14- РСП рақами; 361- Пайвандлаш рўйхати бўйича рақами; 799,45- улоқсиз темир йўл изи узунлиги; 16л- лойиха бўйича улоқсиз темир йўл изини рақами ва (чап ёки ўнг) лиги; 06.04.99 +29С- улоқсиз темир йўл изини қўйилган санаси ва “разрядка” ишларидаги махкамлангандаги рельс ҳарорати;
Улоқсиз темир йўл изларида бахор ва куз мавсумларида “Разрядка” ишлари бажарилади.
Улоқсиз темир йўл изларида “Разрядка” ишларини бажришдан мақсад: Рельслар металл хусусиятларига кўра иссиқ ҳаво хароратида – чўзилади ва совуқ ҳаво хароратида – тортишади.
Ҳаво хароратининг исиши натижасида рельслар чўзилиши сабабли Улоқсиз темир йўл изларида кучланиш пайдо бўлади ва бу кучланишни ўз вақтида ёйиб юборилмаса рельс оралиқ тирқишлари ёпилиб темир йўл изининг йўл ўқларидан чиқиб кетиш ҳолати (выброс пути) содир бўлади.
Улоқсиз темир йўл изларида “Разрядка” ишлари 40 С (+5/-5) оптимал ҳароратда бажарилади.
Улоқсиз темир йўл изларини ўрта қисмидаги 20 та шпалгача масофаси “ўзгармас қисм” (мертвая зона) ҳисобланади. Улоқсиз темир йўл изларини икки томонидаги 200-300 м гача бўлган қисми иссиқ ҳаво хароратида чўзилади ўрта қисми эса ўзгармас бўлади.
Бунинг учун, қуйидаги формула орқали Улоқсиз темир йўл изларини қанча масофага чўзилишини аниқлаб олишимиз зарур.
∆ℓ = 0,00118 х L х ( tр – tз ), мм да
Бу ерда ∆ℓ - Улоқсиз темир йўл изини чўзилиш масофаси; 0,00118- белгиланган коэффициент;
L - Улоқсиз темир йўл изини узунлиги; tр – шу йилги разрядка ишларини бажариш жааёнидаги ҳаво харорати; tз - ўтган йилги разрядка ишларини бажариш жааёнидаги ҳаво харорати;
МАСАЛАН: ∆ℓ = 0,00118 х 700 х ( 42 - 38 ) = 3,304 см да,
энди ушбу натижани мм га айлантирамиз, бунинг учун 3,304 х 10 = 33,04 мм;
∆ℓ = 33,04 мм га тенг; Демак,Улоқсиз темир йўл изини икки томони 16,5 мм масофадан чўзилади.
Улоқсиз темир йўл изини қанча масофага чўзилишини аниқлаб олганимиздан сўнг, биринчи навбатда мавсумий рельсларни қисқа рельсларга алмаштириб олинади,
сўнгра Улоқсиз темир йўл изини икки томонидан бошлаб ўрта қисми (20 та шпалгача бўлган масофаси “ўзгармас қисм”) гача рельс махкамлагичларидаги клемма болтлари ёки (Пандрол-фасклипт) пружинали махкамлагичлари ечиб борилади ва термометр ёрдамида ҳаво харорати ўлчанади,
сўнгра ҳар 8 та шпал масофасида рельс остига Улоқсиз темир йўл изини чўзилишини таъминлаш мақсадида “ролик” лар қўйиб чиқилади ва ёғоч болғалар ёрдамида рельс остки қисми (подошвы рельса) га туртки бериб уриб чиқилади.
Улоқсиз темир йўл излари оптимал хароратга 40 С (+5/-5) келгунга қадар роликлар устида чўзилишда давом этади, оптимал хароратга етгандан сўнг, Улоқсиз темир йўл излари остидаги “ролик” лар олиб ташланади ва Улоқсиз темир йўл излари ўртаси (20 та шпалгача бўлган масофаси “ўзгармас қисм”) дан икки томонга қараб рельс махкамлагичларидаги клемма болтлари ёки (Пандрол-фасклипт) пружинали махкамлагичлари махкам қотирилади.
“Разрядка” ишлари бажариб бўлингандан сўнг, махкамлангандан кейинги ҳаво харорати ўлчанади ва Улоқсиз темир йўл изларида “разрядка” ишлари бошланиши ва тугашидаги ҳаво харорати, улоқсиз темир йўл изини узунлиги “оқ” рангли ўчмас бўёқ билан ёзиб қўйилади.
Улоқсиз темир йўл изларида “разрядка” ишларини бажаришда иш жойи, яъни шу участка ЙЎРИҚНОМА (ГИН-07-055-04) бўйича сигнал тўсиқлари билан мухофазаланган бўлиши лозим.
“Разрядка” ишлари бажарилаётганда поездларга “қизил шит” ни кўрганда тўхташи ёки ҳаракат тезлигини 25 км/с гача пасайтириши, Кўприк ва тоннелларда – 15 км/с тезликгача пасайтириши тўғрисида “огоҳлантиришлар” (предупреждение) берилиши лозим. Бунда клемма болтлари олиб ташланмаган бўлади. “Разрядка” ишлари бажарилаётганда йўл устаси лавозимидан кам бўлмаган ходим ишларни бошқариб бориши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |