“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари в.б. А.С.Камаловнинг 26.02.2021 йил кунидаги 91-НЗ сонли буйруғига Юк ва тижорат ишлари бошқармасининг
М А Ъ Л У М О Т Н О М А С И
Чуқурсой станциясидаги юк хўжалиги ходимлари штати текширилганда:
Юк хужжатларини расмийлаштирувчи юк газначиси ва катта юк ғазначиси режага биноан 6 нафар, амалда 14 нафар;
Юк қабул қилувчи топширувчиси ва катта юк қабул қилувчи топширувчиси режага мувофиқ 7 нафар, амалда 12 нафар (улардан бир нафар юк қабул қилувчи топширувчиси шогирди);
Поезд қабул қилувчилар ва бригадирлар режага мувофиқ 22 нафар, амалда 19 нафарлиги аниқланди.
Станциянинг юк хўжалиги ходимларини тўлиқ шакллантирилиш, поездларни қабул қилиш ва жўнатишда аниқланган тижорий нуқсонларни сифатли бартараф этиш ва ишчиларга самарали мехнат шароитини яратиш учун яна 3 нафар поезд қабул қилувчи штатини кўпайтириш керак.
Станциянинг асосий ва даромад кўрсаткичлари таҳлил қилинганда:
2019 йилнинг 12 ойида жами 49 065 та вагон юкланиб жўнатилган. 2020 йилнинг 12 ойида 48 771 та вагон юкланиб жўнатилган, яъни 294 та вагонга кам.
Сабаби - бу ўтган йилга нисбатан экспорт учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (722 вагон ёки 35568 тонна), картон қутилари(19 вагон ёки 344 тонна) ва қуритилган меваларнинг (229 вагон ёки 19630 тонна), ички ташувларда металолом (3 вагон ёки 115 тонна), шағал (41 вагон ёки 2682 тонна), рельс (63 вагон ёки 2055 тонна), арматура- швеллер (116 вагон ёки 7434 тонна) юкларининг юкланишининг камайиши. Карантин ҳолати юмшатилганлигидан сўнг, ҳозирда экспорт юкларни жўнатувчи юк ташувчилар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқа станцияларига, хусусан картон қутиларини экспорт қилувчи “Полифлекс” ШКси ишлаб чиқариш корхонаси манзили ўзгарганлиги боис МТУ Тошкент Хамза станциясига, хўжалик супургисини экспорт қилувчи “Тохиров Н” МЧЖ, “Обишер Бизнес” МЧЖ корхоналари омборлари Фарғона вилоятига кўчирилганлиги туфайли, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ МТУ Қўқон станцияларига ва экспорт хажми камайганлиги учун автотранспортга кўчиб ўтдилар.
Товар идорасининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатдики:
Мижозларга кўрсатилган хизматлар учун Тошкент МТУ УК бошлиғи томонидан 2017 йил 25 октябрда тасдиқланган “Келишилган йиғимлар рўйхати”нинг “вагонларни тозалаш, қўшимча режа тақдим этиш, стрелкали ўтказгични айлантириш, дарбозани очиш, хабарлаш, экспорт-импорт келишуви, хужжатларни расмийлаштириш, хисоб варағини юритиш, бўр билан белгилаш, вагонларни танлаш” бандлари 2020 йил 12 ойи 2019 йил 12 ойига нисбатан солиштирилганда, сезиларли даражада камайган. Бунга асосий сабаб, Ўзбекистон Республикасига экспорт-импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажми 10-15 % камайганлигидир.
Шунингдек, 290ХХХХХ рақамли вагонларга юк ортиш, ушбу вагон танлови учун тўлов 802 006 сўм бўлганлиги учун юк жўнатувчилар томонидан бундай турдаги вагонлар учун талабномалар камайганлиги маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |