасининг жанубий қияликларида
тўлқинсимон паст-баландлик тизмаларида учрайди. Меха-
ник таркибига кўра ўрта ва енгил қумоқлидир. Гумус миқдо-
ри 0,7-1,6% ни, ялпи азотнинг миқдори 0,07-0,12% ни ташкил
қилади. Бу тупроқлар шўрланмаган.
Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар
: Зарафшон
дарёсининг учинчи террасаси ва тоғости қияли текислик-
ларида учрайди. Механик таркибига кўра ўрта ва енгил қу-
моқли, 50-100 см қатлам чуқурлигида шағал учрайди. Гумус
миқдори 0,6-1,2%, азот 0,04-0,06%, ялпи фосфор 0,17-0,18%
ни ташкил этади. Бу тупроқлар кучсиз даражада шўрланган.
Бу тупроқларнинг юқори қатламлари шўрланмаган, лекин
чуқур шўрхоксимондир.
Лалми оч тусли бўз тупроқлар:
тоғ олди ҳудудлари
паст-баланд тепалик тизмаларининг чекка қисмларида, тоғ
ости нишабли ёки текисликларда ва Зарафшон дарёсининг
юқори террасаларида жойлашган. Механик таркибига кўра
оғир, ўрта ва енгил қумоқлидир. Гумус миқдори 0,4-1,2% ни, ялпи
фосфор 0,08-0,12%, ялпи калий эса 1,5-1,9% ни ташкил этади.
22
100 китоб тўплами
Суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар
: механик тарки-
бига кўра ўрта ва енгил қумоқли, 100 см қатлам чуқурликлар-
да шағаллар учрайди. Гумус миқдори 0,8-1,8%, азот 0,06-0,12%
га тенг. Тупроқлар кучсиз шўрланган.
Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар
: тоғости қияли
текисликлари ва дарёларнинг баланд қайир усти терраса-
ларида учрайди. Механик таркибига кўра оғир ва ўрта қу-
моқли, 50-100 см қатлам чуқурликда шағаллар учрайди. Гу-
мус миқдори 0,9-1,6%, умумий азот 0,04-0,09%, ялпи фосфор
0,12-0,18%, умумий калий 0,6-1,0% атрофида тебраниб туради.
Бу тупроқлар шўрланишга мойил.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар
: дарёларнинг қуйи
террасаларида тик қиялик ва нишабли тоғости текисликларда
учрайди. Механик таркибига кўра оғир ва ўрта қумоқли. Гумус
миқдори 0,7-1,5%, умумий азот 0,05-0,11% гача, ялпи фосфор
0,12-0,25% гача, калий 0,5-1,3% оралиғида тебраниб туради.
Суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар
: грунт сув-
лари 50-100 см қатлам чуқурликда жойлашган. Механик тар-
кибига кўра оғир ва ўрта қумоқли, 50-100 қатлам чуқурлигида
шағаллар учрайди. Гумус миқдори 1,5-3%, улар азот ва калий-
га бой. Бу тупроқларда, асосан, лойли қатламлар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |