ИЧФ = ЯФ – Аҳараж. + Бдар. – Бкам.;
в) умумий хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ). Бу алгебраик ифодалар йиғиндиси тарзида ифодаланади: асосий фаолиятидаги фойда (АФФ) плюс дивидендлар (ДД) ва фоизлар бўйича даромадлар (ФД) плюс (ёки минус) чет эл валюталари бўйича операцияларидан олинган даромадлар (ёки камомадлар) (ЧЭВ) плюс (ёки минус) қим-матбаҳо қоғозларни қайта баҳолашдаги даромадлар (ёки камомадлар) (КККБ) минус фоизлар бўйича харажатлардан (ФХ) иборат, яъни:
УХФ = АФФ + ДД + ФД ЧЭВ КККБ – ФХ;
г) солиқ тўловларигача бўлган фойда (СФ). Бу кўрсаткич ҳам алгебраик ифодалар йиғиндиси тарзида ифодаланиб, умумий хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ) ва тасодифий (кўзда тутилмаган) фойда ёки камомадлар (ТФК) салдосидан иборат, яъни:
СФ = УХФ ТФК;
д) йиллик соф фойда (ЙСФ). Бу барча солиқларни тўлаб бўлгандан сўнг корхона ҳисобига қоладиган даромад, яъни солиқ тўловларигача бўлган фойдадан (СФ), даромад ёки фойда солиғини (ФС) ҳамда бошқа солиқлар ёки тўловларни (БС) олиб ташлангандан кейин қолган қисмидир, яъни:
ЙСФ = СФ – ФС – БС;
Сотишдан тушган соф тушумлар – маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, экспорт солиғи (сотиб олувчи томонидан бериладиган айрим скидкалар) ва бошқа тўлов ҳамда ажратмаларни олиб ташлагандан кейин қолган қисми сифатида ҳисобланади.
Корхоналарнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ операциялардан тушган фойда ва даромадларни ҳисоблаш, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлар ҳажмини аниқлаш каби белгиланган тартибда амалга оширилади.
Асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион даромадлар) ҳисобот бўлимининг «Бошқа даромадлар ва тушумлар» моддасида кўрсатилади.
Ушбу даромадларга:
- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун турли хилдаги санкциялар, жарималар, пенялар, шунингдек, келтирилган зарар ва камомадларни қоплаш;
- ҳисобот йилида, ўтган йилдаги даромадлар ва фойдаларни ҳисоблаш натижасида топилган сумма;
- маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ёки ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар, яъни рента даромадлари, хизмат кўрсатиш тармоқларидан тушган даромадлар, корхона тизимидаги ошхоналар ва кафелар ҳисобидан келиб тушадиган тушумлар;
- асосий фондлар ва корхонанинг бошқа мол-мулкларининг фаолиятидан келиб тушадиган молиявий даромадлар киради.
Молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- роялти (лицензия битимида кўрсатилган нарсадан фойдаланиш ҳуқуқи учун сотувчига вақт-вақти билан пул ўтказиб туриш) ва трансферта (эгасининг номи ёзилган қимматбаҳо қоғозларни бир киши номидан бошқа кишига ўтказиш) капиталларини тўплаш;
- корхона тизимида фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг қим-матбаҳо қоғозларга қўшган улушларидан келиб тушадиган дивидендлар ҳисобидаги даромадлар;
- валюта счётлари бўйича курслар фарқининг ижобий салдолари;
- шўъба корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маб-лағларини қайта баҳолаш ҳисобидан келиб тушадиган фойдалар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |